АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Газетамизнинг аввалги сешанба сонида берилган «Англияда «МЮ» чемпион! Нима?» номли мақолада АПЛ клублари мавсум-2021|2022да чемпионат доирасидаги уй учрашувларида қанча мухлис тўплаганига нигоҳ ташлаган эдик
Қизиқ, бутун Европани олсак, якунланган мавсум бу масалада миллий лигаларда қайси жамоалар етакчилик қилди? Аввало, айтиш керак, статистикада фақат миллий чемпионатларга дахлдор кўрсаткичлар инобатга олинган. Зеро, бу мухлислар ташрифини таққослаш учун анъанавий ва энг оптимал вариант ҳисобланади. Зеро, Англия ва Францияда 2тадан кубок турнири бор, қолган мамлакатларда 1тадан. Қолаверса, клублар турли еврокубокларда қатнашади ва ўйинлар сони тенг бўлмайди. Миллий чемпионатларда эса миқдор бўйича деярли тенглик мавжуд.
2-3 йил олдин ҳам Европанинг энг кўп мухлис йиғувчи клуби мақоми учун кураш асосан Дортмунд «Боруссия»си ва «Барселона» ўртасида кечарди. Бунда ажабланадиган томони йўқ. Чунончи, «кўҳна қитъа»даги энг катта ареналар айнан шу икки жамоага тегишли. Бироқ 2021 йилга ҳам чўзилган пандемия чекловлари оқибатида Каталония клуби ҳам, Дортмундники мухлис тўплаш рейтинги бўйича кескин пастлади. Умумий натижаларга келсак, мавсум-2021|2022да энг кўп мухлис «МЮ» стадиони - «Олд Траффорд»га ташриф буюрди. Айтиш ўринли, АПЛда ишлари юришмаган жамоа бу борада таъқибчиларини анча ортда ҳам қолдирди. Мана, битта асосий факт - «МЮ» ўртача кўрсаткич (73150 мухлис) борасида 60 минг томошабин маррасидан ўзган Европанинг ягона клуби бўлди. Умуман, мавсум доирасидаги ҳар бир ўйинда «Олд Траффорд»га камида 71 минг мухлис кирди. Ҳаттоки, Лига кубоги баҳсларида ҳам бу меъёр бузилгани йўқ. Буларнинг барчаси чеклов йўқлиги ва футболни қўмсаш эффекти, албатта.
Умуман олганда, «МЮ» якунланган мавсум ўз майдонида жами 26та расмий ўйин ўтказди - АПЛда 19та, ЧЛда 4та, Англия кубогида 2та ва Лига кубогида 1та. Шунча ўйинни «Олд Траффорд»да жами 1 826 291 мухлис бевосита кузатдики, «МЮ» умумий миқдор борасида қолган клубларни бир неча 100 минг кишига ортда қолдирди. Тўғри, экспертларнинг айтишларича, кейинги мавсумда «Боруссия» Д., «Бавария» ва «Барселона»нинг мухлис тўплашда «МЮ»дан ўзиб кетиши эҳтимоли катта. Ҳозир эса, европанинг энг кўп мухлис тўплаган 5та клубига қарасак, уларнинг барчаси Буюк Британия вакилларидир. «МЮ» ортида Лондоннинг 3та клуби ва кутилмаганда «Селтик» (Шотландия) бор. Айтиш ўринли, Глазго жамоаси ўз тарихида ҳеч қачон томошабинлар рейтингида бу қадар юқори кўтарилган эмасди. Тўғри, «Селтик» одатда биринчи ва иккинчи 10талик орасидан жой оларди. Эътиборлиси, Англиянинг яна 3та жамоаси 5-10-ўринлар оралиғида. Фақат «Барселона» ва «Марсель» туфайли британча рўйхат кетма-кетлиги бузилганини ҳам айтиш ўринли. Айтганча, Франция клуби короначеклов туфайли 1та ўйинини атиги 5 минг мухлис қаршисида, яна бирини «Лион»га қарши баҳсда кузатилган тартибсизликлар ортидан бўш трибуналар остида ўтказди.
Изоҳ: Ҳисоб-китобда фақат миллий чемпионатлар доирасидаги ўйинлар инобатга олинган; чеклов вақтидаги ўйинлар ҳам қўшилган.
* Германия ва Нидерландия жамоалари 2021 йили ва 2022 йилнинг бошида амалда бўлган қатъий чекловлар туфайли мухлислар рейтингида ўз мавқеини кескин бой берди. Кейинги мавсум рейтингининг мутлақо бошқача кўриниш олиши эҳтимоли катта. Дейлик, «Лидс» ва «Атлетик» каби клубларнинг кучли 30таликка кириши қийин масала.
* АПЛ 39989 мухлисга тенг ўртача кўрсаткич билан жаҳоннинг энг кўп томошабин йиққан лигаси бўлди. Ла Лига аудиторияси — 22829, «А» серияники — 18181, Бундеслиганики — 20791.
* Испания чемпиони «Реал» рейтингда атиги 20-ўринни эгаллади. «Сантьяго Бернабеу»нинг ўртача кўрсаткичи - 41304.
МАВСУМ-2021|2022: ЕВРОПАНИНГ ЭНГ КЎП МУХЛИС ТЎПЛАГАН 30та КЛУБИ
№ Жамоалар Мамлакат Ўйин Ўртача кўрсаткич
1 «МЮ» Англия 19 73150
2 «Арсенал» Англия 19 59776
3 «Вест Хэм» Англия 19 58367
4 «Тоттенхэм» Англия 19 56523
5 «Селтик» Шотландия 19 56079
6 «Барселона» Испания 19 53850
7 «Ливерпуль» Англия 19 53008
8 «Манчестер Сити» Англия 19 52774
9 «Марсель» Франция 19 51549
10 «Ньюкасл» Англия 19 51487
11 «Атлетико» Испания 19 48039
12 «Рейнжерс» Шотландия 19 45315
13 «Интер» Италия 19 44999
14 «Милан» Италия 19 44027
15 «Рома» Италия 19 41911
16 «Боруссия» Д. Германия 17 41800
17 «Астон Вилла» Англия 19 41681
18 ПСЖ» Франция 19 41589
19 «Бетис» Испания 19 41558
20 «Реал» Испания 19 41304
21 «Эвертон» Англия 19 38886
22 «Челси» Англия 19 37812
23 «Бенфика» Португалия 17 37004
24 «Аякс» Нидерландия 17 36656
25 «Лидс» Англия 19 36308
26 «Лилль» Франция 19 34556
27 «Шальке» Германия 17 33528
28 «Бавария» Германия 17 33176
29 «Кёльн» Германия 17 32977
30 «Атлетик» Испания 19 32949
Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789