АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия «А» серияси 28-туридан ўрин олган «Интер» - «Фиорентина» ўйинида таъсирчан бир ҳолат кузатилди.
Меҳмон жамоа вакили оддий вазиятда симуляция ишлатиб, «нерадзурралар» ва стадиондаги мухлисларда кучли эътироз туғдирди. Энди маълум бўлишича, Лука Раньери ўша ҳолатда аниқ мақсадни кўзлаб, вақт чўзган экан...
АПЛдан фарқли ўлароқ, «А» серияда ифторлик вақтига тўғри келадиган ўйинларда кичик танаффус эълон қилишга расман рухсат берилмаган. Хуллас, «Интер» - «Фиорентина» баҳсида Лука Раньери рўзадор клубдошига оғиз очиб олиш имкониятини яратиш учун ўзини жароҳатлангандек кўрсатди. Қойил! Ғарбда муқаддас Рамазон ойи ва кун давомида еб-ичишдан тийилган мусулмон футболчиларга нисбатан ҳурматнинг яна бир намунаси. Раньерининг симуляцияси ўта кучли реакция келтириб чиқаргани сабабига келсак, охирги вақтлар ишлари орқага кетган «Интер» 0:1 ҳисобида ютқазаётганди ва якунда мағлубиятни тан олди.
Ўша паллада кўпчилик симуляция моҳиятини тушунмади ҳам. Мухлислар фақат ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда кузатилган «симуляция саҳнаси» бўйича ҳақиқатга мос тахминни илгари суришди: «Фиорентина» вакили Лука Раньери бежиз ўзини жароҳатлангандек кўрсатиб, майдонга ётиб олмади. У шу тариқа рўзадор клубдоши Софиан Амрабатга оғзини очиб, енгил тамадди қилиб олиш имкониятини яратди». Дарҳақиқат, шундай: Раньери майдонда ётганида, камералар Амрабат четга чиқиб, озгина сув ҳўплагани ва банан еб олганини «ушлади». Бу паллада Раньери «Интер» захира ўриндиғидаги футболчиларнинг жиддий эътирозларига парво ҳам қилмади. Тўғри, икки вазиятни ўзаро боғламаётган мухлислар ҳам бор. Уларнинг хулосаларига кўра, Раньери жамоаси ҳисобда олдинда бораётганидан келиб чиқиб, шунчаки, вақт «ўлдириш» ниятида айёрлик ишлатган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789