«Герта» - Дардаилар оилавий жамоаси!

«Герта» - Дардаилар оилавий жамоаси!

Иккинчи Бундеслига стартида футболда жуда кам кузатиладиган ҳолат рўй берди

«Герта» сафида 3 нафар ака-ука футболчи майдонга тушди - Мартон, Палко ва Бенц Дардаи. Яна бир томони, Берлин жамоаси бошқаруви катта Дардаи қўлида. Хуллас, асли венгриялик Паль Дардаи «Фортуна»га қарши ўйинда 3 нафар ўғлини жангга ташлади.

Паль Дардаи 1-тур ўйинида ўртанча ўғли - ҳимоячи Мартонни бошланғич таркибга киритди. Тўнғич ўғли - ҳужумчи Палко Дардаи эса 29-дақиқада жароҳатланган Мартен Винк­лер ўрнини эгаллади ва якунда кенжатой - ярим ҳимоячи Бенц ҳам сафга қўшилди (78-дақиқада Паскаль Клеменс ўрнига). Ҳаммаси яхши, фақат оилавий квадрупл «Герта»нинг мағлубиятдан қутқаролмади - 0:1. 

* 47 ёшли Пал Дардаи - «Герта» афсонаси ва рекордчиси. Бундеслигада жамоа учун 286 марта майдонга тушган собиқ футболчи 11 йилдан буён (бутун мураббийлик фаолияти) Берлин дружинаси тизимида ишламоқда. 

* 24 ёшли Палко Дардаи ўтган йили Венгрия миллий жамоасида дебют қилди. 

* 21 ёшли Мартон бундан 3 йил олдин, Бруно Лаббадия давридаёқ «Герта» асосий таркибига кирганди. Мухлислар уни клубнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. 

* 17 ёшли Бенц айнан «Фортуна» билан баҳс орқали профессионал футболга қадам ташлади

Сўз

- «Герта» таркибидаги 24 нафар футболчи ҳам мен учун ўғил мақомида. Палко шунчаки, улардан бири. Мартон ва Бенц ҳақида ҳам шу гап... Паль Дардаи («Герта» бош мураббийи).