АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
2023-йилги мавсумда 296 нафар футболчи илк профессионал шартномасини тузганди.
Лига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорликда мазкур футболчилар ма’лумотларини ўрганишга киришди.
Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.
Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. Бунёдкор клубининг У19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи Бунёдкор билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сун’ий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилиб, бундай ҳолатлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Футболчилар ва айниқса уларнинг ота-оналари бу каби иллат яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб етиши керак. Бугунга келиб Лига Адлия вазирлиги билан мазкур муаммога мунтазам равишда ечим излаб келаётгани сир эмас. Сўнгги тўрт йилда Лига илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини расман э’лон қилади ва кейинчалик уларни ўрганиш ишларини олиб боради. Ҳар йили камида 2-3 нафар футболчи билан боғлиқ юқоридаги ҳолат қайд этилади ва улар кейинчалик ҳам нотўғри йўналишда давом этишининг олди олинади.
Лига ўрганишлар хулосасига кўра футболчилар исм-шарифини расман очиқламайди ва уларнинг карераси масаласида қайғуради. Футболчининг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай вазият ҳал этилмаса, Лига тегишли органларга расмий мурожаатнома йўллайди. Эндиликда Лига вазиятни кузатишда давом этади ва у ўнглангач, футболчи билан боғлиқ иш ЎФА тегишли қўмитасига оширилади. Зеро барча учун бир бўлган талаб ижроси ўз вақтида та’минланмаса, Лига бу ишни ўзи истамаган кўринишда бўлса-да охирига етказади.
Манба: pfl.uz
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789