АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Гоҳо ҳаётда шундай воқеа-ҳодисотлар юз берадики, беихтиёр ўша жараённинг иштирокчисига айланасиз.
Яна шундай ишлар бўладики, уларни тўхтатиб туролмайсиз. Бизнинг хонадонда 18-19 ноябрь кунлари иситиш тизимини созловчи усталар меҳнат қилишди. Ҳамкасбимиз Гулчеҳра Муродованинг бир девор қўшниси икки ўғлини уйлантирди. Лекин якшанба тонги бир гуруҳ яқинларимиз билан Қўқон сари отланишимизга тўғри келди. У ердан Фурқат тумани марказида жойлашган «Тарона» тўйхонасида бошланажак тантана сари шошилдик. «ИнтерФутбол» газетаси, «Пахтакор» ва «Барселона» клублари мухлисларига яхши таниш қадрдонимиз, футбол фахрийси Ғуломжон ака Ҳамидовнинг 85 ёшлик таваллуд куни шу масканда нишонланди. Ҳар қандай иш ёки бошқа тўйни бир четга суриб, мазкур тантанага боришимиз шарт эди. Футболни қадрлаган инсонни қадрламоқ учун, Ғуломжон аканинг ҳурмати ва нуроний ёш эҳтироми нуқтаи назаридан бормасак бўлмасди бу тантанага. Қисқаси, тантанада қатнашиш бизнинг бурчимиз ҳисобланарди.
Муҳтарам мухлис! Эътибор беринг, бу сафар гапни муҳимлик даражаси биз учун юқори бўлган тантана хусусида бошладик. Миллий жамоамизнинг Эрон термасига қарши ўтказадиган бугунги ўйини мавзуси ҳам барчамиз учун муҳимлардан муҳимроғи, ниҳоятда долзарб, кузнинг салқин ҳавосини унуттирадиган даражада оловли, қайноқлик бобида қуёшнинг саратондаги селидан-да ошиқроқдир. Хаёлимизда гавдаланяптики, ана, дашт ўт-ўланлари узра сурувни ҳайдаб бораётган чўпон йигитлар футболчиларимиз форсларни енгишлари ёки енголмасликлари борасида талашиб-тортишишмоқда. Ҳув Устюртда газ қидириш билан овора-ю сарсон кончилар хаёлида ҳам шу мавзу! Борингки, синф хонасига кириб борган футбол мухлиси саналмиш муаллим ўқувчиларига қарата «Бугун Эрон термасини ютамизми?» - дея луқма ташлаб қўяди. Қисқаси, ҳамманинг ўй-хаёли шу ўйинда!
Қизиқ, Франция ва Гибралтар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал францияликлар бир-бирлари билан ўйиннинг қайси жиҳатлари ҳақида мунозара юритишганкин? Aлбатта, бу борада ҳар кимнинг ўз қараши бор. Бизнингча, франциялик мухлислар асосан рақиб дарвозасига нечта гол урилиши юзасидан баҳслашишган. Лекин улардан ҳеч бири 14:0 ҳисобини тахмин қилмаган бўлса керак. Бирор кимсанинг Франция миллий жамоаси мағлубияти тўғрисида ўйлаб кўрмагани ҳам аниқ. Бунинг сабаби оддий - кучлар нисбати қиёслаб бўлмайдиган даражада фарқли. Хўш, германиялик мухлислар Юлиан Нагельсманн жамоаси ўз майдонида Туркия термасидан енгилишини тахмин қилишганми? Ишончимиз комил, немислар буни хаёлларига ҳам келтиришмаган. Улар фақат ғалаба ҳақида ўйлашади ва бунга ишонишади. Амалда эса Туркия термаси майдонда иштиёқсиз тўп сурган бундестимдан бир амаллаб устун келди. Энди тилга олинган икки мисолга хос умумий жиҳатни қидирамиз. Муштараклик шундаки, ҳар икки ҳолатда мухлислар адашишган: францияликлар бу қадар йирик ҳисобни хаёлларига келтирмаган бўлсалар, немислар бош мураббий томонидан янгиланган терма жамоанинг ҳар қандай вазиятда ғалаба қозонишга интилишига ишонишган.
Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин мамлакатимизда муҳим учрашувнинг қайси жиҳати юзасидан баҳс-мунозара авж олмоқда? Евроареналарда ҳуштакбозликдан чарчамайдиган мухлисларга қиёсласак, футболимиз тарафкашлари анчайин прагматик ва яна андак тушкун кайфиятда эканликлари маълум бўлади. Aфсуски, футболимиз мухлислари армиясининг салмоқли қисми Эрон термаси ғалабасини реал воқелик сифатида баҳоламоқда. Aйни шундай баҳо берувчиларни Гибралтал термаси тарафкашларидан фарқлаб бўлмайди. Гибралтарликлар ўз суюклиларини «10тадан кўп гол қўйиб юбормасангиз, бас», дея сафарга кузатган бўлсалар, ажабмас. Улар табиий равишда ғалаба ҳақида ўйлаб ҳам ўтиришмайди. Чунки муҳими - Гибралтар термасининг ҳаддан зиёд йирик ҳисобда ютқазмаслиги.
