«Олимпик» пешқадам, албатта. 21 ёшгача бўлган футболчиларнинг жамоа ўйинларидаги умумий вақти деярли 40 фоизни ташкил қилади. Кейинги ўринлар «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Пахтакор» ва «Насаф»га тегишли. Қизиғи, ёшлар билан боғлиқ энг ёмон ҳолат водий клубларида. Агар «Навбаҳор» ва «Нефтчи»да ёшларнинг ўйин улуши арзимаган фоизни ташкил этса, «Андижон» ҳамда «Қўқон-2012»да 21 ёшгача бўлган футболчилар умуман ўйнашмаган. Учинчи паст кўрсаткич «Локомотив»да.
Жаҳон рейтинги (дунёнинг 58та лигаси ҳисобга олинган)га қарасак, «Олимпик» нақ 3-ўринда. Европанинг кучли 5та лигасида ёшларга энг кўп таянаётган клуб - «Барселона».
Шарҳларда «Андижон» ўйинларида иштирок этган 21 ёшли ёки бундан кичик бир неча футболчининг исм-шарифи келтирилди. Бу борада баҳслашмайман. Халқаро спорт тадқиқоти маркази хато қилгандир. Айтганча, маълумотлар 2021 йил 9 сентябрь - 2024 йил 9 сентябрь оралиғи (3 йил)даги ўйинлар бўйича берилганини қўшимча қилиш жоиз.