Дон Карло Ормаэчеадан ўзиб кетди

Дон Карло Ормаэчеадан ўзиб кетди

Испания чемпионатининг 7-турида «Реал» ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилиб, ўйинда 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Бу ғалаба бош мураббий Карло Анчелоттини Испания футболида бутун замонлар рекордини ўрнатишига сабаб бўлди. Гап шундаки, италиялик мутахассис қўл остида «Реал» мағлубиятсиз сериясини 39тага етказди. Анчелотти Ла Лигада бир жамоанинг энг узун мағлубиятсиз сериясини таъминлаган биринчи мураббийга айланди. Аввалги рекорд «Реал Сосьедад» устози Альберто Ормаэчеага тегишли бўлию, 1979-1980 йиллар давомида унинг жамоаси 38та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этган. Испания чемпионати тарихидаги энг узун мағлубиятсиз серия «Барселона»га тегишли бўлиб, у 43та ўйиндан иборат бўлган. 2017-2018 йиллар қайд этилган бу рекорд ўрнатилган пайтда Каталония жамоасини икки мутахассис - Луис Энрике ва Эрнестон Вальверде бошқарган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.