Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Спорт ва санъат оламининг энг машҳур жуфтликларидан бири - «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ва колумбиялик хонанда Шакира иттифоқи бузилгач, ўртага янги муаммо тушди.
Улар ҳозирда фарзандлари ким билан қолиши масаласида келишолмаяптилар.
«Барселона» ҳимоячиси хиёнатига чидай олмай, у билан ажрашишни лозим топган Шакира икки фарзандини олиб, муқим истиқомат қилиш учун Майами шаҳрига кўчиб кетишни хоҳламоқда. Бироқ Пике бунга қарши. Marca нашри маълумотига қараганда, хонанда фарзандларининг васийлик ҳуқуқига тўлиқ эга бўлиш ва уларни АҚШга олиб кетиш йўлида катта чиқимга ҳам тайёр. Ҳар ҳолда, таъкидланишича, Шакира футболчидан розилик олиш учун унга чамаси 2,5 миллион евро таклиф қилди. Айтиш жоиз, Пике бу маблағ ҳисобига Испанияда ҳуқуқий муаммолар туфайли йиғилган катта қарзидан бир қисмини узиши мумкин. Умуман, Шакира футболчига пулдан ташқари, бир қатор қулайликлар бермоқчи:
- Фарзандлар таъминоти учун Пикедан ҳеч нарса талаб қилмаслигини айтган.
- Футболчининг Майамига йилда 5 марта бориб, фарзандлари билан кўришишига қарши эмаслигини айтган.
- Пике АҚШга биринчи тоифали самолётда учиши учун чипта харажатини ўз ёнидан кўтаришини айтган.
- Пике ёзги таътилни болалар билан бирга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлишини айтган.
Бироқ Пике собиқ қаллиғи таклифига дарҳол рад жавоби берди. Жерарнинг қатъий қарорига кўра, фарзандлари АҚШ эмас, Испанияда улғайишлари керак.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789