ЦСКА-"Ахмат"(3:0) ўйинидан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган (мавсумдаги 1-голини киритган) ҳамюртимиз Аббос Файзуллаев "Матч ТВ" каналига қисқача интервью берди.
- Бош кийими (дўппи) нгизни мухлислар совға қилишдими? - Бу Ўзбекистонни анъанавий миллий бош кийими ҳисобланди ва менга мухлислар томонидан туҳфа қилинганидан жуда хурсандман.
- ЦСКАнинг 3-голида Сиз қатнашганмидингиз ёки ҳақиқатда ҳам Дарко Тодорович ўз дарвозасига урдими? - У ерда мен тўпга тегинмадим, автогол бўлди. Муҳими гол қайд этилди ва жамоамизга 3 очко олиб келди. - 1-гол ҳақида тўхталиб ўтсангиз, қандай қилиб шу ҳолда кутилмаган зарба бериш ғояси пайдо бўлди?
- Аввалига алдамоқчи бўлдим ва кўрдимки мен билан рақиб ҳимоячи ўртамизда қисқа масофа қолганди. Шунда аслида икки оёғи ўртасини мўлжалга олгандим. Албатта мавсумдаги илк голимни урганимдан мамнунман.
- Умуман олганда ўйиндан олган таасуротларингиз. Четдан олиб қараганда 3-голдан сўнг ҳам хавфли вазиятлар сони кўпайишни ўрнига, пасайиш бўлди? - Шундай. 3-голдан сўнг хотиржамлига берилганимиз рост. Хайриятки, улар бизни жазолашмади ва бир дарвозамизнинг дахлсизлиги сақлаб қолдик. Муҳими 3 чок ва ғалаба, шундай эмасми? *** Россия премьер лигаси, 10-тур ЦСКА – Ахмат 3:0
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.