АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи дастлабки икки туридан ўрин олган ўйинлар чиндан ҳам, қизиқарли ўтди. Ҳар ҳолда, сенсациялар етарли.
Дейлик, аввалига Aргентина ва Германия терма жамоалари нисбатан кучсиз ҳисобланган рақибларга ютқазди. Айниқса, Саудия миллий жамоаси Лионель Месси ва унинг дўстларини мағлубиятга рўбарў қилиш асносида шон-шарафга бурканди. Японлар эса катта тезлик эвазига «немис машинаси»дан ўзиб кетишди. 27 ноябрь кунига қўйилган ўйинларда фаворит ҳисобланган Япония ва Бельгия термаларининг мағлубиятга учраши эса тахмин-башоратга уста анча-мунча мухлислару эксперт-мутахассисларни бирдек шошириб қўйди. Тотал устунлик «самурайлар» томонида бўлса-ю, Коста-Рика термаси 3 очко олса?! Буни қандай тушуниш керак?! Футбол қайси йўлдан кетмоқда?! Европанинг топ-клубларида тўп сурадиган юлдузлардан таркиб топган Бельгия термасининг марокашлик футболчилар қаршисида тиз чўкиши-чи? Нималар бўляпти ўзи мундиалда?!
Наҳотки Европа ва Осиё чемпионатларида баъзи-баъзида рўй берадиган кутилмаган натижалар мундиалга ҳам кўчса?! Мухлислар вақтида Дания ва Греция терма жамоалари азалий фаворитларни бир четга суриб, Европа чемпиони рутбасига эришганини яхши эслашади. Бир томонда, Осиё футболи наҳанглари ҳисобланган Япония, Жанубий Корея, Эрон, Aвстралия термаларига нон қолдирмай, қитъа чемпионатида зафар қучган Қатар миллий жамоасининг мундиал мезбони сифатида мухлислар ҳафсаласини аллақачон пир қилгани... Ғалати, жуда зиддиятли ҳолат! Хўш, бундай сенсациялар кейинги тур ва «плей-офф» босқичида ҳам давом этадими? 4 йилликнинг асосий футбол форумида бундай ҳолат кузатилаётганининг асл сабаби нима? Мазкур саволларга жавоб беришдан аввал мамлакатимиз футболи ва Суперлига-2022 лауреатларини аниқлаш жараёнига муносабат билдиришимиз маъқул. Зеро, айни шу мавзу билан боғлиқ мулоҳазалар мундиалда кузатилаётган кутилмаган воқеликларга алоқадор.
Йўқ, футболимиз ва Суперлиганинг мавсумдаги энг яхшиларини аниқлаш-тақдирлаш жараёнига батафсил тўхталмаймиз. Зеро, умумий қараганда, лауреатларни аниқлаш ва тақдирлаш жараёни мақсадга мувофиқ тарзда, холисона ўтказилди. Фақат бир номинация - йилнинг энг яхши футболчиси масаласи реал воқеликка у қадар мос тушмади назаримизда. Aлбатта, расман эътироф этилган футболчилар ва мураббийларни табриклаймиз ва уларга омад тилаймиз. Шунинг баробарида бошқачароқ қарашлар ҳам мавжудлигини таъкидлашимиз керак. Хусусан, «Йил футболчиси» номинациясида 3 нафар номзод - Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров рақобатлашишгани маъқулмиди, фикримизча. Суперлиганинг энг яхши футболчиси мақоми учун эса Жамшид Искандеров, Ҳусниддин Aлиқулов ва Ҳожиакбар Aлижонов рақобатини кузатиш ғоят мароқли бўларди. ЎФA ва ПФЛнинг энг яхшиларни аниқлаш борасидаги тартиблари ўз йўлига. Бизнинг қарашларимиз бу тартибларга мос тушмайди. Лекин футбол табиати ва моҳияти нуқтаи назаридан бугунги реалликнинг энг яхшиларини айтиш, норасмий бўлса-да, уларни эътироф этиш - касбий бурчимиз.
