АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичининг Ўзбекистон- КХДР(1:0) ўйиндан сўнг Сречко Катанец ва Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этишди.
Сречко Катанец:- Бугун қийин ўтган баҳсда ғалаба қозондик. Ўз имкониятимизни тўлиқ намойиш эта олмадик, лекин муҳими ғалаба қозондик. Биринчи бўлимда кўпроқ гол киритсак бўларди, сабаби кўп вазиятлар ярата олдик. Пеналти ҳам ўз хатоларимиз ортидан юзага келди.
Рақиб биздан кўра кўпроқ йиғин ўтказган ҳолда бугунги ўйинга етиб келди. Шу сабабли улар жисмоний томондан яхши ҳаракат қила олишди, деб ўйлайман.
Айтганимдек, бугун етарлича имкониятга эга бўлдик. Муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлди. Бизнинг асосий мақсадимиз керакли натижаларни қўлга киритиш ва бугун буни уддаладик. Олдимизда Қирғиз Республикасига қарши яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Гуруҳдаги бошқа рақиблари хусусида гапиришга ҳали эрта.
Жалолиддин Машарипов: - Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Керакли натижани қўлга киритдик. Бу босқич биз учун ҳар доим осон бўлмаган, чунки унинг ўзига яраша босими бор. Кейинги ўйинларда чиройли ғалаба қозониб, халқимизни Хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олдик, дея олмайман. Сабаби озроқ ҳаяжон бўлди, ЖЧга яқинлашганингиз сари босим ва ҳаяжон бўлиши табиий. Бироқ шу каби муҳим ўйинлар билан Жаҳон чемпионатига йўл олинади, деб ўйлайман.
Бу босқичда кучсиз рақиб йўқ. Психологик тайёргарлик кўп нарсани ҳал қилади. Бош мураббийимиз ҳам ҳеч қайси ўйин осон бўлмаслигини уқтириб келмоқда. Кейинги ўйинларда янада ёрқинроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
***
А гуруҳи. 1-тур
ЎЗБЕКИСТОН – КХДР – 1:0
Гол: Жалолиддин Машарипов, 20.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (4. Фаррух Сайфиев, 70), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров (18. Абдулла Абдуллаев, 70), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (Акмал Мозговой, 87), 11.Остон Ўрунов (22. Аббос Файзуллаев, 60), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (17. Бобур Абдухолиқов, 87), 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
ЭРОН – ҚИРҒИЗИСТОН – 1:0
Гол: Меҳди Торемий, 34.
ҚАТАР – БАА – 1:3
Голлар: Ал-Ҳассан 38 – Ғариб Абдулла 68, Холид Иброҳим 80, Али Солиҳ 90+4.
***
Маълумот учун, 2-турда 10 сентябр куни Ўзбекистон Қирғизистонда меҳмон бўлса, БАА Эронни қабул қилади, Қатар эса сафарда КХДРга қарши ўйнайди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789