АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Миллионлар ўйинини севмаган, ёшлигида копток ортидан югурмаган инсонлар камдан-кам топилса керак.
Қаҳрамонимиз ҳам «чарм тўп»ни эъзозлаб, хайрли ва эзгу ишларга қўл урганлардан. Яхшиси, ушбу суҳбатни мутолаа қилсангиз бунга тўла ишонч ҳосил қиласиз. Суҳбатдошимиз Келдиёр Хўжаёров. Касби муҳандис-технолог. У 1955 йил 3-январда Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги Бойтерак қишлоғида таваллуд топган. Отаси Хўжаёр Эшимов элга бош бўлиб, хўжаликни оёққа турғазган етакчи бўлган. Онаси Асал ая Ўткировани ҳам ўз замонасининг оқила аёлларидан саналган. Хўжаёр ота ва Асал аялар ўн бир нафар фарзандни эл-юрт ишига пайваста қилиб тарбиялашди. Келдиёр Хўжаёров оиланинг иккинчи фарзанди. Феъл-атворидаги ҳалоллик, одамлар ташвиши билан яшаш отасидан ўтган шекилли, доимо янгиликка интилиб яшашни хуш кўради.
- Келдиёр ака, қишлоқ кексаларининг айтишича отангиз ўз ризқ-рўзини ҳалол меҳнатдан топиб яшаган экан. Эътиборли томони одамларни ҳам ана шунга даъват этган...
- Топиб айтдингиз. Падари бўзрукворим хўжаликда раҳбар бўлсада шоҳона ҳаётга интилмаган. Баъзида қотган нонни сувга ботириб тановвул қилиб турганида хўжалик аъзоларидан бири «Раис бобо омборда шунча ноз-неъмат бўлса-ю қотган нон қандай таъбингизни кўтаради», - деганида «У ерда элнинг ризқи бўлса, мен унга кўз олайтирсам инсофдан бўлмас»,- деган сўзларни айтганида одамлар раҳбардаги бу хислатга тасанно айтганини ҳали-ҳамон эслаб туришади.
Менда «чарм тўп»га ошнолик болалигимдаёқ уйғонган. Мактабда ўқиб юрган кезларида қаровсиз ерни тартибга келтириб футбол майдони ташкил этдик. Дарсдан сўнг копток тепиб, чарчаш, ҳориш нима эканлигини билмас эдик. Ҳарбий хизматни Украинанинг Львов шаҳрида ўтаб, у ерда ҳам футболга ҳақиқий ошно тутиндим. Айниқса, севимли жамоамиз «Пахтакор» (Тошкент) иштирокидаги ўйинларни стадиондан бевосита кузатиб, завқ-шавқ олдик.
Ҳарбий хизмат ортда қолди. Бироқ, миллионлар ўйинига бўлган меҳр асло сўнмади. «Дунё-М» акциядорлик жамиятида меҳнат қилиб, футболни кенг миқёсда оммалаштиришда бош-қош бўлдим. Цехлар ўртасида мусобақа ташкил этдик. Ҳатто, катта футбол ўйинларини томоша қилиш учун қўшни шаҳарларга ҳам бориб турардим. Кунларнинг бирида «Машъал» (Муборак) - «Зарафшон» (Навоий) ўйинини кўриш учун Навоий шаҳрига борганимда футболимиз фидоийси марҳум Нуриддин Зайниев (охирати обод бўлсин) мени кўриб қолиб, «Сиз ҳам футболга қизиқасизми, зўр йигит экансизку», - дегани ҳамон ёдимда. У киши вилоятга биринчи раҳбар бўлгач, кунларнинг бирида «Келдиёр, Косонда «Ерқўрғон» деган жамоа тузсангиз, бу иш ҳам сизнинг қўлингиздан келади», - деб қолди.
- Келдиёр ака сиздаги бу ташкилотчилик ижодда ҳам намоён бўлмоқда.
- Худди шундай. Инсон пенсия ёшига етгандан сўнг ҳам «Энди бўлди, ҳаммаси тамом» деб тўхтаб қолмаслиги керак. Ёшлигимдан яна бир хоббим бўлиб, бу фотолавҳаларда суратлар яратиш иштиёқи қалбимда жўш урган. Фотоаппарат билан кўплаб лавҳаларни суратга муҳрлаганман. Агар суратчи бўлганимда баъзи бир ҳамкасбларимнинг нонини яримта қилиб қўйган бўлардим (ҳазил). Шунинг учун бўлса керак ведиотасвирларга интилиш завқи «Фавворафильм» киностудиясини таъсис этишга ундади. 2011 йилдан буён фаолиятимизни олиб бораяпмиз. Шу ўтган йиллар мобайнида 4та бадиий, кўплаб ҳужжатли фильмлар яратдик. Беш мингга яқин аъзомиз бор. Томошабинлар сони минг нафардан ошиб кетди. Келажакда алоҳида телеканал сифатида шаклланиш ҳаракатидамиз. Албатта бунинг учун вақт керак.
- Яратилган ҳужжатли фильмлар орасида «Футбол одами» кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
- Ушбу ҳужжатли фильм футбол фидоийси Нуриддин Зайниевнинг «чарм тўп»га бўлган меҳри туфайли амалга оширилган эзгу ишларга бағишланди. «Насаф» футбол жамоасининг ютуқлари, замонавий инфратузилма яратишдаги кенг кўламли тадбирлар ижроси ҳақида тўлақонли фикр юритилди. 2010-2011 йилларда «Насаф»да бош мураббий бўлган Анатолий Демьяненкодан интервью олиш учун Украина пойтахти Киевда бўлиб қайтдим. Бундан ташқари ҳужжатли фильмда «Насаф» ПФК бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, спорт директори Сергей Кучеренко, ФАН клуби аъзоси Чори Асланов, ҳамда журналист Ҳусан Темиров иштирок этиб, миллионлар ўйини ривожига Н.Зайниев қўшган бебаҳо ҳиссани алоҳида таъкидладилар. Сирасини айтганда мазкур фильм орқали мамлакатимизда футболнинг ривожи ва унинг порлоқ истиқболи ҳақида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилди.
- Демак, ижоддаги парвозингиз ҳам чакки эмас. Бу йўлда омад ёр бўлсин.
- Раҳмат. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ўзбек футболи равнақига тамал тошини қўйганлар, ҳамда навқирон авлод камолоти, орзу-интилишларини кенг доирада ёритиш ниятидамиз. Ўзбекистон миллий терма жамоасини мундиалда, олимпиячиларимизни эса янада юқори поғоналарда кўриб, бу ҳақда бетакрор ижод маҳсулларини кенг оммага тақдим этиш йўлида олиб бораётган ишларимиз бесамар кетмаслигига ишонамиз.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789