АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бундан роппа-роса 4 йил муқаддам, 2018 йилнинг июль ойида Elliott Management «Милан» клубини харид қилганди.
“Россонерлар” тасарруфи америкаликларга хитойлик Ли Юнхундан кейин ўтганди. Қитьадошимиз қарзлар ва салбий молиявий вазият туфайли клубни тарк этганди. Янги соҳиб эса ночор ҳолатга тушиб қолган компаниялар билан кўп ишлагани боис, тажрибали сармоядорлар «Милан»ни мураккаб вазиятдан халос этишлари тахмин қилинганди.
Дарҳақиқат, 4 йил ичида «қизил-қоралар»да шиддатли юксалиш юз берди. Биринчи навбатда, молиявий муаммоларга барҳам берилди, кейин рақобатбардош жамоани шакллантиришга эътибор қаратилди. Натижада «Россонерлар» аввал ЕЧЛга қайтишди, унинг ортидан скудеттони қўлга киритишди. Elliott Management эса улкан ҳажмдаги бунёдкорлик самарасига гувоҳ бўлгач, чемпионни сотишга қарор қилди. Бу анчайин кутилмаган янгилик бўлди, аммо компания раҳбарининг ўғли Гордон Сингер ҳаммасини тушунтирди:
«2018 йилда «Милан»ни харид қилганимизда, биз шонли тарихга эга, лекин жиддий муаммоларга дуч келган ва ўртамиёна натижалар билан кифояланаётган жамоани мерос қилиб олганимизни яхши билардик. Режамиз ўта оддий: молиявий барқарорликни тиклаш ва «Милан»ни халқаро майдондаги нуфузига - муносиб жойига қайтариш. Биз ўз мақсадимизга эришдик, деб ҳисоблайман».
«Милан»ни харид қилиш истагини биринчи бўлиб Баҳрайннинг Investcorp компанияси изҳор этди. Музокаралар силлиқ кечмади, кейин «қизил-қоралар»га бошқа харидор - АҚШнинг RedBird Capital компанияси пайдо бўлди. «Elliott»дагилар ватандошларини афзал кўришди. Баҳрайнликлар эса ўйиндан чиқишди.
«Милан»ни уммон ортининг икки компанияси 1,2 млрд. еврога баҳоладилар. Янги соҳиблар клуб бошқарувини бошлаб юборишди, лекин ҳужжатлар сентябрь ойида тўлиқ расмийлаштирилади. «Elliott» «RedBird Capital»га «Милан» хариди учун йиллик 7 фоизли устама билан 600 млн. евро кредит беради. Йил охирига қадар бу маблағ 200 млн.гача камайиши лозим.
«Россонерлар»нинг янги соҳиби бир қатор соҳаларга, жумладан, спортга сармоя киритади. Унинг молиявий қудрати 6 млрд. долларга баҳоланмоқда. «Тулуза» акцияларининг 85 фоизи шу компания ихтиёрида. Бундан ташқари, у Fenway Sports Group акцияларининг 10 фоизига ҳам ҳақдор. Бошқачароқ айтганда, «Ливерпуль» ҳамда «Бостон Ред Сокс» бейсбол жамоалари акционеридир. Миланликларни 20 йилдан бери спортга сармоя киритиб келаётган Жерри Кардинале бошқаради.
Аввалига мухлислар янги соҳиблар ишни жамоага скудеттони совға қилган бош мураббий Стефано Пиоли раҳбарлигидаги аҳил таркибга ўзгаришлар киритишдан бошлашидан хавотирда эдилар. Боз устига, клуб учун муҳим аҳамиятга эга шахслар шартномалари муддатини узайтириш кечиктириб юборилганди. Бироқ кейинчалик клубнинг техник директори Паоло Мальдини ва спорт директори Рикки Массаралар янги шартномаларни расмийлаштирдилар, Пиоли ҳам ўз лавозимида қолди. Бош директор Иван Газидис италиялик мураббий ўрнига Ральф Рангникни мўлжаллаб юрган бўлсада, фикридан қайтди.
Кардинале мавжуд тизимга ишонч билдирди. Қолаверса, у «россонерлар» 50-70 минг кишига мўлжалланган ўз стадионларига эга бўлишга ҳақли эканликларини таъкидлади. Янги аренани Милан провинциясининг Сесто-Сан-Жованни шаҳарчасида бунёд этиш мўлжалланмоқда. Кардинале бу борада шаҳар мэри билан маслаҳатлашиб олди.
Бунёдкорлик ишларини ўз вақтида «Уэмбли», «Тоттенхэм Хотспур» ва «Эмирейтс» стадионларини тортиқ этган Popolous компанияси амалга оширади. У Европа ва АҚШнинг кўпгина шаҳарларида спорт ареналарини тиклаган, «Уимблдон»даги асосий теннис кортлари ҳам унинг ижоди.
Қисқаси, «Милан»нинг келажаги хусусида хавотирга ўрин йўқ. Италияликлар авлодидан бўлган Кардинале клубни янги чўққиларга олиб чиқиш ниятида. Қўшимчасига, у даромад ҳажмини кўпайтиришга ҳам интилмоқда. Табиийки, бу интилишлар «россонерлар»га ҳам ижобий таъсир этади - янги ҳомийлар, янги стадион...
Иқтисодий муваффақиятлар спортдаги натижаларга боғлиқ, албатта. Шу сабабли, RedBird «қизил-қоралар»нинг юксак парвозидан манфаатдор. Клубнинг янги соҳибларидан эса, ҳеч бўлмаганда, ўтмишдошларидан қолишмайдиган даражада иш юритиш талаб этилади. Чунки клубнинг директорлар кенгашида Elliott Management компаниясиниг мутахассислари ҳам фаолиятни давом эттиришмоқда. Шундай экан, янги мавсумда «Милан»дан фақат юксак натижаларни кутишга ҳақлимиз.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789