Энди Мбаппе ва Холанд рақобати

Энди Мбаппе ва Холанд рақобати

2022 ЙИЛ КЛУБ ФУТБОЛИНИНГ АСОСИЙ СТАТИСТИКАСИ.

Мана, 2023 йил бошланди ва еврофутболда «қайноқ» ўйинлар тўхтагани йўқ. Лекин қуйида биз билан хайрлашган 2022 йил ҳақида гаплашамиз. Хўш, тарихга айланган йилда еврофутболни асосан кимлар ёрқинлаштиришди?

ЭСКИ РАҚОБАТ

Голга ассистентлик қилиш бобида ҳамон узатмаларнинг икки буюк ижрочиси олдинда - Лионель Месси ва Кевин де Брюйне. Бунда «ПСЖ»нинг аргентиналик юлдузи йил якуни бў­йича «Манчестер Сити»нинг бельгиялик етакчисини 2та ассист даражасида ортда қолдирди. Алоҳида эътиборга олинг, самарали узатмалар сонига футболчиларнинг миллий жамоаларидаги натижалари ҳам киритилган.

ЯНГИ РАҚОБАТ 

2022 йил тўпурарлари рейтингида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд рақобати юзага келди. Тўғри, ПСЖ» вакили якунда норвегияликни 10та голга ортда қолдирди. Аммо Холанд бунга кўнмаслиги тайин. Ҳар ҳолда, у «Манчестер Сити» сафига қўшилганидан буён гол уришдан тўхтаётганини йўқ. Голлеадорларнинг топ-рўйхатида Роберт Левандовски, Лионель Месси ва Карим Бензкема каби фахрийларга ҳам жой топилгани эътиборга молик ҳолат, албатта.

ЁШЛАР ТЎЛҚИНИ 

21 ёшгача бўлган футболчиларга қарасак, «Арсенал»нинг умидбахш ўйинларида ўзини кўрсатаётган Букайо Сака йил давомида 11та голи ёнига 9та самарали узатма қўшиб қўйди. «Гол+пас» тизими бўйича Жамол Мусаила («Бавария») англияликнинг асосий таъқибчисига айланди - 18 очко

ПЕНАЛЬТИСЕВАР КАРИМ!

«Реал»да бош голеадорлик ролини бўшатишни хаёлига ҳам келтирмаётган Карим Бензема йил давомида Ла Лига ўйинларида пенальтидан 9та гол урди - бу Европанинг кучли 5та чемпионатида энг юқори натижадир. Аслида францияликнинг бу борадаги статистикаси янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Дейлик, Карим 1та ўйинда 2та пенальтини кўкка совурган пайтлар ҳам кузатилди.

«ОФСАЙД» ЧИЗИҒИДА...

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йил давомида Лига 1 ўйинларининг ўзида 38 марта «офсайд» ҳолатига тушди. Бу унинг ўйиндан таш­қари вазият чизиғи устида ҳаракатланишидан далолат. Шунингдек, «Атлетик» ҳужумчиси Иньяки Уильямс ва «Кдинезе» вакили Жерар Делофеу ҳам «офсайд»дан қочишга кўп уринади.

АПЛ-2022/2023да асосий 4та кўрсаткич бў­йича «Манчестер Сити» олдинда. Бироқ турнир жадвалининг юқори нуқтаси «Арсенал»га тегишли. Ҳа, АПЛда гоҳида энг яхши тўпурар ва ассистентга эга бўлиб, энг кўп гол урган ва узатмалар масаласида дарс берган ҳолда ҳам, турнир жадвали 1-поғонасига чиқолмаслик мумкин.