АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
АПЛ клублари ҳомийлик шартномалари ортидан йилига 1,5 миллиард фунт стерлинг топади. Биргина «Манчестер Сити»да 50та (!) ҳомийи бор.
Ажойиб рақамлар, тўғрими? Маълумки, дунёдаги барча клублар даромади 3та асосий манбага боғлиқ - телеҳуқуқлар савдоси, матчдэй (ўйин ку-ни) тушуми ва тижорат ишлари улуши. Охирги йўналиш ҳомийлик келишувларини ҳам ўз ичига олади, лекин трансферлар тушуми бунга кирмайди. Маълумотларга қараганда, футболда айнан ҳомийлик шартномалари улуши катта. Бу баъзи клубларда йиллик бюджетдан 50 фоизини ташкил этади. Айниқса, АПЛ жамоалари ҳомийлар билан самарали ишлашни яхши ўзлаштирган. Мана, мавсум-2021/2022нинг бу борадаги таҳлилларига қараб, ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин.
АПЛ клублари ҳомийлари географияси
Англия жамоаларининг ҳомийлари лойиҳага киритган маблағи миқдорига қараб, тоифаларга ажратилади. Хусусан, лойиҳа/кампания учун жами молиялаштириш суммасининг 50 фоизи миқдорида сармоя киритган гуруҳ бош ҳомий саналади. 25 фоиз харажатни кўтаргани расмий, 10 фоизини қоплагани эса оддий ҳомий мақомини олади. Бундан ташқари, клубларда техник ҳомий бор, ахборот, бартер каби кўплаб йўналишларда ҳам. Умуман, футболда ҳаммаси бироз бошқача тартибда йўлга қўйилган. Дейлик бош/титул ҳомий (унинг логотипи кўпинча футболканинг олд қисмида жойлашади) ва техник ҳомий (экипировка таъминотчиси)ни фарқлаш муҳим. Қолаверса, енг ҳомийи (футболканинг чап/ўнг енгида белги) ва машғулотлар формаси таъминотчиси ҳам бор. Клубнинг қолган барча ҳамкорларини «бошқалар» гуруҳига киритиш мумкин.
АПЛ клублари бош ҳомийлари кўпчиликка маълум: «Арсенал» - Emirates, «Манчестер Сити» - Etihad... Хўш, ҳомий компаниялар орасида қайси соҳа вакиллари кўп?
Беттинг (букмекерлик) - 9та клуб (45 фоиз иштирокчи)
Молия - 4та клуб (20 фоиз иштирокчи)
Автомобилсозлик - 3та клуб (15 фоиз иштирокчи)
Ҳаво транспорти - 2та клуб (10 фоиз иштирокчи)
Технология - 1та клуб (5 фоиз иштирокчи)
Телекоммуникация - 1та клуб (5 фоиз иштирокчи)
Тўғри, ҳамиша шундай бўлган эмас. Observatoire du Sport Business тадқиқотчилари АПЛ йўлга қўйилганидан буён ҳар 10 йилликда қайси соҳа ҳомийлик бобида етакчилик қилганини кўриб чиқиб, қизиқарли хулосалар чиқаришди. Мисол учун, АПЛнинг илк даврида 33 фоиз иштирокчининг бош ҳомийси мақоми электроника компаниялари қўлида эди. XXI аср бошига келиб, бу кўрсаткич 10 фоизга тушиб қолди. Мавсум-2021/2022да эса АПЛ клублари бош ҳомийлари рўйхатида бирорта электроника компанияси қолмади. Клублар ва мода йўналиши ҳамда озиқ-овқат/ичимлик соҳаси ўртасидаги муносабат ҳам худди шундай ривожланган. Беттинг компанияларининг етакчилиги охирги 10 йилликда шаклланди. Агар мавсум-2011/2012да ҳам молия сектори букмекерлар билан рақобатлашган бўлса (35га 30 фоиз), ҳозирги ҳолатда беттинг компаниялари яққол устун. Энг яқин таъқибчи - яна ўша молиявий компаниялар («Тоттенхэм» - AIA Group, «Ливерпуль» - Stan-dard Chartered, «Брайтон» - Ameri-can Express ва «Лестер» - Forex Trading Broker). Бироқ энди ўртада катта фарқ вужудга келган.
Дарвоқе, АПЛда 2та клуб бош ҳомийси саналган битта гуруҳ бор. Яъни автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи Британиянинг Cazoo интернет дўкони белгисини «Астон Вилла» ва «Эвертон» формаларида кўриш мумкин.
Техник ҳомийлар рақобати
АПЛнинг 20та клуби 9та техник ҳомий билан ҳамкорлик қилмоқда. Булар - Nike, Adidas, Puma, Umbro, Kappa, Hummel, Kelme, Joma ва Castore. Жамоаларни «кийинтираётган» компаниялар ичида Adidas ва Nike етакчи (4тадан клуб).
