АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Европада Суперлига ташкил этиш ҳаракатига старт берилгач, қитъа футболида оғир кунлар бошланди.
Жумладан, УЕФА кенгаши аъзоси Эвелина Кристилини хоним ҳам оромини йўқотди. У La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида воқеаларнинг бундай ривожидан ўзини қўярга жой тополмаганини эслади: «Ҳа, бундай воқеликни сира кутмагандим ва «шок» ҳолатига тушиб қолдим. Сиқилганимдан ота-онам қабри устига бориб, роса йиғладим. Тўғриси, бу фаолиятим давомидаги энг оғир давр бўлди. Ахир ҳаммаси жуда драматик тус олди. Чунончи, Аньеллилар оиласига яқинлигим, Аввокато ва Умбертоларга ҳамиша чуқур миннатдорчилик ҳисси билан қараганимни ҳисобга олсак, ўта ноқулай ҳолатда қолгандим. Ҳа, «Ювентус»нинг ашаддий мухлисасиман, аммо баралла айтаман - Суперлига лойиҳаси катта хато бўлди». Эвелина хоним охирги кунлар Дохада бўлиб, ЖЧ ўйинларини бевосита кузатиш баробарида йирик тадбирларда иштирок этди. Аньеллилар оиласининг умрбоқий дўсти ва «Ювентус»нинг катта мухлисаси 2016 йилнинг 14 сентябридан буён УЕФА кенгаши аъзоси ҳисобланади. Демакки, Суперлига ғояси эълон қилинган кунда унинг қандай ички нотинчлик аро қолганини тасаввур қилиш қийин эмас.
- Кристилини хоним, бугун Суперлига лойиҳаси эълон қилинган кунни эслаганда, хаёлингизга биринчи навбатда нималар келади?
- Менимча, бу ҳаракат якуни ўз-ўзидан маълумдек кўринган бўлсада, ваҳима уйғотганди, барибир. Ташкилотчилар йўллаган мурожаатда УЕФА ва ФИФА ҳукмронликни суиистеъмол қилаётгани баён этилган ва ҳаммаси шунга асосланганди. Мана, бугун бундай айблов ноўрин эканлиги кўринмоқда. Қисқаси, Суперлига лойиҳаси нотўғри туғилди. Зеро, барча сиёсий ва спорт институтлари УЕФА тарафини олди, асосийси, энг аввало, мухлислар зудлик билан норозилик билдириб, аниқ позиция эгалладилар. Суперлиганинг таъсисчи клублари мухлислар, халқ манфаатини ҳисобга олмагани тайин. Футболда мавжуд жамоалар ва мухлислар ўртасидаги ҳиссий алоқаларни узиш - буни тушуниш амри-маҳол...
- УЕФАнинг охирги баёнотида биринчи навбатда, спорт дахлсизлигини ҳимоя қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди...
- Шундай ва бу - энг муҳим хабар. Чунончи, катта расмий мусобақалардан ташқари, кўплаб лойиҳалар бор. Дейлик, ёшлар ва аёллар футболини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатларни мисол келтириш мумкин. УЕФАнинг бош мақсади - футбол чегарасини торайтириш эмас, унга имкон қадар кўпроқ одам жалб қилиш. Шу маънода айтсак, УЕФА инклюзив тузилмадир.
- УЕФА ва Суперлигага асос солишга уринган клублар ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши мумкинми?
- Шахсан менда шундай умид йўқ эмас. УЕФА муроса йўлига мойил, бу масалада ҳеч қандай истисно йўқ. Мана, «Ювентус»да аллақачон раҳбарият ўзгарди. Париж мезбонлик қилган ЧЛ-2021|2022 финали вақти «Реал» раҳбари Флорентино Перес ва УЕФА президенти Александр Чефериннинг ёнма-ён ўтиришгани ҳам яхшилик аломатидир. Ўйлашимча, клублар раҳбарияти ҳам кўп нарсани тушунди. УЕФА низомида барчага ҳурмат билан қараш зарурлиги кўрсатиб қўйилган аниқ моддалар бор. Ҳозир ҳеч ким қасос олишни ўйламаяпти, ҳамма ягона футбол тузилмаси тарафдори, холос.
- УЕФА ЧЛ форматини қайта кўриб чиқиш жараёнида клублар талабларига эътибор қаратаётгани нимадан далолат?
- Бирдам бўлиш истагидан, албатта. УЕФА бир жойда қотиб туришни истамайди, ҳар доим футбол манфаати йўлида мулоқотга тайёр. Бунда аввало, мухлислар эҳтиёжини қондириш масаласи туриши ўз-ўзидан аён. Суперлига ғояси - бу таъсисчилар томонидан катта қарзни ёпиш учун ўйлаб топилган иқтисодий ҳийла. Лойиҳани ҳамма билан баҳам кўрмаслик эса, энг катта ва жиддий хатодир.
- Яна ортга қайтамиз: можароли хабарни қандай қабул қилгандингиз?
- Аввалига ишонмадим. Турли йиғилишларга Андреа Аньелли билан тез-тез бирга борардик ва ундан бу борада ҳеч нима эшитмагандим. Ташкилотчилар охирига қадар барчасини яширишди. Ваҳоланки, бу борада анча олдин ҳаракат бошлаган эканлар...
- Энг қизиғи, Суперлига лойиҳасини ярим тунда ошкор қилишди...
- Бундан бутун дунё футболи бир қалқиб тушди. Шахсан мен ўзимни қўярга жой тополмадим. Аньеллилар оиласига муносабатим ва УЕФАдаги ролимни ҳисобга олиб, қандай вазиятда қолганимни осонгина фаҳмлаш мумкин. Боз устига, ҳар 10 дақиқада сценарий ўзгариб турди, нималар бўлаётганини тушуниш мушкуллашди. 24 соат давомида тўхтовсиз учрашувлар - бу яхлит тизимга қаратилган қотиллик ҳужумига ўхшарди...
- УЕФА ҳам дарҳол реакция билдирди.
- Ўша кечанинг ўзида Франция президенти Макрон ва Буюк Британия бош вазири Жонсон телефон орқали алоқага чиқишди. Эртасига бошқа мамлакатлар баёнот берди. Ҳозир тўғридан-тўғри ва ҳеч қандай шубҳасиз айтаман, Суперлига яратиш ғояси нотўғри эди. Чунки футбол айрим кучли клубларгагина эмас, ҳаммага тегишли. Суперлига лойиҳаси нега тезда барбод бўлди? Чунки футболнинг энг муҳим бўғини - мухлислар буни бутунлай эътиборсиз қолдиришди. Ўз жамоаларини яхши кўрадиган, футболга пул ва вақт сарфлайдиган, буюк, самимий иштиёқ билан тараққиётга туртки берадиган мухлислар армиясига тасанно! Халқнинг норозилиги лойиҳа нақадар хато эканлигини кўрсатиб қўйди ва 9та клуб зудлик билан чекинди.
- Андреа Аньелли билан муносабатингиздан келиб чиқсак, ўзингизни унга хиёнат қилгандек сезмаяпсизми?
- Ҳеч қандай хиёнат йўқ! Шунчаки, юрагим иккига бўлинди. Ўзимни бошқача тутолмасдим ҳам. Асосийси, бу воқеалар Аньеллилар оиласига нисбатан меҳрим, «Юве»га ҳурматимни заррача пасайтирмайди. Ишонаманки, клуб тезда қайта оёққа туради. Бундай ҳолатларда нима дейиш кераклигини биласиз, албатта - «Ҳаммаси яхшиликка!»
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789