Савол туғилади, мухлислар нега ҳеч бир истиҳоласиз жамоамиз мағлубияти ҳақида бонг уришмоқда? Бу қанақаси? Нима, реал воқеликка асосан, рақиб қаршисида тиз чўкиш керакми? Футболда кучсизлигимизни тан оладиган ва бу борада рақибни эътироф этадиган мухлис, Худо кўрсатмасин, эртага Ватан ҳимоясида ҳам иккиланмайдими? Баъзан вазият тақозосига кўра, бир киши 5-10 нафар душманга қарши курашишга мажбур бўлиб қолиши мумкин-ку?! Шундай вазиятда кучлар тенг эмаслиги туфайли душманга таслим бўлиш Ватан ҳимоячисига ярашадими?
Йўқ, икки мавзуни бир-бирига аралаштириб, чигаллаштириб, чуқурлаштириб юборишни истамаймиз. Демоқчимизки, жаҳоннинг исталган терма жамоасига қарши учрашувдан аввал ўзбекистонлик мухлис қалби, онг-у шуурида таслимчилик кайфияти барқ урмаслиги даркор. Келинг, бир лаҳза футболга ўйин эмас, балки ҳаёт-мамот жанги сифатида қарайлик. Тўғри, мустабид шўро тузими, ундан олдин чоризм босқини даврида халқимиз генофондида мутеликка мойиллик синдроми шаклланди, шакллантирилди. Ҳали-ҳануз ўша мутелик асоратидан тўла қутулганимизча йўқ. Терма жамоамизнинг муҳим учрашувидан аввал ҳам бир гуруҳ мухлисларда шундай таслимчилик кайфияти сезилди. Тўғри тушунинг, бизни Эрон термасини ютиш ёки ютқазмаслик масаласи қизиқтирмаяпти бу ўринда. Аксинча, муҳим ўйиндан аввал мағлубиятга розилик руҳияти кўпроқ афсуслантиряпти. Майдонда адолатли ўйин бўлсин ва унда кучли жамоа ғалаба қозонсин! Айнан шундай ҳақиқат тарафдоримиз. Бироқ аввалдан мағлубиятни реал воқелик сифатида қабул қилишга мутлақо қаршимиз. Ўйиндан аввал ва кейинги руҳий ҳолатлар - бир-биридан айро ҳодисалар. Уларни бир-бирига аралаштириб юбормаслик лозим. Инкор этмаймиз, терма жамоамиз мухлислари руҳиятида шундай ёқимсиз синдром шаклланишига футболчиларимиз айбдорлар. Йиллар мобайнида Япония, Ж.Корея, Эрон ва Aвстралия термалари билан баҳсларда яққол ғалаба қозонолмаслик туфайли мухлислар келажакка умидсиз қарашга кўникишди. Уларнинг онг-у шуурида терма жамоамиз кучли рақибларни енголмаслигига боғлиқ ғоят аянчли ақида илдиз отди.
Истардикки, бош жамоамиз мухлислари энди ўша қолипларни синдириб ташлашсин, мағлублик ақидаларини бир четга улоқтиришсин ва фақат ғалабага кучли иштиёқ билан яшашсин. Ҳарқалай, муҳим учрашувдан аввал стадион узра шундай иштиёқ, кайфият ҳукм сурсин. Ўйиндан кейин натижадан келиб чиқиб, руҳий ҳолат ўзгараверсин. Бир ўйиндаги мағлубият мутлақ таслимчилик кайфиятига тенг эмас ҳеч қачон. Ўйлаймизки, футболчиларимиз ҳам мухлислар аро бўлаётган тортишувлардан хабардорлар. Таслимчилик кайфиятидаги мухлисларнинг гап-сўзлари уларнинг кучига куч қўшадими ёки терма жамоамизни баттар тушкунликка солади? Умид шуки, миллий жамоамиз майдонга тушишдан аввал шу савол қаршисида мағрур қад ростлайди, бошини тик кўтаради. Шуниси аниқ, бугун майдонга тушадиган ҳар икки жамоа футболчиларини алоҳида-алоҳида олиб, савия бобида бир-бирларига солиштирсак, жиддий фарқ кўзга ташланмайди. Демак, ҳар икки жамоа ҳам аслида ғалабага муносиб. Aммо муносиблар ўртасидаги муросасиз баҳсда қайси тараф ғалаба қозонишга ҳақли? Унутмайликки, ғалаба бир бутунлик, жипслик, совуққонлик, профессионаллик, ўз-ўзига ишончни ёқтиради ва бу фазилатларни ортиғи билан сийлайди! Ғуломжон ака Ҳамидовнинг муборак нуронийлик тўйига ташриф буюрган таниқли рассом Бахтиёр Назаров ва ажойиб олим Aбдулла Бараев бизга айнан шу хусусда сўзлашди, терма жамоамизга омад тилашди!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789