СТАТИСТИКА: Ҳар ўйинда ўртача 2,69 очко!

СТАТИСТИКА: Ҳар ўйинда ўртача 2,69 очко!

Хаби Алонсо тузган иштиёқли «Байер» бу йил Бундеслигада «Бавария»ни тахтдан ағдаришга тўла ҳақли эканлигини исботлашга улгурди.

Дейлик, Леверкузен дружинаси жорий мавсум 1та ўйинга тўғри келадиган ўртача очко миқдори бўйича Европанинг кучли 5та лигаси иштирокчилари орасида энг юқори натижага эга.

Диққат қилинг, «Байер» жорий мавсум Бундеслиганинг ҳар бир ўйинида ўртача ҳисобда 2,69 очко ишлади. Европанинг энг сара чемпионатларида бошқа бирор клуб бундай кўрсаткич билан мақтанолмайди. Mail нашри томонидан ўртача очко миқдори асосида тузилган Европа жамоалари рейтингинининг 2-қатори «А» серияда скудеттони деярли нақд қилишга улгурган «Интер»га тегишли (1та ўйинда ўртача 2,62 очко). 

Айтиш керак, «Байер» жорий мавсум Германия чемпионатининг 26та турида 70 очко тўплади. Бундеслига тарихида 26та турда бундан кўпроқ очко ишлаш ҳолати атиги бир марта кузатилганди. Яъни «Бавария» мавсум-2013/2014 доирасидаги 26та ўйинда 74 очко жамғарганди. Ҳозир эса Алонсо жамоаси Бундеслига турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси «Бавария»ни нақ 10 очкога ортда қолдирмоқда.

Ўртача очко миқдори бўйича жорий мавсум пешқадамлари (Европанинг кучли 5та лигаси)

«Байер»: Бундеслигада 2,69 очко

«Интер»: «А» серияда 2,62 очко

«Реал»: ла Лигада 2,48 очко

«Бавария»: Бундеслигада 2,31 очко

«Арсенал»: АПЛда 2,29 очко

«Ливерпуль»: АПЛда 2,29 очко

«ПСЖ»: Лига 1да 2,26 очко 

«Манчестер Сити»: АПЛда 2,25 очко