Яна рекорд ва Бабаянга совға-гол ёхуд "ИнтерФУТБОЛ"нинг 21 май кунги сешанба сонида
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
Иккинчи Бундеслига стартида футболда жуда кам кузатиладиган ҳолат рўй берди
«Герта» сафида 3 нафар ака-ука футболчи майдонга тушди - Мартон, Палко ва Бенц Дардаи. Яна бир томони, Берлин жамоаси бошқаруви катта Дардаи қўлида. Хуллас, асли венгриялик Паль Дардаи «Фортуна»га қарши ўйинда 3 нафар ўғлини жангга ташлади.
Паль Дардаи 1-тур ўйинида ўртанча ўғли - ҳимоячи Мартонни бошланғич таркибга киритди. Тўнғич ўғли - ҳужумчи Палко Дардаи эса 29-дақиқада жароҳатланган Мартен Винклер ўрнини эгаллади ва якунда кенжатой - ярим ҳимоячи Бенц ҳам сафга қўшилди (78-дақиқада Паскаль Клеменс ўрнига). Ҳаммаси яхши, фақат оилавий квадрупл «Герта»нинг мағлубиятдан қутқаролмади - 0:1.
* 47 ёшли Пал Дардаи - «Герта» афсонаси ва рекордчиси. Бундеслигада жамоа учун 286 марта майдонга тушган собиқ футболчи 11 йилдан буён (бутун мураббийлик фаолияти) Берлин дружинаси тизимида ишламоқда.
* 24 ёшли Палко Дардаи ўтган йили Венгрия миллий жамоасида дебют қилди.
* 21 ёшли Мартон бундан 3 йил олдин, Бруно Лаббадия давридаёқ «Герта» асосий таркибига кирганди. Мухлислар уни клубнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди.
* 17 ёшли Бенц айнан «Фортуна» билан баҳс орқали профессионал футболга қадам ташлади
Сўз
- «Герта» таркибидаги 24 нафар футболчи ҳам мен учун ўғил мақомида. Палко шунчаки, улардан бири. Мартон ва Бенц ҳақида ҳам шу гап... Паль Дардаи («Герта» бош мураббийи).
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789