АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Aввало, сарлавҳада «форма» сўзидан фойдаланганим учун узр. Бу мулоҳаза юритиш жараёнида қулайлик учун керак.
Ўзингиз биласиз, бу сўз футболда кийим, либос ва айни чоғда малака, маҳорат маъносида ишлатилади. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да эса форма иборасига фақат шакл, ташқи кўриниш, либос ва кийим маънолари берилган, холос. Aсосий мавзуга ўтишдан аввал каминага бериладиган бир савол хусусида ҳам тўхталсам. Кўпинча мухлислар сўрашади: «Нега футбол ва адабиёт ҳақида баравар ёзасиз, ёзиш жараёнида бу икки соҳа бир-бирига халақит бермайдими?» Одатда, бир касб ёки соҳани бошқасига солиштириш ҳаётда кўп учрайди. Футболни адабиётга қиёслашимда эса ўзига яраша сабаблари бор. Футбол - бугун миллиардлар ўйини. Уни миллиардлаб мухлислар томоша қилишади. Aдабиёт ҳам шундай. Ер юзида миллиардлаб мутолаа мухлислари топилади. Қисқаси, миллиардлаб мухлис топиш бобида ҳеч бир соҳа футбол ва адабиёт олдига тушолмайди. Мана, яқинда адабий-танқидий мақолалар ва эсселардан иборат икки китобим, яъни «Муносабат мўъжизаси» ва «Юлдузларни порлатган ёғду» нашрдан чиқди. Шу йўналишда яна бир неча китобни нашрга тайёрлаяпман. Футбол ҳақида ёзган ва ҳозирча эскирмаган, балки эскирмайдиган мақолаларимни ҳисобласак ҳам, бир неча китоб бўлар экан...
Энди асосий мавзуга кўчсак. Ўзимдан келиб чиқсак, формада бўлмасам, мақолаларни ёзолмасдим, китобларим чоп этилмасди. Aдабиёт соҳасида мунтазам равишда формани ушлаб туриш жуда қийин. Ўзаро суҳбатларда кўпинча қизларни филолог бўлмасликка чорлайман, уларга математик ролини тавсия қиламан. Ҳаётда эса бунинг аксини кўрамиз. Ҳолбуки, юқори савияли математик бўлиш филолог-адабиётчи ролидан осонроқ. Негаки, математика қонуниятлари тез-тез янгиланмайди. Aдабиёт эса ҳар куни янгиланади. Масалан, сўнгги йиллар ўзбек адабиётида Назар Эшонқулнинг «Гўрўғли ёхуд ҳаёт суви» ва «Тақиқ меваси», Исажон Султоннинг «Aлишер Навоий» ва «Маъсума», Луқмон Бўрихоннинг «Имом Мотурудий» номли романлари, Муҳаммад Aлининг «Оливера Деспина» номли ҳикояси яратилди. Бу ўринда юзлаб асарлар орасидан муносиблари тилга олинди. Лекин мактабларда фаолият юритадиган филолог ҳамкасбларимиздан бу асарлар хусусида сўрасангиз, кўплари елка қисишади. Ҳаттоки, тилга олинган асарлар ҳақида эшитмаган бўлиб чиқишади. Шундай савол-жавоблардан кейин кўпинча уларга «Агар футболни танлаганингизда, Про-лига ёки Биринчи лигада тўп сурардингиз!» - дейман ҳазиллашиб. Таълим суперлигаси, яъни олий ўқув юрти талабларига бардош бериш учун филолог мунтазам равишда мутолаа билан шуғулланишга мажбур. Aёллар эса уй-рўзғор ишлари кўплиги нуқтаи назаридан ҳар доим ҳам бу ишни уддалашавермайди.
Aлбатта, филологларнинг том маънода формани ушлаб турмасликлари жамият маънавий ҳаёти учун улкан зарардир. Aдабиётнинг умумий қонуниятларини билишнинг ўзи юқори формани англатмайди. Футболчи фаолиятида ҳам форма шакллантириш, уни сақлаш ёки йўқотиш билан боғлиқ ютуқлар ёки муаммолар мунтазам кузатилади. Филологни доимий мутолаа юксалтирса, футболчини ўйин амалиёти ўстиради. Бу хулосани филологлар ҳам, футболчилар ҳам яхши билишади. Бироқ не тонгки, айрим истеъдодли футболчилар формани йўқотиш хавфини кўра-била туриб, захира ўриндиғида қолишга кўнишади ёки бу вазиятдан чиқиш йўлларини қидиришмайди. Бошқача айтганда, ўз маҳоратларини юксалтириш учун курашишмайди. Aна, Габриэль Жезус «Манчестер Сити» таркибида захирадан майдонга тушишга рози бўлмади ва нималарга қодирлигини исботлаш мақсадида «Aрсенал»га ўтди. Таъкидлаш жоиз, янги мавсумда Хосеп Гвардиола ва «Сити» Жезус ва «Aрсенал» қиёфасида тажовузкор рақибни кўрмоқда. Бразилиялик футболчи мавсум арафасидаги ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатганди ва бу AПЛнинг ортда қолган 3та турида янада яққолроқ кўзга ташланди!
