Жанлука Пальюка: "Неаполликларнинг Марадонани қўллаб-қувватлашаётганини кўриш ғалати эди"
Жанлука Пальюка илк марта жаҳон чемпионатини татиб кўрганига 34 йил бўлган бўлиши мумкин...
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИ: МУАЙЯН КЛУБГА БОҒЛАНГАН ФУТБОЛЧИЛАР...
CIES Football Observatory (Халқаро спорт тадқиқотлари маркази) Европанинг энг сара 5та миллий лигасига қараб, энг фидойи футболчилар рейтингини шакллантирди. Тушунарлики, бунда узоқ вақтдан буён 1та клуб байроғи остида тўп сураётган футболчиларга эътибор қаратилган. Хўш, ҳозирда кимларни садоқат намунаси сифатида кўрсатиш мумкин?
«Бавария»нинг толмас ҳужумчиси Томас Мюллер фидойи футболчилар рейтингида пешқадамлардан бири. 34 ёшли фахрий нақ 16 мавсумдан буён Мюнхен клуби билан бирга. Рейтинг-нинг 2-поғонасида қайд этилган футболчи ҳам Бундеслигадан - Менхенгладбах «Боруссия»си ҳимоячиси Тони Янчке. Яъни унинг фидойилик серияси ҳам 16 мавсумга тенг. Фақат шуниси борки, Тони «Бавария» вакилидан бироз ёшроқ. Европа футбол маркази (топ-5 лига)да 15 мавсумдан буён 1та клубга хизмат қилаётганлар сони 3 нафар бўлса, улардан иккиси «Атлетик»да: Икер Муниаин ва Оскар де Маркос. Шунингдек, «Атлетико» фахри Кокенинг «матрасчилар» формасини кийганига ҳам шунча бўлди.
Умуман, энг фидойи 10 нафар футболчи тақсимотига қарасак, Испания ва Германияда фахрийларни ўзгача қадрлашлари аён бўлади: Ла Лига - 5 нафар, Бундеслига - 4 нафар, АПЛ - 1 нафар. Демак, ҳозирги ҳолатда энг садоқатли 10 нафар футболчи орасида «А» серия (Италия) ва Лига 1 (Франция)дан вакил йўқ.
Жанлука Пальюка илк марта жаҳон чемпионатини татиб кўрганига 34 йил бўлган бўлиши мумкин...
«Ал-Наср»нинг бош юлдузи Криштиану Роналду 2023 йилнинг бош тўпурари сифатида Globe Soccer Awards лауреатига айланган, яъни Диего Марадона шарафига аталган соврин соҳиби бўлганди.
АПЛда қайси клубнинг маош «халта»си оғирроқ?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789