АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Фейеноорд» ҳужумчиси Сириль Дессерс Европа Конференциялар Лигиаси ярим финалида «Марсель» дарвозасини 2 марта забт этиб, дастлабки учрашувнинг бош қаҳрамони бўлди.
Мазкур баҳс Нидерландия вакилининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Шу тариқа нигериялик-бельгиялик тўпурар қаторасига 2та ўйинда «дубл»га эришиб, янги турнирдаги голларини 10тага етказиб олди. Чорак финалда Сириль Праганинг «Славия» клуби дарвозабонини 2 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур этганди. Энди у халқаро мусобақанинг етакчи тўпурари.
Роттердамликлар жамоасининг бошқа бир аъзоси - Луис Синистер эса 6та аниқ зарба билан турнир тўпурарлари рўйхатида 3-ўринда бормоқда.
Қизиқ, «Фейеноорд»даги сермаҳсулликнинг сири нимада? Бош мураббий Арне Слот штабида ҳужумчилар фаолияти ўта таниқли мутахассис тасарруфида. Унинг номи Робин ван Перси! Аслида, афсонавий собиқ форвард «Фейеноорд» тарбияланувчиси, клубда 2020 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Лекин ўшанда уни штатсиз мураббий сифатида ишга олишганди.
Робин ўз лавозимига қуйидагича изоҳ берганди: «Бу норасмий позиция. Шу сабабли уни қандай номлашни билмайман. Мисол учун, ўзимни ҳужумчилар мураббийи деб ҳисобламайман. Ўйлайманки, бу зарарсиз вариант: бу ерда ишим ўзимга ёқиш-ёқмаслигини билиб оламан, ходимларга кўмаклашаман. Охирги йилда фақат ўзимга ёқадиган юмушлар билан шуғулландим. Англияда эксперт лавозимида ишлайман, оила аъзоларим билан саёҳатларга чиқаман, спорт билан бандман. Ҳозир мураббийлик касби менга тўғри келиш-келмаслигини аниқлаяпман».
Энди, афтидан, ван Перси мураббийлар штабидан тўлиқ жой олгандек - сайтда у бош мураббий ассистентларидан бири сифатида қайд этилган, жамоа машғулотларида мунтазам иштирок этмоқда ва ҳужумчиларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда.
«Ишимиз жуда ажойиб. Биз асосан икир-чикирлар устида иш олиб борамиз - дарвозадан 16 метр узоқликдаги ҳаракатлар, ҳужумни авж олдириш. Баъзан ўйланиб қоламан: «Қачон бу усуллар наф бериши мумкин?» Бир ҳафтадан кейин ана шу усуллардан фойдаланган ҳолда 2та гол урдим. Бу телбаликка ўхшайди, чунки яна ўйланиб қоламан: «Ахир сени шунга ўргатган эди-да». У ўз ўтмиши ҳақида ҳикоя қилганида, оғзимни очганча қулоқ тутардим. Мен ван Персининг «Арсенал», «МЮ», «Фейеноорд» ва Нидерландия терма жамоасидаги футболкаларида улғайдим. У билан ҳамкорлик қилишнинг гашти ўзгача. Унинг барча ўгитлари, кўрсатмаларини ўзимга сингдиришга, бирор-бир нарсани эътибордан четда қолдирмасликка интиламан», - дейди Дессерс.
Робин ван Персининг танқидий фикрлари, танбеҳлари ўз самарасини бераётганига шубҳа йўқ - Эредивизиеда фақат «Аякс» ва ПСВ «Фейеноорд»дан кўпроқ гол урган, аммо бу жамоалар еврокубок турнирларида ярим финалга чиқолмади. Роттердамликлар эса Конференциялар лигаси финалида «Рома»га қарши баҳс олиб боришади. Мазкур турнирнинг 25 май куни Тиранада бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи ўйинида ҳам Дессерс асосий қаҳрамонлардан бирига айланса, ажабмас.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789