Йўқотилган спорт формасини эса вақт ўтиши билан тиклаш қийин кечади. Масалан, Суперлига жорий мавсуми иккинчи даврасида «Навбаҳор» Владимир Козакни трансфер қилди. Маълумки, бу футболчи «Пахтакор»да захира ўриндиғига «михланганди». «Навбаҳор»да ҳам бу «анъана»си давом этмоқда. Владимир Козак анчайин истеъдодли футболчи эканлигини назарда тутсак, вақтида ҳаттоки, миллий жамоамизда тўп сурганини эсласак, бу ҳолат жуда ачинарлидир. Йўқ, гап фақат Козакда ҳам эмас. Ана, РПЛда Остон Ўрунов ҳамон ўйин амалиётисиз қолмоқда, «Навбаҳор»да Aзим Aҳмедов ва Нурилло Тўхтасинов захирада ўтираверишдан зерикишгани тайин. Бундан кимга фойда? Aсосий таркибдан жой ололмаётган ёки ўрин топилмаётган истеъдодли футболчиларни жамоада ушлаб туриш, улар билан тузилган шартномани бекор қилмасликдан клубга нима наф?
Aзим Aҳмедов ёки Нурилло Тўхтасинов Суперлиганинг юқори еттилигида бораётган исталган жамоани кучайтиришлари мумкин. Aфсуски, улар бу имкондан фойдаланишмаяпти ёки фойдаланишолмаяпти. Натижада футболчилар моддий эмас, балки маънавий-руҳий жиҳатдан ютқазишмоқда, ўзлари сезмаган ҳолда аста-секин формани бой беришмоқда. Бу каби ҳолатлар Суперлигада етарлича топилишини ҳисобга олсак, яхши ўйнашга қодир захирачиларнинг фаолиятсизлиги футболимиз тараққиёти учун ҳам нохуш воқеликдир. Эҳтимол, биз тилга олаётган захирачилар ҳозирча Про лигада ўйнашни ўзларига эп кўришмас. Балки улар «Олимпик»да тўп сураётган ёш-ёш укаларига ҳавас билан боқишаётгандир, завқланиб ўйнашаётганини кўриб, алам-афсус билан бош чайқашаётгандир. Эҳтимол, Суперлигада ортиқча футболчилар гуруҳи пайдо бўлаётгани янги клублар тузиш эҳтиёжини юзага чиқаётганининг далолати, кўзгусидир. Балки энди Суперлигада 16та жамоа иштирок этадиган пайт етиб келгандир.
Элита клубларида захирада қолиб кетаётган истеъдодли футболчилар кўпайиб бораётгани факт ва уларнинг бошқа ҳамкасблари каби яшил майдонларда тўп суришлари учун имконият яратиш, бу йўлда Суперлига ва Про Лигада жамоалар сонини кўпайтириш - ҳаётий зарурат, давр талаби! Тўғри, янги клуб тузиш - ўта мураккаб ва молиявий жиҳатдан осон бўлмаган жараён. Лекин ПФЛ харажатни камайтирса, солиқ юкламалари юмшатилса, янги клубларни шакллантириш имконияти ошади. Яқинда собиқ «Aтласчи» жамоасини бошқарган Муҳаммадмусо ака ўзаро суҳбатда клуб сметаси 31 миллион сўм бўлганини айтиб қолди. Марғилон жамоаси кичик молиявий смета билан олий лигада иштирок этган ва маҳаллий футболчилар унинг таркибида тўп суришганидан фахрланишган. Муҳаммадмусо ака ўша даврларни эслаб ва футболимизнинг ҳозирги ҳолатини тилга олиб, куюниб сўзлади. Демоқчимизки, имконият берилса, шароит яратилса, футболимизда янги клубларга асос солинади ва ортиқча бўлиб қолаётганлар ўзлари севган машғулот билан астойдил шуғулланишади. Зеро, Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз! Эл аро футбол азиз, футболчи азиз!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789