«Фиръавнлар»ни Ҳусам Ҳасан бошқаради

«Фиръавнлар»ни Ҳусам Ҳасан бошқаради

Миср Футбол Ассоциацияси мамлакат терма жамоасининг янги бош мураббийини расман эълон қилди.

Ҳусам Ҳасан Ҳусайн Миср терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Ҳусам Ҳусайн футболчи сифатида Миср термаси сафида 176 ўйинда майдонга тушган ва 68та гол уришга эришган. Миллий терма жамоа сафидаги охирги ўйинини 2006 йил 7 февраль куни Сенегалга қарши ўтказган (2:1). Африка футболи тарихидаги энг совриндор спортчилардан бири бўлган Ҳусам Ҳасан Африка қитъасининг ХХ асрдаги энг яхши футболчилари ТОП-10га киритилган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда давом этаётган Африка Миллатлар Кубогида Миср омадсизликка учради ва 1/8 финалдаёқ Конго Демократик Республикасига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этганди. Натижада, ўзи яқинда Мисрда иш бошлаган Руи Виторияга чиқиш эшиклари кўрсатилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.