Саломон Рондон: "ЖЧ чиптаси - катта натижа, шубҳасиз"
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
Ноябрь ойи охирида Гильерме жиддий жароҳат олди ва Москва «Локомотив»и дарвозасидан 17 ёшли Даниил Худяков жой олди.
Айни пайт барқарор тўп сураётган, Европа мусобақаларида қатнашган энг ёш россиялик дарвозабон мақомига эришган вундеркинд «Спорт24» вакилларига интервью берди.
- Куздан бери сиз ҳақингизда кўп гапиришмоқда. Ўзингизни юлдуздек ҳис қиляпсизми?
- Асло. Бундай ҳолатга тушиб қолмаслигимни жамоадагилар ҳам, яқинларим ҳам мунтазам эслатиб туришади. Ўзимни зўр деб билмасликка ҳаракат қиламан.
- «Химки»га қарши баҳсда Гильерме қизил карточка олгач, нима ҳақида ўйладингиз?
- Муваффақиятсизликдан қўрқдим. Бу вазиятда асосийси, аҳмоқона хатоларга йўл қўймаслик эди. Аммо шуни ҳам тушундимки, дарвозабонлар учун бундай имконият кўпинча фаолиятларидаги муҳим палла бўлиб қолади. Николич мени майдонга қўйиб юборгач, хотиржамроқ бўлишимни сўради ва буни уддалай олишимни айтди. Кейинчалик «Ростов» ва «Рубин» билан ўйинлар унчалик муваффақиятли бўлмади, лекин тушкунликка тушмадим, хулоса чиқардим ва давом этдим. Ростини айтсам, Гильерме дисквалификациясидан сўнг қайтганида, «асосий»даги вақтим шу ерда тугади, деб ўйладим.
- Аммо кейин Гильерме жароҳат олди.
- Бу позициямни янада мустаҳкамлаш учун яна бир имконият эканлигини тушундим.
- Ўшанда «Лацио» билан ўйин кутиб турарди...
- Дастлабки кунларда ҳеч нарсани сезмадим, одатдагидек машғулот режимида эдим. Лекин ўйиндан бир кун олдин меҳмонхонада ҳаяжонландим, барибир, ҳар ҳолда, «Лацио» - топ клуб. Шунингдек, турнир - Европа Лигаси. Бундай вазиятда ҳар ким ҳаяжонланади. Бутун дунё сизга қарайди. Ном яратиш учун ажойиб имконият.
- Ўшанда 0:3 ҳисобидаги мағлубият зарба бўлдими?
- Йўқ, хотиржамлик билан чидадим. Ҳар қандай мағлубиятдан сўнг совуққонлик билан хатоларни саралаб, хулоса чиқаришга ҳаракат қиламан. Жараёнга ҳиссиётларсиз, прагматик ёндашаман.
- Катта футболдаги энг оғриқли мағлубиятингиз қайси ўйинда рўй берган?
- Март ойидаги ЦСКАга қарши баҳсда. Ўйин борасида ютқазмадик. Тез орада ҳисобни тенглаштирдик, кўп имкониятларга эга бўлдик, айниқса, иккинчи бўлим бошида. Лекин якунда чарчадик, концентрацияни йўқотдик ва стандартдан гол ўтказиб юбордик.
- Гисдол ва Николич сизни Нойер билан, Гильерме Акинфеев билан солиштирган. Кўпроқ кимга ўхшайсиз?
- Мураббийларнинг фикрига қўшиламан. Нойерга ўхшаш жиҳатларим бор. Жамоа ҳам бу мавзуни кўтарди, улар тез-тез таққослашади.
- Европанинг қайси жамоасида тўп суришни ҳоҳлардингиз?
- Хўш, агар топларни ҳисобга олмасак, «Лейпциг»ни танлайман. Кучли, ёш жамоа. «Локомотив»га ўхшайди.
- Футболдаги орзуингиз нима?
- Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш.
- «Локомотив»нинг ютуб-каналига берган интервьюда Месси ва Роналду кумирингиз эканлигини айтдингиз. Бу дарвозабон учун ғалати танлов эмасми?
- Менимча, бу футболчилар кўпчиликнинг кумири. Шунчаки, ҳамма ҳам бу ҳақда гапиравермайди.
— Хўп, майли, дарвозабонлар орасида кумирингиз ким?
- Буффон эди. Ҳозир «Челси» посбони Менди ёқади. У қандайдир ғайритабиий қобилиятга эга.
- Дунёнинг ҳозирги энг яхши уч дарвозабони кимлар?
- Куртуа, Нойер, кейин Менди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789