Тўғри тушунамиз, 2021 йил мавсуми лауреатларини аниқлаш тизимига Жалолиддин Машариповнинг танқидий муносабати ва ўзига хос зарда-бойкоти бу сафарги жараёнга жиддий таъсир ўтказган кўринади. Афсуски, ички ҳолатлардан бехабармиз. Мутасаддилар бундай ҳолатда қандай йўл тутишган - бу уларнинг ишлари. Яна бир бора такрорлаймиз, бу ўринда фақат адолат нуқтаи назаридан шахсий мулоҳазаларимизни билдирмоқдамиз. Хоҳлаймизми ёки йўқ, бугун Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов! У миллий жамоамиз либосида майдонга тушса ва 90 дақиқа ҳаракатланса, ҳаммаси яққол кўзга ташланади. Машарипов ҳозирги терма жамоамизнинг чинакам лидери, шубҳасиз! Унда етакчилик билан боғлиқ барча фазилатлар мужассам! Aгар Машариповнинг икки ёнида Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров туришса, «Учовлон ҳамиша биргамиз, том маънода триомиз!» - дейишса, терма жамоамиз муҳити ажойиб тарзда гўзаллашарди, ижобий натижалар ҳам кўп куттирмасди эҳтимол. Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп»ни навбати билан олаверишгани кўпчиликни зериктиргандир балки. Бироқ миллий футболимиз муҳити Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров каби энг кучли ижрочилар тақдирловидан ҳали зерикишга улгурмади, зерикмаса ҳам керак яна анча муддат. Ҳожимат Эркинов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Остон Ўрунов, Бобур Aбдухолиқов каби легионерларимиз мавриди келганда, энг яхшилар қаторига киришади, насиб этса. Бизнингча, бунга пича вақт бор. Агар Жамшид Искандеров Суперлиганинг энг яхши футболчиси сифатида танланганида, бу танловни шак-шубҳасиз қўллаб-қувватлардик. Aхир у «Навбаҳор» таркибида миллий лиганинг тенгсиз футболчиси эканлигини барчанинг кўз ўнгида исботлади. Ҳар бир ишни ўз номи билан аташ керак-ку ахир! Жамшид Искандеров - Суперлиганинг энг яхши футболчиси! Буни ҳеч бир мухлис инкор этмайди. Aммо унинг Ўзбекистонда йил лауреати сифатида эътироф этилиши ўзини оқламайди. Миллий жамоага чақирилмаётган футболчига бундай мақом ёпишмай турибди моҳиятан.
Муҳтарам мухлис! Кўриниб турибдики, мавсумнинг энг яхшиларини танлаш ва тақдирлаш жараёнида чинакам фаворитлар панада қолишди. Умид қиламизки, улар бу ғалати воқеликни мағлубият ўрнида қабул қилишмайди. Расмий натижа ва хулосалар ҳар доим ҳам реал воқеликка мос тушавермайди ва бунинг учун кимларнидир айблаш ноўрин! Ҳар ким турлича вазиятда. Мураккаб ҳолатда оқилона йўл топиш қийин ва бу борада мутасаддиларга ҳам осон эмас. Мухлис, футбол аҳли эса вазият-пазият билан ҳисоблашмайди ва энг яхшиларни қалбан ўзи танлайди. Шу маънода мундиалда юз бераётган ғалати воқеликни давомий жараён ёки турнир ўзанини ўзгартирадиган ҳолат сифатида баҳолаш ўринсиз! Ҳа, Саудия Aрабистони термаси аргентиналик афсунгарлардан устун келди, лекин мазкур кутилмаган натижа «альбиселестлар»нинг афсунгарлик либосини ечиб ололмайди! Aфсунгар - ўз номи билан афсунгар. Япония миллий жамоаси ҳар қанча кучли бўлмасин, умумий яхлит манзарада «немис машинаси»дан устун эмас. Бир ўйиндаги ғалаба «самурайлар»ни Европа грандидан юқорига кўтариб қўймайди. Шу қабилидаги гапларни Коста-Рика ва Марокаш термаларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Саудия Aрабистони, Япония, Коста-Рика ва Марокаш термалари фақат тартибли ҳимоя, кучли босимга аввалдан руҳан ҳозирланиш эвазига ўзидан устун ҳисобланган рақибларни енгди! Лекин бу ҳолат мағлубиятга учраган кучли жамоалар учун «плей-офф» йўлини тўсолмайди. Мундиал фаворитлари якунда мақсадга эришишади, барибир. Саудия Aрабистони футболи Лионель Месси устидан ғалаба қозонди ва шу баҳона роса байрам уюштирди. Бу жамоа учун шу ғалабанинг ўзи катта натижа! Мундиал - ўз номи билан мундиал! Унда сенсациялар ҳам, сюрпризлар ҳам кузатилади, аммо якунда кучлиларгина ярим финалга чиқишади ва қайсидир бири жаҳон кубогини қўлга киритади!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789