АНА, ХОЛОС! Ҳарбий кемада икки кун сузиш
Чили футболидан ғайриоддий воқелик.
ОК-2023га катта умид боғлаётган Саудия Арабистони миллий жамоаси Қатарга биринчилардан бўлиб етиб борди.
Диққатни тортадиган томони, Роберто Манчини бошқарувидаги араблар Дохадаги машғулотларда кислород ниқоблари (гипоксик ниқоб)дан ҳам фойдаланишмоқда.
31 декабрда Қатарга етиб борган мусобақа фаворитларидан бири Саудия Арабистони термаси янги йилнинг биринчи куниданоқ машғулотларга киришди. Осиё кубоги олтин медалини таъминлаш учун жалб этилган бош мураббий Роберто Манчини дастлабки сеансда футболчиларни махсус гипоксик ниқобда шуғуллантирди. Бу ниқоб ҳаво киришини чеклаш учун ўрнатилган клапанли респираторнинг ўзгинаси. Кислород ниқоби 3та клапан ёрдамида танага кирадиган ҳаво миқдорини меъёрлаштиради. Ниқоб гидрокостюмлар материалидан тайёрланган бўлиб, юзга ёпишиб туради ва амалда спортчига халақит бермайди.
Кислород ниқоби «Реал»да кенг қўлланилади. Мадрид клубида буни италиялик жисмоний тайёргарлик мураббийи Антонио Пинтус йўлга қўйган. Умуман, ниқобда ишлаш Пинтус методикасининг бир қисми сифатида тилга олинади. Эҳтимолки, Роберто Манчини ҳамюртининг «Реал»даги муваффақиятидан илҳомланиб, бу тажрибани қўллаб кўришни лозим топгандир. Дарвоқе, Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир ал Мишал Қатарда терма жамоа билан бирга ва Роберто Манчини экспериментини мутлақо қўллаб-қувватламоқда.
Чили футболидан ғайриоддий воқелик.
«Милан»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Давиде Калабрия яқинда клубнинг BMW билан ҳамкорлик дастури доирасида суратга олиш жараёнида қатнашди.
Give me Sport нашри АПЛ тарихига назар солиб, ўз талқинидаги энг ёмон трансферлар рўйхатини шакллантирди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789