Фликга Гавини кўп ўйнатмасликни тавсия қилишган

Фликга Гавини кўп ўйнатмасликни тавсия қилишган

“Барселона” ярим ҳимоячиси Пабло Гави каталония клубидаги ўйин амалиётидан норози. Бу ҳақида инсайдер Хави Мигель хабар бермоқда.

Инсайдернинг айтишича, 20 ёшли Гави кўпроқ ўйнашни хоҳлайди. Лекин, клубнинг шифокорлари жамоа бош мураббийи Ханс-Диттер Фликга футболчини кўп ўйнатмасликни тавсия қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Гави хочсимон пайларидан жароҳат олгач, шу йилнинг октябрь ойида сафга қайтди. Шу кунгача хавбек 6 та ўйинда заҳирадан майдонга тушди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.