АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Фаолиятидаги илк Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этишга тайёрланаётган Федерико Вальвердени ўйини, матонати ва клубга бўлган муносабати туфайли ҳақли равишда «мадридизм намунаси» деб ҳисоблаш мумкин.
Ушбу футболчи El Club del Deportista нашрига берган интервьюсида бўлажак ўйиндан нима кутаётгани ҳақида гапирди.
- Уйга юзингиз кир ҳолда қайтишни соғинасизми?
- Ҳа, бу футболчининг ҳаётидаги энг ажойиб нарса. Сиз кўплаб совринлар ютишингиз мумкин, хоҳ у «Пеньярол», хоҳ терма жамоа, хоҳ «Реал»да, лекин дўстларингиз билан биргаликда кўчада футболдан завқланадиган болалик даври - ўзига хос нарса.
- «Пеньярол»даги фаолиятингизда кумирингиз Диего Форлан билан биргаликда ўйнашга муваффақ бўлдингиз. Унинг сизга берган энг яхши маслаҳати нима эди?
- Жуда кўп тавсиялар берарди. «Пеньярол»нинг асосий жамоасига ўтганимда, у билан учрашиш мен учун унутилмас тажриба бўлди. Унинг машқ қилишини, ишлашини кўриш мен учун бахт. Айтганча, Диего базага биринчилардан бўлиб келар ва охиргилардан бўлиб кетарди. Ўша пайт жуда кўп ютуқларга эришганди, лекин у ўзини ҳақиқий профессионал сифатида кўрсатди. Ҳар бир машғулотда ундан нимадир ўрганишга ҳаракат қилдим.
- 18 ёшда «Реал» таркибида бўлиш осон эмас: ота-онангиздан узоқда, ҳаётингиз тубдан ўзгарди...
- Қийин бўлди. «Реал»га келиш ҳаётимдаги энг муҳим воқеа бўлди, лекин бунинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, чунки оилам ҳақида ҳам ўйладим. Испанияга ота-онамсиз келдим, улар авваллари доим ёнимда бўлишган. Ғалати туйғуларни бошдан кечирдим, чунки ушбу клубда бўлганимдан қувонсам-да, оиламдан узоқдалигим бироз хафа қиларди.
- Чемпионат тугашига 5 тур қолганда ғолиб чиқдингиз. Устунлигингизни ҳис қилдингизми?
- Умуман йўқ. Менимча, Ла Лига жуда мураккаб турнир. «Бернабеу»да бироз устунлик бор, аммо меҳмонда рақибларимиз жуда кучли ва ҳамма бизни мағлуб этишни хоҳлайди. Лекин, албатта, турнир давомидаги етакчилик бизга хотиржамлик бағишлади.
- Модричнинг ёнида ўйнаш қандай?
- Ажойиб. Унинг ўйинини томоша қилиш, сафдоши бўлиш ва ўз клуби учун ҳамма нарсага тайёр эканини кўриш жуда ёқимли. Унга доим ҳазил қиламан, чунки унинг ёшида қандай формада бўлишимни билмайман, ҳатто ҳозир ўйинлардан кейин ҳам бутун вужудим оғрияпти. Шу сабабли ҳам Лукани барчамиз учун ўрнак сифатида биламан.
- «Реал»да турли позицияларда ўйнайсиз, лекин қаерда ўзингизни қулай ҳис қиласиз?
- Тўғриси, латерал позициясида ўзимни унчалик қулай ҳис қилмайман. Майдон марказида ўйнашни яхши кўраман, ўйлайманки, айнан шу чизиқда ўз қобилиятимни, жисмоний салоҳиятимни кўрсатаман, ҳимояда ёрдам бера оламан - бу мен учун энг мос позиция.
- «ПСЖ», «Челси» ва «Сити»га қарши баҳсларда мусобақа билан хайрлашишга бир қадам қолганида, «Реал» қандай қилиб ЧЛ финалига йўл олганини тушунтириб бера оласизми?
