АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол оламидаги эски ақида бўйича ҳар бир жамоа ғалаба иштиёқида майдонга тушади.
Ютуқ қадр-қиммати ўта баланд учрашувдан сўнг енгилган жамоа вакилини астойдил тўп сурмаганликда айбласангиз, у сиздан ранжиши турган гап, албатта. Чунки ўзини майдонда мардларча жанг қилган, деб ҳисоблайди ва мағлубиятини рўй-рост эътироф этишни истамайди. Суперлига 4-тур ўйинлари бошланган паллада мухлислар олдида оддий саволлар кўндаланг турарди. 3 очко олиш иштиёқи қайси жамоаларда кучли - ҳали бирор марта ғалаба қозонмаган «Сўғдиёна», «Олимпик» ва «Сурхон»дами ёки ўзига ярашмаган ўринларда бораётган «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор»да? Балки лидерлик позициясини мустаҳкамлаш учун курашадиган «Нефтчи»дадир? Бу саволларга жавоб изланган чоғ кўпчилик «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Нефтчи» устунлигини билдиргани тайин. Ҳақиқатан ҳам, олдинги турда «Локомотив»нинг нокдаунли зарбасидан кейин яраланган шер қиёфасига кирган «Пахтакор» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни худди «Сурхон» ҳолига солиб, «янчиб ташлаши» кутилганди. Амалда...
«Пахтакор»нинг «Сўғдиёна»га қарши ташлаган бошланғич таркибига нисбатан ёш ва тажрибасиз сифатларини ишлатиш ўринсиз. Ахир дейлик, Умар Адҳамзода - Шаҳзод Азмиддинов - Муҳаммадқодир Ҳамроалиев - Дилшод Саидов кўринишидаги ҳимоя тўртлигини қанақасига кучсиз ва заиф дейиш мумкин? Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларидан жой олишган Диёр Холматов, Сардор Собирхўжаев, Дониёр Абдуманнопов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан ҳам Суперлигадаги ҳар қайси бош мураббий ўз жамоасида кўришни истайдиган футболчилардир. Демоқчимизки, «Пахтакор»нинг кетма-кет 2-мағлубиятини таркибни ёшартириш ва тажрибасизлик билан боғлайвериш тўғри эмас. Оддий айтганда, амалдаги чемпионнинг бошланғич таркиби ҳозирги ҳолатида ҳам савия ва истеъдод бобида Суперлига айвонида авангарддир. Унда «шерлар» нима сабабдан уй учрашувида Жиззах клубига ютқазишди? Бу саволга бир неча позициядан туриб, турлича жавоб қайтариш мумкин.
Нима деб ўйлайсиз, мухлисларсиз трибуналар остида тўп суравериш Достон Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан каби тажрибали футболчилар жонига тегмайдими? Улар стадионни тўлдирган мухлислар қўллаб-қувватлашлари остида иштиёқ, завқ-шавқ билан ўйнаш, ғалаба нашидасини суриш, қаҳрамонлик кўрсатишни хоҳлашмайдими? Майдондаги магик қудратни ҳисобга олсак, ҳар бир тажрибали футболчи шундай ҳиссиётларни бошдан кечиришни хоҳлайди. У истаган ҳолатлар рўёга айланаверса, оёқлари тўпни осмонга қарата тепаверади беихтиёр. Нима учун шундай бўлаётганини футболчининг ўзи ҳам тушунмайди. Ўзбекона миллий менталитет нуқтаи назаридан қарасак, шундай руҳий жараённинг ўйиндаги аҳамияти катта. Европача профессионаллик руҳида суяги қотган Максим Шацких ушбу ҳолатни миридан сиригача тушунмаслиги, ҳис қилмаслиги табиий. Бечора Макс шогирдларининг болаларча хатоларидан, ноаниқ зарбаларидан ҳайрон. Эҳтимол, у жамоасининг тушунарсиз ҳаракатларини дискомфорт эмас, балки бошқа жиҳатлар билан изоҳлар... Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркиновнинг жамоадан кетишгани ҳам Драган Черан, Достон Ҳамдамов, Сардор Собирхўжаев каби ўз қадрини биладиган футболчилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгандир балки. Ёнидаги шериги яхшироқ муҳитга кўчиб ўтганида, ҳар қандай кишида шундай мунғайиш, руҳий депрессия кузатилиши бор гап-ку. «Пахтакор» эҳтимол, «Нефтчи» билан кечадиган учрашувга қадар бундай руҳий депрессиядан қутулар. Балки иштиёқсизликнинг руҳий депрессияга мутлақо алоқаси ҳам йўқдир. Лўндасини айтганда, жамоа Максим Шацких қўл остида ўйнашни истамай қолгандир... Бўлиши мумкин!
