АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Штутгарт» ҳужумчиси Сери Гирасси Бундеслиганинг дастлабки 5та турида 10та гол урди.
Стартда Эрлинг Холанд, Гарри Кейн ва Килиан Мбаппе каби тўпурарлар ҳам бундай маҳсулдордик кўрсатишгани йўқ. Дейлик, Германия чемпионатида ўзини сувдаги балиқ каби эркин ҳис қилаётган Гарри Кейн 5та турда «Гол+пас» тизими бўйича 10 балл ишлади (7та гол ва 3та ассист). Камтарин «Штутгарт»нинг гвинеялик 27 ёшли ҳужумчиси Серу Гирасси эса шунча очкони фақат гол бўғини орқали тўплади. У шунинг баробарида дастлабки 5та турда ўз ҳисобига 1та самарали узатма ҳам ёздириб қўйди.
Гирасси феномени
Ҳа, Европанинг кучли 5та чемпионати дастлабки 5та турида Серу Гирасси ҳаммадан кўп гол урди. Қолаверса, гвениялик ҳужумчи 10та голини ҳам ўйин ҳолатидан нишонлади. Дейлик, Эрлинг Холанд ва Виктор Бонифасе бу вақтда 1тадан голларини пенальти орқали уришди (Холанд яна биридан фойдаланолмади). Гарри Кейн ва Килиан Мбаппе эса пенальти воситасида дарвозабонларни 2 мартадан доғда қолдиришди. Шу жиҳатдан олсак, Гирассининг гол уриш феномени янада таъсирчан кўринади. Ҳар ҳолда, пенальтисиз ҳисоблаганда, евростартда Серудан ташқари, фақат Холанд 5тадан кўп гол урди (7та). Умуман, «Штутгарт» 5та турда пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлгани йўқ. Гирасси ўтган мавсумнинг асосий қисмида 2та пенальтидан 2та гол урганди (тўғри, у «Гамбург»га қарши кечган «плей-офф» баҳсида бундай имкониятни кўкка совурди). «Штутгарт»да айнан Серу асосий пенальтичи ҳисобланади, ҳар ҳолда, у майдонда бўлмаган вақтдагина бошқалар «нуқта»га яқинлашишди аввалги мавсум. Демак, штатли пенальтичи мақоми унга ҳали қўл келишини тахмин қилиш мумкин. Факт шуки, Гирассининг стартдаги гол туғёни пенальтилар билан боғлиқ эмас - гвинеялик шунчаки, имкониятлардан самаралироқ фойдаланди. Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқламоқда. У ҳақиқий ва кутилган голлар ўртасидаги энг катта фарқга эга.
5та тур якуни бўйича +5,7 - бу ақл бовар қилмас кўрсаткич. Гирасси анча совуққон ҳаракатланмоқда, шунингдек, омаднинг улуши ҳам бор, албатта. Лекин гвинеялик ҳужумчи феноменини биргина омаднинг ўзи билан изоҳлаш мутлақо нотўғри. Инчунин, Гирассига тегишли 4,3 хG кўрсаткичи ҳам Европа бўйича энг яхшиларидан биридир. Бу Серу вазият топишда ҳам чакки эмаслигидан далолат бермоқда. Асосийси, Гирасси имкониятдан деярли идеал даражада самара чиқармоқда. Хуллас, муҳим факт: «Штутгарт» вакили 5та тур якуни бўйича ҳаммадан кўп гол уриш баробарида реализация масаласида энг юқори натижага эришди. Шунингдек, унда вазиятлар сони ҳайратланарли, масалан, Кейн ёки Левандовскинидан кўп. Ўз ўрнида Гирасси «Штутгарт»да ўйнаётгани, бу клубда имкон яратиш «Бавария» ёки «Барселона»дагидан анча қийин эканлигини унутмаслик керак.
Барқарор ўсиш
Серунинг бутун фаолияти Франция («Лаваль», «Лилль», «Осер», «Амьен», «Ренн») ва Германия («Кёльн», «Штутгарт») чемпионатларига боғлиқ. У вақтида Франция ёшлар термасида ўйнади, катталар футболида ҳам чакки старт олмади: мавсум-2014/2015да «Лаваль» учун Лига 2да 6та гол урди. Фақат жамоаси элитага чиқолмади. Гвинеялик шундан сўнг «Лилл»га ўтди, лекин ўзини унча кўрсатолмади, «Кёльн»да эса кўп марта жароҳатланди. Қаҳрамонимиз мавсум-2019/2020га келибгина деярли 10та гол урди. Яъни камтарин «Амьен»да ниҳоят, тўпурарлик фазилатларининг илк нишоналарини намоён қилди. 2019/2020 йиллар мавсуми пандемия туфайли 28-тур якунида «музлатилган» пайт «Амьен» Лига 1дан тушиб кетиш зонасида турганди. Шу тариқа камтарин жамоа элита билан хайрлашди ва ҳали-ҳамон қайтмади. Гирасси эса қуйига тушмади - уни ЧЛга чиққан «Ренн» 15 миллион еврога сотиб олди. Серу янги жамоада ҳам 10та гол даражасини сақлаб қолди, аммо реннликлар ундан кўпроғини кутишганди. Шунинг учунми, 2022 йилнинг ёзида футболчини «Штутгарт»га юборишди - ижара. Гвениялик Германияда сўнгги бир неча йил ичида биринчи марта жиддий жароҳатга йўлиқди ва деярли 2 ой «дам» олди. Шунга қарамай, мавсуми муносиб якунлади, барибир. Яъни 11та гол билан «Штутгарт»нинг энг яхши тўпурари бўлди, ваҳоланки, атиги 18та ўйинда тўлиқ вақт тўп сурганди.
Агар Гирассида саломатлик бўйича муаммо туғилмаганида, «Штутгарт» эҳтимолки, «плей-офф»да ўйнашга мажбур бўлмасмиди? Лекин «ҳаёт-мамот» жангида ҳеч қандай қўрқинчли ҳодиса кузатилмади - «Штутгарт» рақиби «Гамбург»ни 6:1 ҳисобида енгди, Гирасси 1тадан гол ва ассист қайд этди. Натижада Германия клуби ёзда Гирасси трансфери учун «Ренн»га 9 миллион евро тўлади. Энг қизиқ томони, харид расмийлаштирилгач, «Вест Хэм» ва «Фулхэм» клублари «Штутгарт»га жиддий таклифлар билан чиқди, аммо немислар гвенияликни сотишдан бош тортишди. Афтидан, АПЛ клублари кейинги ёзда ҳам «Штутгарт» офиси эшигини яна тақиллатиши мумкин, фақат энди таклиф салмоғи кескин ошиши керак. Bild хабарида айтилишича, ҳозирда гвенияликнинг шартномасида кўрсатилган товон пули 20 миллион еврога тенг. Балки АПЛдан кучлироқ ва бойроқ харидор ҳам ўртага тушар ҳали. Умуман, Гирасси фаолияти давомида барқарор равишда яққол ўсди. У бошида гол уриш инстинктидан холи «симёғоч» ва оддий меҳнаткаш йигитдек таассурот қолдирганди. Энди эса позиция танлаш, «очилиш», зарба йўллаш каби жиҳатлар бўйича ўсди, ўйин сифатини кескин оширди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789