Adidas - «Арсенал», «Лидс», «Лестер», «МЮ»
Nike - «Челси», «Ливерпуль», «Брайтон», «Тоттенхэм»
Umbro - «Вест Хэм», «Брентфорд», «Бернли»
Puma - «Манчестер Сити», «Кристал Пэлас»
Hummel - «Эвертон», «Саутгемптон»
Castore - «Ньюкасл», «Вулверхэмптон»
Joma - «Норвич»
Kelme - «Уотфорд»
Kappa - «Астон Вилла»
Экипировка ишлаб чиқарувчи билан энг йирик шартнома «МЮ»га тегишли (Adidas йилига 75 миллион фунт тўлайди). Энг камтаронаси «Вулверхэмптон» ва Castore ўртасидаги битим («бўрилар» йилига атиги 1 миллион фунт олишади). Умуман, кучли 6та клубнинг бу йўналишдаги келишуви алоҳида ажралиб туради, қолган жамоалар техник ҳомий билан йиллик суммаси 1-10 миллион фунтга тенг шартномага эга.
АПЛ клубларида нечтадан ҳомийи бор?
Ҳомийлар сони чегараланмаган ва уларнинг логотипини турли жойларда кўз-кўз қилиш мумкин. Дейлик, баъзи клублар машғулотлар формасига логотип жойлаштириш ҳуқуқини алоҳида сотади (мисол учун, «Челси», «Лидс», «Лестер», «Ливерпуль», «Манчестер Сити»). Шунингдек, бу мақсадда машғулотлар базаси, академия ёки аёллар жамоасидан фаол фойдаланадиган жамоалар ҳам йўқ эмас. Алоҳида ҳомийлар рамзи футболка енги, трибунаости йўлакларига ҳам жойлаштирилади. Яна баъзи клублар ҳаттоки, YouTube тармоғидаги дастурлари учун ҳам ҳомийлик ҳуқуқини сотади.
Хуллас, мавжуд кенглик туфайли АПЛнинг ҳар бир клуби ҳомийларнинг катта пакетига эга. Ўртача ҳисобда айтсак, 1та жамоага 19та ҳомий тўғри кел-моқда. Мавсум-2021/2022да ҳомийлар сони бўйича «Манчестер Сити» олдинда. Жамоанинг ҳомийлик пакетида нақ 50 (!)та шартнома бор. Энг яқин таъқибчи «Вест Хэм» 36та ҳомийга эга. Айтганча, 50та ҳомий - бу рекорд эмас. Хусусан, «Реал» мавсум-2020/2021да 72та компания билан шартнома тузганди.
Ҳомийлик шартномалари улуши
Клубларнинг ҳар бир ҳомийлик келишувидан қанча олишини аниқ айтиш қийин. Аммо умумий даромад миқдорини тахмин қилиш мумкин. GlobalData ҳисоботига кўра, АПЛнинг 20та клуби ҳомийлардан жами 1,5 млрд. фунт ундиради. Сумманинг 81 фоизи кучли 6та клубга тегишли. Мавсум-2020/2021 билан таққослаганда, АПЛ иштирокчиларининг бу борадаги даромади 6,9 фоизга ошди. Ҳомийлик шартномалари улушини алоҳида кўриб чиқсак, техник ҳамкорлар жами 549 млн. доллар (36,6 фоиз) тўлашади. Бош ҳомийлар улуши эса 446 млн. фунт (29,7 фоиз)га тенг. Клублар формалардаги бошқа барча «ёзув-чизув»лар ортидан йилига 505 млн. фунт олади (33,7 фоиз).
***
Техник ҳомийлар билан энг йирик келишувлар топ-6та клубга тегишли:
«Манчестер Сити» - 132,5 млн. фунт (Etihad Airways - 67,5 млн. ва Puma - 65 млн.)
«МЮ» - 122 млн. фунт (TeamViewer - 47 млн. ва Adidas - 75 млн.)
«Челси» - 105 млн. фунт (Three - 40 млн. ва Nike - 65 млн.)
«Арсенал» - 100 млн. фунт (Emirates - 40 млн. ва Adidas - 60 млн.)
«Ливерпуль» - 70 млн. фунт (Standard Chartered - 40 млн. ва Nike - 30 млн.)
«Тоттенхэм» - 70 млн. фунт (AIA - 40 млн. ва Nike - 30 млн.)
***
Факт. Дунё футболида бош ҳомий билан тузилган энг йирик шартнома «Манчестер Сити»га тегишли - 67,5 млн. фунт. Энг яқин таъқибчи - «Реал» Emirates компаниясидан йилига 62 миллион фунт олади. Яна шуни таъкидлаш керак, АПЛда фақат «МЮ», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенхэм» титул ҳомий билан узоқ муддат (+3 йил)ли шартномага эга.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789