Сречко Катанец: «Футболчилардан профессионалликни талаб қиламан...» 

Сречко Катанец: «Футболчилардан профессионалликни талаб қиламан...» 

Эртанги Ўзбекистон-Австралия ўйнидан олдинги матбуот анжуманида вакиилларимиздан бош мураббий Сречко Катанец ҳамда етакчи футболчиларимиздан Одил Ҳамкробеков қатнашди.

  Сречко   Катанец:    Биз   ўйинга   тайёрмиз,   Австралия   дастлабки   икки   баҳсда   бир-биридан   фарқ   қилувчи   услубга   эга   жамоалар   билан   нормал   ўйин   кўрсатди.   Рақиб   жарима   майдони   яқини н а   бемалол   ҳаракат   қилишди.   Биз   бунга   йўл   қўймаймиз.   Улар   ўйинни   яхши   ташкил   қилишади, с тандарт   вазиятларда   жуда   хавфли.   Бу   жиҳатларга   кўпроқ   урғу   беришимиз   керак.   Австралияликлар   агрессив   ўйин   кўрсатишади.   Энг   муҳими   футболчилар   ҳар   қандай   вазиятга   тайёр   туришлари   керак.   Ўйлайманки,   ўз   имкониятларимиздан   унумли   фойдаланамиз. 
Қайси   ўринни   эгаллаб   плей-оффга   чиқишимизнинг   аҳамияти   йўқ.   Кейинги   босқич   учун     рақиб   танлаб,   ҳисоб-китоб   қилиш   яхши   оқибатларга   олиб   келмайди.   Футболчилардан   доимо     профессионал   бўлишни   талаб   қилганман.   Ўйлашимча,   кейинги   босқичда   бошқа   жамоалар   ҳам     бизга   рақиб   бўлишдан   хурсанд   бўлмайди.   Бироқ   ўйин   натижаси   жуда   кўп   жиҳатларга   боғлиқ. 
Афсуски,   Шерзод   Насруллаев   эртанги   баҳсни   ўтказиб   юборади.   Биз   катта   эҳтимол   билан   плей-офф   масаласини   ҳал   қилиб   бўлдик,   йигитларга   босим   юкламаймиз.   Албатта,   ҳар   қандай   рақибга   қарши   ўз   ўйинимизни   кўрсатишга   ва   ғалаба   қозонишга   ҳаракат     қиламиз   ва   бор   кучимизни   майдонда   кўрсатамиз. 

Одилжон   Ҳамробеков : М усобақа   юқори   савияда,   қизиқарли   ўйинлар   ва   кутилмаган   натижалар     билан     давом     этмоқда,     Эртага   бизни   қитъамизда   ўз   ўрнига   эга,   яхши   шаклланган   жамоага   қарши     баҳс   кутиб   турибди.   Жамоамизда   ички   муҳит   зўр,   аввалги   ўйиндаги     ғалаба   ҳам   бунга   асосий   сабаблардан   бири.   Статистика   бу   шунчаки   рақамлар   холос,   Австралияга   қарши   ёмон   анъанага   чек   қўямиз. 
Ҳар   қандай   жамоа   сингари   биз   ҳам   ўз   олдимизга   юқори   мақсад   қўйганмиз,   ўйинда   ҳамма   нарса   бўлиш   мумкин,   футболда   ҳамманинг   имконияти   тенг   ва   майдонда   кейинги   учрашувдаги   рақибни   ўйлаш   учун   умуман   вақт   бўлмайди. 
****
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23-январ куни Осиё кубогининг 3-турида Австралияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Шунингдек, учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам маълум. Бош ҳакам япониялик Араки Юсуке, унга қанотларда ҳамюртлари Миҳара Жун ва Такаги Такуми ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида эса хитойлик Ма Нинг ишлайди.
Учрашув эртага соат 16:30 да “Ал-Жануб” стадионида старт олади.
uzb-avstr.jpg

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.