- Буни тушунтириш қийин, лекин биринчи навбатда, мухлисларга миннатдорчилик билдиришимиз керак. Ўйин бой берилгандек, эркин зоналар йўқдек туюлганида, жамоа ёмон аҳволда эди ва ана шу паллада мухлисларимиз қўллаб-қувватлашди. Бу бизга туртки бўлди, ақлга сиғмас энергия берди. Сиз ҳар доим курашишингиз керак, ҳакам ҳуштак чалмагунча учрашув тугамайди.
- Рақиблар «Реал»дан қўрқишини ҳис қиляпсизми?
- Ҳа, сезилади. Бу қўрқувми, билмайман, лекин стадион ва мухлислар босимининг таъсири эканлиги аниқ. Натижа ҳам муҳим, улар «Реал» ҳамма нарсага қодир эканлигини билишади. Мураббийлар штаби, жамоа ва мухлислар бирга бўлса, «Бермуд учбурчаги»га айланади. Бизга қоладигани - олдинга бориб, гол уриш.
- Кўпчиликнинг «Реал» омад туфайли ғалаба қозонади, дейиши сизни хафа қиладими?
- Агар бу ерда омад йўқ, десам ёлғон бўлади. Лекин омадингиз борми, йўқми, ҳар доим мақсад белгилаб, унга эришишга интилишингиз керак. Чемпионлар Лигасининг ўша учта ўйинида ҳам омад биз томонда эди, ўзгача воқеалар рўй берди.
- Илк марта ЧЛ финалида ўйнайсиз. Бундай катта ўйин олдидан қандай туйғуларга эгасиз?
- Биринчидан, бундай якунни тасаввур қилмаганман. Дўстларим билан «Ливерпуль» - «Милан» финалини муҳокама қилгандик, уни ота-онам билан томоша қилдим ва энди ўйнаш навбати менга келди. Орзуим «Реал»да ўйнаш эди, лекин ЧЛ финалида иштирок этишим мумкинлигини ҳеч ўйламагандим. Мақсадимиз - ғалаба, акс ҳолда, бу босқичга чиқишдан фойда йўқ эди.
- Муҳаммад Салоҳ финалда тенгликни таъминлаш учун «Манчестер Сити»ни эмас, «Реал»ни кўришни хоҳлаётганини айтди. Унинг сўзлари сизни руҳлантирадими?
- Ҳа. Умуман, бундай гапларни ҳар ким ўзича қабул қилиши мумкин. Лекин менимча, бу «Реал» ўйинчилари ва унинг эмблемасини ерга уришдир... Биз қила оладиган ягона нарса - қўлимиздан келганини кўрсатиш, нима учун финалда эканлигимизни кўрсатиш ва умид қиламизки, мадридлик мухлислар учун яна битта соврин бера оламиз.
- Нега ўйин охирида жисмонан кучлироқ кўринасиз?
- Менимча, бу кучли томонларимни кўрсатишим мумкин бўлган жиҳат. Соғлом бўлиш учун кўп ишлайман, тўғри овқатланаман, дам оламан, руҳий ҳолатим устида ишлайман. Тўғри, ўйин давомида ўзимни янада қулай ҳис қиламан, куч-қувватимни сезаман ва бундан максимал фойдаланишга интиламан.
- Феде Вальвердега профессионал даражада яхшироқ бўлиши учун яна нима етишмаяпти? Голларми?
- Ҳа, гол уриш жамоага ёрдам беришнинг бир усули. Менинг ишим кўпинча кўзга ташланмайди. Кўпроқ гол уришни, ассистентлик қилишни хоҳлайман, лекин ҳали ёшман, ҳар куни янги нарсаларни ўрганаман.
- Қатар мундиали яқинлашмоқда. Сизнингча, Уругвай термаси қанчалик узоққа боради?
- Бу мен учун катта синов. Ватаним шаънини кўп маротаба ҳимоя қилганман, лекин жаҳон чемпионати ўзига хос нарса ва албатта, кубок учун курашамиз. Фикрим бошқача, десам ёлғон гапирган бўламан. Ўзимнинг энг яхши томонларимни кўрсатишни, жамоага елка беришни хоҳлайман, чунки бор кучимни сарфлашга қодирман ва буни амалга оширишим кераклигини ҳис қиляпман.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789