АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис, аслида, Евро-2024 финалидан сўнг ҳаяжон ва эҳтирослар таъсирида қайноқ мулоҳаза ёзишни режалаштиргандик.
Вақтга қарасак, финалгача яна 3-4 соат бор. Ҳал қилувчи баҳсдан кейинги таассуротлар ортда қолган бир ой давомида онг-у шууримизда шаклланган маълум хулосаларга мос тушмаслигини ўйлаб, режамизни ўзгартирдик. Aсосийси - фурсатни бой бермай, мулоҳазалар билан ўртоқлашиш. Финал ўз йўлига ва унинг завқ-шавқи ҳеч қачон хулоса ўрнини босолмайди.
Маълумки, бундан 1 ойча аввал «Ўттиз кунлик ўтли томоша» сарлавҳаси остида мақола ёзиб, унда «Бош қаҳрамон «кекса гвардия»дан чиқадими ёки янги тўлқиндан?» саволини ўртага қўйгандик. Ҳали финал учрашувини томоша қилмасимиздан ўша савол жавоби аниқ бўлиб улгурди. Чунки гап чемпионлик улоғи «кекса гвар-дия»да кетиши ёки янги тўлқинга насиб этиши эмас, балки нуфузли евротурнирда кўзга ташланган ва замонавий футбол моҳиятини белгилаб берадиган тамойиллар билан боғлиқлиги яққол сезилиб қолди. Биз таъкидлаётган тамойил юки чемпионлик завқидан залворлироқдир. Ёдингиздадир, финалда Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе тўқнашувига гувоҳ бўлишимизни тахмин қилгандик. Бахтга қарши бу тўқнашув якуний раунд эмас, балки чорак финалда кузатилди. Ҳа, ўша учрашув кескин курашлар остида кечди, лекин ЖЧ-2022 финалида кузатилган Месси - Мбаппе рақобати каби том маънода драмага айланмади. Фикримизча, Португалия терма жамоаси Криштиану Роналдуни етарли даражада қўллаб-қувватламади. Яъни унинг чемпион бўлиши йўлида икки ҳисса кўпроқ куч билан тўп сурмади. Бу борада, Лионель Месси омадлироқ кўринади, барибир. Зеро, Aмерика кубоги чорак финалида Эмилиано Мартинес яна бир бора Лео жонига ора кирди. Пенальтилар сериясида бутун масъулиятни ўз зиммасига олган Месси биринчи бўлиб нуқтага яқинлашди ва Паненка услубидаги зарбаси билан дарвоза тўсинини зир титратди. Aгар Эмилиано худди Қатар мундиалидагидек маҳорат кўрсатмаганида, Месси ярим финал тўсиғидан осонгина ўтиб, финалга етмасди. Оддий ифода этганда, у худди Криштиану Роналду каби чорак финалда юришини тўхтатарди. Амалда сардор адашганида, дарвозабон катта саҳнага чиқди.
Хуллас, феноменал иқтидор соҳиби бўлмиш Криштиану Роналду ҳам, Килиан Мбаппе ҳам мухлислар ишончини оқламади. Aксинча, футбол тараққиёти шоҳсупасига янги феномен - 17 ёшли Ламин Ямал кўтарилди. Бугун бу йигитча 38 ёшни қаршилаган Хесус Навасга жамоадош. Икки футболчи ёши ўртасидаги фарқ - 21 йил. Қолаверса, Хесус янги феноменнинг отасидан ҳам 3 ёш катта. Оддийгина ҳисоб-китоб қилсак, ўз устида мунтазам ишласа, жароҳатлар панд бермаса, Ямалнинг фаолияти чорак аср давом этишини фараз қилиш мумкин. Aна, Криштиану Роналду ва ундан кейин Лионель Мессининг футболчилик фаолияти чорак асрга яқинлашмоқда. Замонамизнинг ҳар икки даҳо футболчиси 25 йиллик фаолият маррасига етиб боришига ишонса бўлади. Зеро, иккиси узоқ вақт ўзаро рақобатлашди ва футбол дунёсини қарама-қарши қутбларга айириб, сира зериктирмади.
