АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аввалги мавсум «Фулхэм» шарафини ҳимоя қилиб, 10та гол ва 8та самарали узатма муаллифига айланган ярим ҳимоячи Фабио Карвальо яқинда Юрген Клопп «бандаси»га қўшилди.
«Ливерпуль» истиқболи баланд 19 ёшли футболчини аллақачон расман таништирди ва унга 28-рақамли либосни топширди. Фабионинг ўзи эса клуб расмий сайтига берган биринчи интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Фабио, аввало, клуб сафига қўшилганинг билан табриклаймиз! Ҳозир хаёлингдан нималар ўтяпти?
- Тўғриси, нима дейишга ҳам ҳайронман. Ахир дунёнинг энг катта клубларидан бирига келиш - ақлга сиғмас воқелик. Албатта, ғоят хурсандман ва имкон қадар тезроқ ишга киришишни хоҳлайман. Табиийки, ҳозир оилам мен билан чинакамига фахрланмоқда.
- Кўплаб таклифлар орасида «Ливерпул»никини қабул қилдинг. Танловнинг асосий сабабини айта оласанми?
- Ҳа, бир қатор клубларнинг хизматимга қизиқаётгани ҳақида эшитдим, лекин бундай гап-сўзларга чалғимаслик ва бор эътиборни ўйинга қаратишни маъқул кўрдим. Нега айнан «Ливерпуль»? Ўйлайманки, ҳар қандай ёш футболчи шундай клуб чорлови олдида бошқа вариантлардан кўз юмади. Бир тўхтамга келишгача кўпчилик, жумладан, бош мураббий билан гаплашдим. Ҳаммаси табиий тус олди, бундай ҳолатда қарор қабул қилиш осон экан. 11 ёшда Лиссабондан Англияга кўчиб келиб, ҳаваскорлар клубида ўйнай бошлаганман. Демоқчиманки, «Ливерпуль» қандай катта жамоа эканлигини жуда яхши биламан.
- Фаолиятингнинг бошланғич қисми ҳақида батафсилроқ гапириб берсанг...
- Англияда илк кунлар давомида анча қийналганим рост, зеро, тил билмасдим. Акам ва опам ҳам инглизчани тушунишмасди. Улар билан менга ўйнаш имконини берадиган жамоа қидирдик. Якунда топдик - дунёга машҳур катта клуб эмас, оддийгина «Болхэм Блэйзерс»ни... Муҳими, шу клуб катта ёрдам бердики, бунинг учун умрбод миннатдорман. Хуллас, ишонч ортидан майдонда бор қобилиятимни кўрсатдим ва кўп ўтмай, «Фулхэм» назарига тушдим. Албатта, Лондон клубидан ҳам миннатдорман, «Болхэм Блэйзерс»дан эса қарздорман. «Фулхэм»да 9 йил ўйнадим, турли ёш гуруҳлари орқали асосий жамоага ўтдим. Жамоа ўйиним ривожланиши йўлида жуда кўп иш қилди, доим қўллаб-қувватлади.
- «Фулхэм» ўтган мавсум АПЛга кўтарилди ва бунда катта роль бажардинг...
- Ҳа, бу - ақл бовар қилмас тажриба. Қолаверса, профессионал даражада илк мавсумни ўтказдим. Тушунарлики, ҳар бир кишида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлади, жумладан, менда ҳам. Энг асосийси, асосий жамоада ўз жойимни топиб, ажойиб шериклар билан ўйнадим. Қайтараман, бу - катта тажриба.
- «Фулхэм»нинг ҳужумкор ўйини «Ливерпул»га тезроқ мослашишингда қўл келадими?
- Ҳа, чунки Марко Сильва жамоада ҳужумкор футболни йўлга қўйди. «Фулхэм» шуниси билан «Ливерпул»га ўхшайди. Умид қиламанки, янги жамоа ўйинига киришиб кетишда катта муаммоларга йўлиқмайман ва «қизиллар»га голлар, узатмалар ҳамда ижодий ёндашув билан ёрдам бера оламан.
- Ҳозир 19 ёшдасан. «Ливерпул»да натижа беришга тайёр эканлигингга ишончинг комилми?
- Ҳа. Энг зўри бўлиш учун энг кучлилар билан ўйнаш керак, менимча. Шунинг учун ҳам «Ливерпул»даман.
- Қарорингга Юрген Клопп нечоғли таъсир кўрсатди?
- «Энфилд»га кўчиб ўтишимнинг асосий сабабчиларидан бири - бу айнан Клопп. Унинг қўл остида футболчилар қанчалик ривожланишганини кўриб турибмиз. Мен ҳам жиддий ўсишга юз буришдан умидворман, албатта.
- «Ливерпуль» таркиби ажойиб ижрочиларга тўла, катта юлдузлар ҳам кўп...
- Шундай, энди мен ҳам ном қозонишни хоҳлайман. Асосийси, энг яхшилардан ўрганиш имкониятига эгаман. Ўйлайманки, катта футболчилар ўз ёрдамларини аямайдилар ва мен ҳам бунга муносиб жавоб қайтаришга ҳаракат қиламан.
- Айтишларича, «Бенфика» мухлисисан. Дарвин Нуньес ҳақида нима дея оласан?
- Ажойиб футболчи. Отам ҳам «Бенфика» мухлиси ва Дарвинни жуда яхши кўради. Менимча, у ҳозир жуда хурсанд, ахир биз энди битта жамоадамиз. Қисқаси, Дарвин - ажойиб харид. Ишончим комил, кейинчалик менинг трансферимга ҳам шундай баҳо берилади.
- Турли нуқталарга тез мослашувчан футболчисан, лекин ўзингга айнан қайси позиция кўпроқ ёқади?
- «Фулхэм»да асосан «10- рақам» ролида ўйнадим. Қолаверса, қанотда ҳам бемалол ҳаракатланишим мумкин. Яна яккакурашларга мойилман. Умуман, мураббий хоҳлаган жойда ўйнай олсам керак.
- Харви Эллиотт билан яхши танишсан, бунинг таъсири қандай?
- Ўйлайманки, кимнидир «Ливерпул»ни танлашга алоҳида кўндириш ортиқча. Зеро, ҳамма бу қандай даражадаги клублигини яхши билади. Тўғри, ўтишдан олдин Харви, Неко Уильямс ва Гарри Уилсон каби йигитлар билан ҳам гаплашдим. Улар «Ливерпуль» ҳақида фақат яхши гаплар айтишди.
- Янги мавсум олдидан умид ва режаларинг қандай?
- Чемпионат стартини сабрсизлик билан кутяпман. Ҳа, мослашиш жараёни энг қувноқ давр эмас, лекин ундан ўтишга мажбурман.
- 28-рақамни танладинг, нега?
- «Фулхэм»да рақам танлаш имконияти паст эди ва «28»ни олгандим. Кетиш олдидан клубнинг экипировкалар бўйича мутахассисига шу рақамни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимни айтдим. Чунки 28-рақам остида яхши ишладим ва энди уни нима учун ўзгартиришим керак? Яхшими, ҳеч нарсага тегмаслик керак.
- Келажак орзуси...
- «Ливерпул»да имкон қадар кўпроқ соврин ютиб, дунё бўйича энг зўрлар қаторига қўшилишни истайман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789