АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Челси»ни сотиш билан боғлиқ 2 ойлик жараён ниҳоят, хотима топди - «Лос-Анжелес Дожерс» бейсбол клуби соҳиби, америкалик Тодд Боули энг муносиб харидор сифатида танланди.
Америка-Швейцария консорциуми хўжайини билан келишув 4, 25 млрд. фунт стерлингга баҳоланди. Қолаверса, Боули клубни ривожлантириш ва «Стэмфорд Бриж»ни таъмирлашга қўшимча 1,5 млрд. фунт ажратишга ваъда берди. Бундан аввал футбол клуби хариди бўйича рекорд натижа янги асрнинг биринчи 10 йиллиги ўрталарида қайд этилганди - Глейзерлар оиласи «МЮ» акциялари учун 790 млн. фунт тўлаган.
Боулидан ташқари, Стивен Палюка («Бостон» баскетбол клуби ва «Аталанта» соҳибларидан бири) ва Мартин Бротон (British Airways собиқ раҳбарини Льюис Хэмилтон ва Серена Уильямс қўллаб-қувватлашди) ҳам харидорлар рўйхатида эдилар. Шунингдек, Буюк Британиянинг энг бой одами Жим Рэтклифф ҳам «Челси»ни сотиб олишга хайрихоҳ бўлиб, акциялар учун 4,25 млрд. фунт таклиф қилди. «Британиялик ягона даъвогарман. Мақсадим оддий - Лондонда ажойиб клуб шакллантириш», - деганди Рэтклифф. Бироқ у савдога нисбатан кеч аралашди.
Хўш, Боули қанчалик қудратли? Америкалик бизнесменнинг мулки қарийб 5 млрд. фунт стерлингга баҳоланмоқда. Тодд Нью-Йорк, Бостон ва Лондонда ўз офисларини очган Eldridge Industies холдинг компанияси таъсисчиси ва ижрочи-директоридир. У 2020 йили «Лос-Анжелес Дожерс» бейсбол клуби билан жаҳон сериясида ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек, Боули «Лос-Анжелес Спаркс» аёллар баскетбол клуби ва «Лейкерс»да ҳам улушдор. Америкалик функционер 2019 йили ҳам «Челси»ни харид қилишга уринган, лекин Роман Абрамович 2,24 млрд. фунтни ўз ичига олган таклифини рад этганди. Дарвоқе, Боули 2014 йили «Тоттенхэм»га ҳам харидор бўлганди. «Вақтида Рас-Маn ва Donkey Kong тасарруфимизда эди. Бироқ «МЮ» ёки «Челси» ҳақида ҳеч нарса билмасдим, «Тоттенхэм» ҳақида ҳам эшитмагандим. Ҳозирги ёшлар эса АПЛ энг кучли чемпионат эканлигини яхши биладилар», - деганди Тодд 2019 йили.
Консорциум таркибида яна кимлар бор? Боули тасарруфидаги гуруҳ таркиби швейцариялик миллиардер Хансйорг Висс, «Дожерс»даги шериги Марк Уолтер ва бизнесмен Жонатан Голдштейндан иборат. Бу тўртликни Clarlake Capital инвестиция фирмаси қўллаб-қувватлашга тайёр. 86 ёшли Висс - Synthes Holding AG тиббиёт асбоб-ускуналари корхонасининг собиқ президенти. «Челси»ни харид қилиш хабарини айнан у эълон қилганди. Голдштейн эса «Тоттенхэм»нинг ашаддий мухлиси - бу кўпчиликка маълум. Унинг офисида Гарри Кейн бутсаси эсдалик сифатида сақланмоқда. Дарвоқе, Боулининг олдинги уринишлари («Тоттенхэм» ва «Челси»ни сотиб олиш борасида) вақти ҳам Голдштейн унинг ёнида эди. Clearlake компаниясига келсак, Калифорнияда жойлашган бу гуруҳ жами суммаси 60 млрд. фунт стерлингдан кўп молиявий активлар эгаси ҳисобланади. Табиийки, компания «Челси»да каттароқ улушга эга бўлади. Айтганча, «Челси»нинг ашаддий мухлиси, Лордлар палатаси аъзоси, консерватор Дэниэль Финкельштейн бу компания маслакдошларидан биридир.
Манба: sports.ru,
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789