Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Ўзбек футболи ўтган давр мобайнида катта йўлни босиб ўтди.
Бу ўзига хос ва мос орзу-ҳавас, босқичма-босқич юксалиш довони бўлиб, тарих саҳифасига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланган. Албатта, вилоятда миллионлар ўйинига ошно бўлганлар талайгина. Шулардан бири - 80 ёшни қоралаб қолган Қарши шаҳрилик Ўктам Тоғаев.
Ўктам ака самимий, камтарин инсон. Гарчи у ўзининг енгил автомобилига эга бўлсада, яёв юришни, кези келганда велосипедда сайр қилишни хуш кўради. Кўринишидан очиқ чеҳрали, сариқдан келган футбол фидо-йиси билан суҳбатимиз беғубор болалик йиллари, унинг серзавқ дамларига бориб тақалди.
- Қарши тумани (ҳозирги Қарши шаҳри)даги 29-ўрта мактабда таҳсил олиш жараёнида менда футболга меҳр уйғонди, - дейди у. - Кигиздан копток ясаб, дарсдан сўнг қош қорайгунча футбол ўйнаганимиз кечагидай эсимда. Бу орзу мени Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби сари етаклади. Устоз мураббий Альберт Шеглов раҳбарлигида футболдан сабоқ олдим, билимларим кейинги ҳаётимда қўл келди. Ўрта мактабдан сўнг икки йил давомида болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиб ишладим.
Дарвоқе, ҳарбий хизмат Ўктам Тоғаев ҳаётида катта из қолдирди. У Кировограднинг «Звезда», Николаев вилоятининг Первомайск шаҳридаги жамоада чап ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади. Украин футболи ҳавосидан баҳраманд бўлиш қаҳрамонимиз фаолиятида ижобий ўзгариш ясади. Ўқиш, билим олишга интилиш Ў.Тоғаевга ором бермади. Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигит Қарши давлат педагогика инситути (ҳозирги униврситет)нинг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб, спорт, хусусан, футбол бўйича назарий билим олди. 1966 йил «Қаршистрой» жамоасига таклиф этилган Ў.Тоғаев етти йил давомида «чўлқуварлар» шарафини ҳимоя қилди. Владимир Шейн, Владимир Бабанов сингари мураббийларнинг ўгит ва маслаҳатлари ўз самарасини берди. Кейинги йилларда Ўктам ака фаолиятини мураббийликка бағишлади. 1974 йилда Қарши шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий бўлиш билан бирга, Қарши мусиқа билим юрти ўқувчиларига жисмоний тарбия фанидан сабоқ берди.
- Мустақиллик шарофати билан юртимизда спортга бўлган муносабат янгича шаклу-шамойилга эга бўлди. Уч босқичли спорт мусобақалари - «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» баҳслари дастуридан спортнинг футбол тури ҳам мустаҳкам ўринга эга бўлди. 1998-2011 йиллар мобайнида ўрта махсус ўқув юртлари ўртасидаги «Баркамол авлод» мусобақаларининг футбол баҳсларида вилоят терма жамоасига бош мураббий бўлдим. Гуруҳ босқичида иккинчи, умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни қўлга киритдик. Натижада, кўплаб ёш иқтидорлар кашф этилди. Айни пайт улар мамлакат миллий чемпионатининг Суперлига, Про лига, Биринчи ва Иккинчи лига жамоаларида тўп суришмоқда. Шогирдларимдан Элдор Йўлдошев ҳозир Россиянинг «Рубин» (Қозон) жамоаси мураббийлар штабида иш олиб боряпти. Олег Қаҳҳоров «Бунёдкор» (Тошкент) аёллар жамоасида мураббий. Конс-тантин Смирнов ФИФА ҳаками, Зоир Тўрақулов вилоят махсус маҳорат футбол мактабида ёшларга футбол сирларини ўргатяпти. Уларнинг ютуқларидан қувониб, меҳнатим бесамар кетмаганлигидан фахр туяман.
Ҳа, Ў.Тоғаев ана шундай ўз касбига содиқ, шогирдларига меҳрибон футбол фахрийси. У ўзбек футболидаги янгиланишларни кузатар экан, қилинажак ишлар ҳақида тўлиб-тошиб сўзлашдан асло чарчамайди. Жаҳон, Европа, Осиё футболига доир маълумотларни мамлакатимиз миқёси билан таққослаб, болалар ўртасида футболни оммалаштириш, иқтидорларни саралаш, уларни тарбиялаш, пировардида, ютуқлар омили эканлигига иймон келтиради. Кўз ўнгида Янги Ўзбекистоннинг умидли ёшлари эришаётган муваффақиятлар бирин-кетин гавдаланади. Шунинг ўзи унга ўзгача кайфият, яшашга бўлган иштиёқни янада оширади. Зеро, бу миллионлар ўйинига ошно кўнгил рози, дил малҳами бўлиб янграмоқда.
Ҳусан ТЕМИРОВ
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789