"Реал" ниҳоят 35- марта Ла лига чемпиони, Дон Карло эса рекордчи...

"Реал" ниҳоят 35- марта Ла лига чемпиони, Дон Карло эса рекордчи...

Бугун Испания премьеросининг 34-турида пешқадам «Реал» (81) ўз майдонида «Эспаньол»ни (39, 13-ўрин) қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

4:0 ҳисобидаги ушбу "ютуқ"да Родриго дублга эришган бўлса, Асенсио ва Бензема ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Шундай қилиб, «Қироллик клуби» ўз тарихида 35-бор Ла Лига чемпионига айланди. Мадридликлар устози Карло Анчелотти ҳам ўзига хос тарихий натижани қайд этди. Италиялик мутахассис топ-5 лиганинг барчасида ғолиб бўлган илк мураббийга айланди. У бунгача Италияда «Милан», Англияда «Челси», Францияда «ПСЖ», Германияда «Бавария» билан чемпион бўлган.

Шунингдек у клуб тарихида мавжуд барча совринларни ютган илк мураббийга айланди

• Чемпионлар Лигаси (2014)

• Ла Лига (2022)

• Испания Кубоги (2014)

• Испания Суперкубоги (2022)

• Европа Суперкубоги (2014)

• Клублар ўртасида ЖЧ (2014)

Ла Лига. 34-тур. 30 апрель
РЕАЛ — ЭСПАНЬОЛ 4:0
Голлар: Родриго (33, 43), Асенсио (55), Бензема (81). 
Реал — Куртуа, Васкес, Каземиро (Иско, 60), Вальехо, Марсело, Камавинга (Гила, 75), Модрич (Кроос, 60), Себальос, Родриго (Винисиус, 75), Асенсио, Мариано (Бензема, 60).
Эспаньол — Лопес, Видаль, Калеро, Кабрера, Мелендо, Эррера (Мерида, 76), Дардер, Вильена (Морланес, 65), Пуадо, де Томас (Ву Лэй, 65).
Огоҳлантиришлар: Мариано (42), Каземиро (46).

АЛАВЕС — ВИЛЬЯРРЕАЛ 2:1
Голлар: Лагуардия (4), Эскаланте (31) — Чуквуэзе (47).