Fotomaç нашри хабарига кўра, Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед»нинг 37 ёшли форвардини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Турклар Роналду трансфери бўйича қишда таклиф жўнатмоқчи. Маълум қилинишича, ҳозирги пайтда бу клуб португалияликнинг маошини тўлашга тайёр бўлган кам сонлик жамоалардан бири бўлиб турибди. Қайд этилишича, турк клуби ёзда ҳам Роналдуга таклиф юборган, аммо Криштианунинг агенти 37 ёшли юлдуз Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубда ўйнамоқчи эканини маълум қилган. Шунга қарамай, «Галатасарой» қишда Роналдуни таклиф этмоқчи. Аввалроқ, Роналду январь ойидаги трансфер ойнасида «МЮ»ни тарк этишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди.