Илк очко ҳам қўлга киритилди, аммо...

Илк очко ҳам қўлга киритилди, аммо...

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси гуруҳ босқич 3-турида турнир тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, мусобақа билан хайрлашди.

Темур Кападзе жамоаси дастлабки икки турда Испания (1:2) ва Миср (0:1)га мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотганди. Доминикан Республикасига қарши 3-тур баҳси эса расмиятчилик учун ўтиши ўйиндан олдин маълум эди. Баҳснинг 51-дақиқасида Абдуқодир Ҳусановнинг жарима майдони ичидаги қўполлигидан кейин рақиб жамоа ҳужумчиси Рафа Нуньес ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродовнинг узатмасидан кейин Алишер Одилов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ушбу дуранг натижа ўйин якунига қадар ўзгармади ва Ўзбекистон олимпия жамоаси мусобақа тарихидаги илк очкосини қўлга киритиб, гуруҳда 4-ўринда қолди ва турнирдаги иштирокини якунлади. Гуруҳдаги иккинчи баҳсда эса Миср Испанияни мағлуб этди (2:1). Шу тариқа африкаликлар 7 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллашди. Испания 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб, Олимпиаданинг чорак финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

*** Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчилари Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўруновлар жароҳат туфайли Доминикан Республикасига қарши ўйинни ўтказиб юборишди. Шу сабабли, Беҳруз Асқаров ва Асадбек Раҳимжоновни қайдномага киритиш юзасидан ташкилий қўмитага юборилган сўров қабул қилинди.

30 июль

ДОМИНИКАН РЕСП. - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1 (0:0)

Париж. «Парк-де-Пренс» стадиони.

Ҳакамлар: Исмоил Маҳмуд (Судан), Элвис Ноупу (Камерун), Аҳмад Либан (Жибути), Ким Ёужунгга (Ж.Корея).

Голлар: Рафа Нуньес (51-пен.) - Алишер Одилов (58).

Доминикан Респ.: Хавьер Вальдес, Эдгар Пуйоль, Хоао Урбаэс (Нельсон Лемайре, 82), Луийи де Лукас (Томас Юнгбауэр, 87), Анхель Де Ока, Новенд Лоренсо (Омар де ла Крус, 65), Хосе де Леон (Франсиско Марисан, 46), Хайнц Мёршель, Петер Федерико, Рафа Нуньес, Оскар Уренья (Хосуэ Баэс, 46).

Ўзбекистон: Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Абдуқодир Ҳусанов, Зафармурод Абдираҳматов, Иброҳим Ибрагимов (Аббос Файзуллаев, 57), Абдурауф Бўриев, Умарали Раҳмоналиев (Асадбек Раҳимжонов, 90}3), Руслан Жиянов (Жасур Жалолиддинов, 57), Алишер Одилов (Диёр Холматов, 84), Ҳусайн Норчаев (Элдор Шомуродов, 58).

Огоҳлантиришлар: Луийи де Лукас (55) - Абдуқодир Ҳусанов (25).

ИСПАНИЯ - МИСР - 1:2 (0:1)

Бордо. «Матмут-Атлантик» стадиони.

Бош ҳакам: Дрю Фишер (Канада).

Голлар: Саму Омородион (90) - Иброҳим Одил (40, 62).

Испания: Алехандро Итурбе, Марк Пубиль (Хуанлу Санчес, 46), Кристьян Москера, Мигель Гутьеррес (Хуан Миранда, 70), Хон Пачеко, Диего Лопес, Адриан Бернабе (Фермин Лопес, 63), Аймар Орос (Серхио Гомес, 46), Беньят Туррьентес (Пабло Барриос, 63), Серхио Камельо, Саму Омородион.

1 МИСР                3      2      1        0        3-1      7

2 ИСПАНИЯ          3      2      0        1        6-4      6

3 ДОМИНИКАН Р. 3      0      2        1        2-4      2

4 ЎЗБЕКИСТОН    3      0      1        2        2-4      1

Ўйиндан кейинги фикрлар

Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси): - Авваламбор, стадиондан ва телеэкран ортидан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Биз бу ерда иштирок этишни анча вақт кутгандик. Мусобақа давомида қайсидир жойда омад, қайсидир жойда эса тажриба етишмади. Бу каби ўйинларда битта вазият ҳамма нарсани ҳал қилади. Шу боис, 90 дақиқа давомида концентрацияни йўқотмаслик керак. 

23 ёшдан катта футболчилар жамоага яхши қўшилиб кетишди. Уларни ҳам тушунса бўлади, чунки улар жамоа билан кўп вақт бирга бўлишмаган. Бошқа тизимдаги футболдан бу ерга дарҳол мослашиб кетиш қийин. Шунга қарамай, ҳаракат қилишди. Аммо уларнинг тайёргарлиги учун бироз вақт етишмади. Улар қанча кўпроқ жамоа билан бўлса, тактик ишланмаларга мослашиши шунча осон кечади. Турнир давомида барча жонини бериб ҳаракат қилади. Бу ерга ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деб келмайди. Мухлисларимиз ҳам буни тўғри тушунишади деган умиддаман. Биз тарих яратдик, ўзбек футболида бурилиш содир этдик. Чинакам мухлислар бундан кейин ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этишади деган умиддаман. Олдимизда жаҳон чемпио­натига йўл олиш мақсади турибди. Бу мақсадни ҳам уддалаб, тарихда яна бир саҳифа яратишга ҳаракат қиламиз.

