Гвардиола: “Ҳозир жамоани ташлаб кетадиган вақт эмас”

Гвардиола: “Ҳозир жамоани ташлаб кетадиган вақт эмас”

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа билан келишувни 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Нега қолдим? Мен ҳозир кетиш вақти эмаслигини ҳис қилдим.  Барчаси оддий. Нега бунақа бўлганини мендан сўраманглар. Балки, кетма-кет тўртта мағлубият шартнома узайтиришимга сабаб бўлгандир. Шуниси аниқ, мен ҳозир «Манчестер Сити»ни ташлаб кета олмайман», — деди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «шаҳарликлар»ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.