У кутилмаганда шаҳардаги қаҳвахоналардан бирида кўриниш берди, унинг Украинага ташрифи тасвирланган видео эса тезда интернет тармоғида тарқалди.
Аммо Жолининг узоқ 2003 йилда Россияга ҳам кутилмаганда ташриф буюрганини кўпчилик билмаса керак. У Москва ёки Санкт-Петербург эмас, Владикавказга борганди. Шимолий Осетия пойтахтига БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича махсус элчиси сифатида борган актриса Гизель ва Комсомольск аҳоли яшаш пунктларини зиёрат қилган - Грузиядаги осетинлик қочоқлар 1992 йилги осетин-грузин можароси давридан буён айнан шу ҳудудда истиқомат қилишаётганди. Аммо Голливуд актрисасини нафақат Россия жанубидаги миграцион сиёсат, балки футбол ҳам қизиқтириб қўйган.
Шаҳар кўчаларидан бирида Владикавказнинг «Алания» жамоаси баннерини кўрган Жоли клуб базасига бориш истагини билдирган. Бироз вақтдан сўнг у клубнинг қизил-сариқ рангли шарфини таққан ҳолда, Шимолий Осетия вазири Михаил Шаталов билан бирга суратга тушган. Маълум бўлишича, Анжелина УЕФА кубоги 1|32 финали доирасидаги «Алания» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйинни эслаб қолган. Актриса 1995 йилнинг кузида Мерсисайд графлиги пойтахтига ташриф буюрган, дўстлари эса «Энфилд» стадионида «Ливерпул»га мухлислик қилиш таклифини беришган. Гарчи Жоли футболга алоҳида меҳр қўймасада, яқинларига ҳамроҳлик қилишга рози бўлди.
«Мени «қизил-сариқ»ни уйғунлаштирган ушбу жамоа ҳайратда қолдирган, бу ранглар олов ва ҳиссиётларни англатади», - деганди Анжелина Владикавказдаги базада сайр қиларкан. Афсуски, актрисага «Алания»нинг ғалабасини кўриш насиб қилмади - владикавказликлар голсиз дурангга имзо чекишди, «Спартак» стадионида ўтган учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазишгани сабабли, иккинчи ўйин натижасига кўра, турнирни тарк этишди. Эътиборлиси, муваффақиятсиз натижага қарамай, Жоли «Алания»нинг «Энфилд»даги ёрқин ўйинини эсдан чиқармаган экан. Орадан 8 йил ўтгач, клубнинг қадрдон уйига ташрифни амалга оширди.
P.S.: Таъкидлаш жоизки, Жолида ёрқин таассурот уйғотган «Алания» жамоасининг ўша даврлардаги таркибида футболимиз фахри Миржалол Қосимов ҳам тўп сурган, мағлубиятли ўйиннинг 21-дақиқасида айнан ўзбек ўғлони владикавказликларнинг учрашувдаги ягона голига муаллифлик қилганди. Бугунги кунда Олмалиқнинг АГМК клубида бош мураббий сифатида ишлаётган Қосимов жарима зарбасидан «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилиб, мухлислар билан тўлган стадионнинг ларзага келишига сабабчи бўлгани ҳамон катта воқелик сифатида эсга олинади.