Клубдаги келгуси фаолиятим ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Сабаби, бор эътиборимни терма жамоага қаратганман. Эндиликда ЦСКА сафига қайтиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлайман. Клуб 4 августда навбатдаги учрашувини ўтказади. Москваликлар билан шартномам бор. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши.

 

ОЛИМПИАДА-2024. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 3-ТУР

«А» ГУРУҲИ

30 июль

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - ФРАНЦИЯ - 0:3 (0:1)

Марсель. «Велодром» стадиони.

Бош ҳакам: Катия Гарсия Мендоса (Мексика).

Голлар: Матета (19), Дуэ (71), Калимуэндо (74).

Франция: Нкамбадьо, Лукеба (Баде, 78), Матсима, Магасса, Шерки (Олисе, 65), Локо, Лепенан, Диуф, Дуэ (Шотар, 78), Калимуэндо, Матета (Аклиуш, 66).

АҚШ - ГВИНЕЯ - 3:0 (2:0)

Сент-Этьен. «Жоффруа Гишар» стадиони.

Бош ҳакам: Тесс Олофссон (Швеция). 

Голлар: Михайлович (14), Паредес (31, 75).

1 ФРАНЦИЯ    3   3   0   0   7-0   9

2 АҚШ             3   2   0   1   7-4   6

3 ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ 3   1   0     2          3-8       3

4 ГВИНЕЯ       3   0   0   3   1-6   0

 

«В» ГУРУҲИ

30 июль

МАРОКАШ - ИРОҚ - 3:0 (3:0)

Ницца. «Альянц Ривьера» стадиони.

Бош ҳакам: Рамон Абатти Абель (Бразилия).

Голлар: Ричардсон (19), Раҳими (28), Эззальзули (36).

Марокаш: Муҳаммади, ал Уаҳди, Букамир, Ҳакими, ал Аззузи (Тахиф, 85), ал Ханнус, Таргаллин (Кешта, 62), Ричардсон (Бушуари, 62), Эззальзули, Ахомаш (Бен-Сегир, 67), Раҳими (Маухуб, 61).

УКРАИНА - АРГЕНТИНА - 0:2 (0:0)

Лион. «Групама Стэдиум» стадиони.

Бош ҳакам: Даҳане Бейда (Мавритания).

Голлар: Альмада (47), Эчеверри (90Қ1).

Аргентина: Рульи, Солер (Амионе, 67), Отаменди, Ди Чезаре, Лухан, Альмада (Эчеверри, 81), И.Фернандес (Сенон, 68), Медина, Симеоне, Альварес (Бельтран, 81), Гондоу (Эссе, 59).

1 МАРОКАШ   3   2   0   1   6-3   6

2 АРГЕНТИНА 3   2   0   1   6-3   6

3 УКРАИНА     3   1   0   2   3-5   3

4 ИРОҚ           3   1   0   2   3-7   3

 

«D» ГУРУҲИ

30 июль

ПАРАГВАЙ - МАЛИ - 1:0 (1:0)

Париж. «Парк-де-Пренс» стадиони.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Гол: Марсело Фернандес (5).

ИСРОИЛ - ЯПОНИЯ - 0:1 (0:0)

Нант. «Божуар» стадиони.

Бош ҳакам: Саид Мартинес (Гондурас).

Гол: Хосоя (90Қ1).

Япония: Кокубо, Утино, Музуки, Кимура, Насио, Араки (Хосоя, 79), Ямада (Мито, 61), Ямамото (Уэнака, 46), Кавасаки (Фужита, 79), Сато, Фудзио.

1 ЯПОНИЯ      3   3   0   0   7-0   9

2 ПАРАГВАЙ   3   2   0   1   5-7   6

3 МАЛИ           3   0   1   2   1-3   1

4 ИСРОИЛ      3   0   1   2   3-6   1

ЧОРАК ФИНАЛ

2 август (жума)

18:00 МАРОКАШ - АҚШ («Парк-де-Пренс»)

20:00 ЯПОНИЯ - ИСПАНИЯ («Групама Стэдиум»)

22:00 МИСР - ПАРАГВАЙ («Велодром»)

23:59 ФРАНЦИЯ - АРГЕНТИНА («Бордо»)

----------------------------------------

ЯРИМ ФИНАЛ

5 август (душанба)

21:00 МАРОКАШ/АҚШ - ЯПОНИЯ/ИСПАНИЯ («Групама Стэдиум»)

23:59 ФРАНЦИЯ/АРГЕНТИНА - МИСР/ПАРАГВАЙ («Групама Стэдиум»)

ТЎПУРАРлар:

Раҳими (Марокаш) - 4та

Фернандес (Парагвай) - 2та

Альмада (Аргентина) - 2та

Ямамото (Япония) - 2та...