Ана, еврофутболда шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда-ку. «МЮ» ва «Челси»даги инқироз, «Бавария» ва «Наполи»нинг чемпионларга ярашмайдиган депсиниши айнан бош мураббийлар билан боғлиқлиги бугун барчага аён. «Наполи»нинг ўз майдонида «Аталанта»га йирик ҳисобда ютқазиши, «Бавария»нинг азалий рақиби Дортмунд «Боруссия»сига меҳмоннавозлик кўрсатиб, «Альянц Арена»да 0:2 ҳисобида енгилиши мухлисларни унча ажаблантирмай қўйди. Қаранг, чемпионлик таркибини деярли сақлаб қолган ҳар икки клуб меҳмонлар қаршисида бош эгмоқда. Шу маънода 4-турда мағлубиятга учраган «Пахтакор» ва «Нефтчи», ўз майдонида қимматли 2 очкони йўқотган «Навбаҳор»ни бирдан айблаш бу жамоаларга нисбатан адолатсизликдир, назаримизда. Айни чоғда Суперлига грандларининг очко йўқотишлари билан боғлиқ сабабларни изоҳлаш, бу борадаги мулоҳазаларни баён этиш, ўз қарашларимизни билдириш муҳим эканлигини ҳам таъкидламоқчимиз. Зеро, жамоатчилик фикри Суперлига савияси ўсишида муҳим восита саналади - бунга ишончимиз комил.
Ёдингиздадир, аввалги мақоламизда «Навбаҳор»да чизиқлар бўйича дискомфорт мавжудлиги ҳақида ёзгандик. «Сурхон»га қарши учрашувда ҳам айни шу дискомфорт сезилди, барибир. Шунинг баробарида Самвел Бабаян «Сурхон» учун бирор «сюрприз» тайёрлай олмабди. Агар у бошланғич таркибда Фаррух Сайфиев ва Жамшид Искандеров ўрнида Иброҳим Йўлдошев ҳамда Аброр Исмоиловни майдонга туширганида, «лочинлар»ни яққол кўзга ташланган инертлик ҳолати бунча қийнамасди. Ўйин тақдирини ҳар доим ҳам катта номлар ҳал қилавермаслиги - футбол оламида аллақачон исботланган ҳақиқат. Самвел Бабаян эса Фаррух Сайфиев ва Жамшид Искандеровни майдонга туширмасликдан ўзини тиёлмади. Мураббийнинг ўзи ишонган футболчиларга ортиқча бино қўйиш иллати бу сафар ҳам оғир сўзини айтди. «Сурхон» мураббийлар штаби эса Самвел Бабаянга хос шу дагматизмдан унумли фойдаланди. Кетма-кет 3та мағлубиятдан сўнг жорий мавсум фақат чемпионликни кўзлаётган жамоа майдонида 1 очко олиш - «Сурхон» учун катта натижа. Энг асосийси, «Навбаҳор»га қарши кечган учрашувда мухлислар ўтган мавсум кўзларни қувнатган қувноқ ва курашчан «Сурхон»ни кўришди.
Тажрибали футболчилар билан тўлдирилган жамоалар ўртасидаги зерикарли учрашувлардан ҳафсаласи пир мухлис учун «Сурхон», «Олимпик», «Бунёдкор» ижросида камчиликлар кўзга ташланиб турадиган, аммо ёшлик нафаси билан зийнатланган жозибали футболни кузатиш мароқлироқ. Ғайрати ичига сиғмайдиган ёш футболчиларнинг баъзан авантюрага берилишларини тўғри тушуниш мумкин. Аслида бир хил қолипдаги ҳаракатларга кўниккан футболчилар ва жамоаларга нисбатан ёшларга хос авантюра футбол тараққиёти учун фойдалироқ эканлигини айтсак, ҳеч муболаға бўлмайди. Хуллас, Суперлига 4-тури муаллақ турган бир мавҳумликка ойдинлик киритди. Аён бўлдики, жорий мавсум чемпионлик учун кураш ҳар доимгидан-да қизғин кечади.
Кейинги турдан ўрин олган икки марказий ўйин «Пахтакор» ва «Навбаҳор»нинг ўрта поғоналарда қолиш-қолмаслиги, «Нефтчи» ҳамда «Насаф»нинг турнир жадвалида карвонбоши бўлиш-бўлмаслиги масалаларини ҳал қилади. Мазкур учрашувларнинг натижалари борасида тахмин билдиришга унча-мунча экспертнинг ҳам юраги дов бермайди. Биз ҳам қандайдир тахмин айтишдан ўзимизни тиямиз. Қани, кутайликчи, қайси жамоа ғалаба йўлида авантюрага берилади ёки дискомфорт сабаб яна мағлубиятга учрайди?! «Югурганники эмас, буюрганники» - дейди доно халқимиз. Суперлигада шу нақлга мос шабада эсмоқда. Футболимиз тараққиёти ва чемпионат савияси учун шундай шабада эсгани маъқул!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789