Хўш, Ламин Ямал яна 23 йил юқори даражада ўйнашга тайёрми? Бу муддат уни зериктириб қўймайдими ёки ёш йигит футбол дунёси тўс-тўполонлари ичра ҳолдан тоймайдими? Буни билмаймиз, албатта. Барчаси ёлғиз Ўзига аён. Бизга маълуми шуки, унинг қаршисида бир жамоада тўп сурадиган Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе турибди. Aлбатта, Ламин ҳам ёлғиз эмас, ёнида Педри ва Гави каби ёш истеъдодлар жавлон уришади. Балки икки буюк жамоа таркибидаги янги тўлқин аро кечадиган рақобат аввалги авлод тўқнашувидан-да юксакроқ босқичга кўтарилар. Эҳтимол бугун янги тўлқин сифатида кўрпсатаётганимиз - авлод вакиллари зерикишни хаёлларига ҳам келтирмай, 40 ёшга давр тўп суришни уддалашар. Лекин мухлислар-чи, улар чорак аср давомида бир хил рақобатни кузатишдан зерикишмайдими? Бу саволга ҳам аниқ жавоб айтиш мушкул.
Ҳозирча, ушбу янги тўлқин болалар, ўсмирлар, ёшларнинг ёқимтойига айланди. Ярим финаллар ҳафтасида сулоламиз вакиллари билан бирга ҳордиқ чиқардик. Шунда сулоламизнинг янги авлод вакиллари - Дурбек ва Муртазо Одилжонов, Муроджон Маматвалиев футболни катталар каби томоша қилишаётгани бизни ажаблантирди. Муроджон 3-синф, Дурбек 2-синф ўқувчиси, Муртазо эса эндигина 6 ёшда. Aммо футбол томошаси ва муҳокамаси болаларга хос эмас. Улар футбол борасида худди катталар каби фикр юритишмоқда. Бўлажак футболчиларни танлаш ва тайёрлашда ўзига хос синчи сифатида ном қозонган Темур Ражаббоев қўл остида шуғулланаётган Муроджон плеймейкерликнинг аҳамиятини яхши билади ва Андрес Иньестадан Педригача бўлган авлод ҳақида тасаввурга эга. Муртазо эса Жуд Беллингемга ўхшаш илинжида ҳужумда ўйнагани ўйнаган. Бошқаларни билмадик, аммо ўзимизнинг 6-10 ёшли давримизни эсласак, кулгимиз қистайди. Мустабид тузум давридаги болалигимиз мундиаллар томошасисиз ўтгани аламли. Биз тут новдасини от мисоли миниб, чопиб юрганимизда, Пеле фаолиятини якунлаётганди, Йохан Кройфф тотал футболга асос солаётганди. Ўша давр болалари сифатида бу хусусда ҳеч нимани билмасдик. Замонамиз ёш авлодининг бахти шундаки, у болалик даврлари қаҳрамонларини танимоқда. Яна улар каби бўлишга интилмоқда. Кўриниб турибдики, наинки футболчининг фаолият даври, балки мухлисликнинг ёши ҳам минимал даражада кичрайиб, максимал даражада улғаймоқда. Бемор ҳолида ҳам футбол томошасидан ўзини тиёлмаётган 86 ёшли Ғуломжон Ҳамидов ва 6 ёшли Муртазо Одилжонов биз билан Лионель Месси ҳамда Ламин Ямал ҳақида суҳбатлашаётгани - фикримизнинг ёрқин далилидир.
Инкор этмаймиз, авваллари ҳам футбол томошаси болалар учун севимли юмуш саналган. Фарқи шундаки, бундан 30-40 йил олдин болалар фақат футбол томошаси билан кифояланишган. Уларда футболни бугуннинг болалари каби муҳокама қилиш қобилияти шаклланмаган. Ҳатто ЖЧ-2022 мобайнида ҳам футболчилар ва мухлислар ёши билан боғлиқ кичрайиш бу қадар кўзга яққол ташланмаганди. Евро-2024-нинг асосий хулосаси шу бўлдики, яшариш футболда энг авангард тамойилга айланибди. Ана, ким чемпион бўлишидан қатъий назар, ёш авлод Ламин Ямалга қизиқмоқда, уни олқишламоқда, чин мухлисига айланмоқда. Aбдуқодир Ҳусанов ва Aббос Файзуллаев улар эътиборини қозонишаётгани сабаби ҳам шу, назаримизда. Aйни чоғда Aнглия, Франция, Италия терма жамоалари ўйин услуби ёш авлод учун зерикарли туюлаётгани кишини ўйга толдиради. Aгар ёшлардаги бу ёндашув чуқур илдиз отса, эҳтимол футболчилар фаолияти келажакда 30 ёшдан нарига ўтмас ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасидаги ЖЧлар ўтказилмас. Негаки, яшариш жараёни давом этаверса, миллий жамоалар таркибида Ламин Ямал, Жамол Мусаила, Aббос Файзуллаев каби футболчилар тўп сураверишса, ўсмирлар ва ёшлар мундиалига ҳожат қолмайди. Сиз қандай фикрдасиз, азиз мухлис, чорак аср тўп тепиш зерикарли эмасми?
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789