АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди:
1. ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига Фаластин футбол ассоциацияси томонидан илгари сурилган камситиш айблови бўйича тергов очиш ваколати топширилди. Бошқарув, аудит ва мувофиқлик қўмитаси Фаластин ҳудудида жойлашган клубларнинг Исроил ички мусобақаларида иштирок этиши масаласида текширув ўтказиш ва тегишли хулоса бериш вазифасини юклади.
2. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 регламенти тасдиқланди. Клублари мусобақада иштирок этаётган мамлакатлар футбол федерацияси истисно тариқасида, 1-10 июнь кунлари футболчиларни рўхатдан ўтказишга рухсат бериши мумкин. Шунинг баробарида қўшимча трансферлар ойнасини очиш қарори ҳар бир миллий федерация ихтиёридаги масаладир. Бундан ташқари, ЖЧда иштирок этувчи клублар турнир давомида (чекланган муддатда, 27 июнь - 3 июль) шартномалари тугайдиган футболчиларни алмаштириш имкониятига эга. Лекин бунинг учун муайян жамоа мамлакатида трансферлар ойнаси очиқ бўлиши шарт.
3. 2030 ва 2034 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш учун овоз бериш жараёни 11 декабрь куни, ФИФАнинг навбатдан ташқари Конгрессида бўлиб ўтади. Конгресс виртуал тизимда ташкиллаштирилади. Бунда даъвогар мамлакатлар техник баҳолаш бўйича минимал талабларни бажарган тақдирда сўровга қўйилади. Ҳар икки мундиал учун овоз бериш блокли. Яъни бир вақтнинг ўзида 2та турнир учун.
4. Бир қатор турнирлар муддати тасдиқланди:
* 20 ёшлилар ўртасидаги ЖЧ-2025: Чилида 27 сентябрь - 29 октябрь кунлари
* 17 ёшли қизлар ўртасидаги ЖЧ-2025: Марокашда 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари
* Футзал бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧ-2025: Филиппинда 21 ноябрь - 7 декабрь кунлари
5. ОФК учун 2025 йилнинг июнь ойида ФИФА кунлари белгиланди - 23 июнь - 5 июль.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789