Сречко Катанец: «Футболчилардан профессионалликни талаб қиламан...» 

Сречко Катанец: «Футболчилардан профессионалликни талаб қиламан...» 

Эртанги Ўзбекистон-Австралия ўйнидан олдинги матбуот анжуманида вакиилларимиздан бош мураббий Сречко Катанец ҳамда етакчи футболчиларимиздан Одил Ҳамкробеков қатнашди.

 Сречко Катанец: Биз ўйинга тайёрмиз, Австралия дастлабки икки баҳсда бир-биридан  фарқ қилувчи услубга эга жамоалар билан нормал ўйин кўрсатди. Рақиб жарима майдони яқинина бемалол ҳаракат қилишди. Биз бунга йўл қўймаймиз. Улар ўйинни яхши ташкил қилишади, стандарт вазиятларда  жуда хавфли. Бу жиҳатларга кўпроқ урғу беришимиз  керак.  Австралияликлар агрессив  ўйин  кўрсатишади. Энг муҳими футболчилар ҳар қандай вазиятга тайёр туришлари керак. Ўйлайманки, ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланамиз.
Қайси ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишимизнинг аҳамияти йўқ. Кейинги босқич учун  рақиб танлаб, ҳисоб-китоб қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Футболчилардан доимо  профессионал бўлишни талаб қилганман. Ўйлашимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам  бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бироқ ўйин натижаси жуда кўп жиҳатларга боғлиқ.
Афсуски, Шерзод Насруллаев эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Биз катта эҳтимол билан плей-офф  масаласини  ҳал қилиб бўлдик, йигитларга босим юкламаймиз.  Албатта, ҳар қандай рақибга қарши  ўз ўйинимизни кўрсатишга ва ғалаба  қозонишга ҳаракат   қиламиз ва бор кучимизни майдонда кўрсатамиз.

Одилжон Ҳамробеков:Мусобақа юқори савияда, қизиқарли ўйинлар ва кутилмаган натижалар  билан  давом  этмоқда,  Эртага бизни қитъамизда ўз ўрнига эга, яхши шаклланган жамоага қарши  баҳс кутиб турибди. Жамоамизда ички муҳит зўр, аввалги ўйиндаги  ғалаба ҳам бунга асосий сабаблардан бири. Статистика бу шунчаки рақамлар холос, Австралияга қарши ёмон анъанага чек қўямиз.
Ҳар қандай жамоа сингари биз ҳам ўз олдимизга юқори мақсад қўйганмиз, ўйинда ҳамма нарса бўлиш мумкин, футболда ҳамманинг имконияти тенг ва майдонда кейинги учрашувдаги рақибни ўйлаш учун умуман вақт бўлмайди.

Манба: ЎФА матбуот хизмати.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.