Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Жазоирлик легионер 2022/23 йилги Чемпионлар Лигасининг биринчи ярим финал ўйинида «Интер» билан тиззасидан жиддий жароҳат олганига 5 ой бўлди, бу унга жарроҳлик амалиётини талаб қилди.
Арлнинг 25 ёшли фуқароси зарарнинг мураккаблиги ва тикланиш учун узоқ йўлни ҳисобга олган ҳолда, бу даврда сабр-тоқатли бўлиши керак эди, аммо бу ҳафта майдонга қайтиш учун яна бир қадам ташлаш учун Миланеллога қайтади. «Le Club des 5» youtube-каналига берган интервьюсида Исмоил операциядан кейинги сафаридан тортиб «Милан»нинг қўллаб-қувватлашигача бўлган мавзуларга тўхталиб ўтди.
- Исмоил, тикланиш жараёни қандай кетмоқда?
- Ҳаммаси жадвалга мувофиқ жуда яхши кетмоқда. Футболда бу жуда ёқимсиз жароҳатдир, чунки одамни ғашига тегади. Пауза жуда чўзилиб кетди ва ростини айтсам, қайтиш санаси ҳамон аниқ эмас. Тахминан 6-8 ойни ташкил қилиши айтилганди, аммо ундан кейин ҳаммаси тиззанинг реакциясига боғлиқ.
- Бу жароҳатни келиб-келиб, ЕЧЛдаги катта дербида орттириб олдингиз...
- Мен учун бу жуда ўзига хос ўйин эди, ҳамма уни кутди. Бу фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири эди. Мен хафа бўлдим, лекин бу футболнинг бир қисмидир. Ҳар ким бундай таваккалга рўбарў келади, буни қабул қилиш керак. Шундан сўнг эътибор бутунлай тикланишга қаратдим. Майдонда узоқ вақт бўлмаслигим қандайдир яхши нарса топишга ундади. Ҳаётда бундай оғир нарсага дуч келганингизда, стаканнинг ярми бўш, ярми эса тўла эканлигини кўришингиз керак. Мен бундан ҳаётимдаги вақтни оптималлаштириш, оилам билан ўтказиш учун фойдаландим. Шу билан бирга майдонни жуда соғиндим.
- Бу жараённинг психологик жиҳати қанчалик оғир эди?
- Бундай вазиятда энг муҳимидир. Ҳеч қачон бундай муаммога дуч келмаганман, оилам билан мулоқот қилиш менга катта ёрдам берди. Тикланишимнинг бир қисмини Қатарда ўтказмоқчи эдим, чунки бу диёр мен ўзимни яхши ҳис қиладиган ва аллақачон таниш муҳит эди. Катта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим, нақ 2 ой ерда мустаҳкам туролмадим. Жароҳат қандайдир ғалати тарзда келди, мен буни тушунмадим. Учрашувларда бунданда жиддийроқ зарбалар қабул қилганман, лекин сиз ҳаммасини назорат қила олмас экансиз. Мен қўрқмайман. Яна югуришни бошлаганимга бир ҳафтадан ошди ва мен қўрқмадим. Энг қийин давр ортда қолди, энди вазиятни диққат билан кузатиб, машғулотдаги юкламаларга тиззамнинг реакциясини кўриш қолди. Мен энг яхши даражамга қайтишни хоҳлайман, лекин бу маълум вақт талаб қилади: декабрь, январь, февраль. Қачон қайтишимни аниқ айта олмайман, бу кейинги бир неча ҳафтага боғлиқ. Албатта, Африка миллатлари Кубоги муҳим турнирдир ва бу ҳам худди «Милан» ўйинлари каби менинг хаёлимдан кетмайди. Имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишга умид қиламан, ҳатто дастлаб захира сифатида бўлса ҳам.
- «Милан» сизни қўллаб-қувватладими?
- Ҳа, бу даврда клуб менга жуда яқин эди. Улар ҳамма нарсага рози бўлишди. Операция учун жарроҳни ва тикланиш даврини ўтказадиган жойни танлашимга рухсат беришди. Бу вазиятда психологик жиҳат бош планда эканлигини тушунишди. Улар менга ҳеч нарса юкламадилар. Миланлик шифокорлар билан мунтазам мулоқотда бўлиб турибман.
- «Милан» саёҳати қандай кечмоқда?
- Биз доимий тараққиётдамиз. Бу ерга 2019 йилда келганимда, раҳбариятнинг мақсади «Милан»ни ЕЧЛга қайтариш эди. Мен Рафа (Леао) ва Тео (Эрнандес) билан бир вақтда келдим. 5 йиллик шартнома имзоладим, яъни 5 йилдан сўнг биз «Милан»ни Чемпионлар Лигасига қайтаришимиз керак эди. Мен ажойиб тарихга эга дунёдаги энг катта клублардан бирига келдим. Бу жуда зўр, сиз буни ҳар томонлама ҳис қиласиз - бу оилага ўхшайди ва сизга яқин. Ташкилотчилик даражаси жуда юқори. Биз скудеттони қўлга киритдик ва Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқдик. «Милан» каби клуб учун бу одатий ҳол бўлиши керак. Сўнгги йиллардаги натижалар ғайриоддий нарса сифатида қабул қилинади, чунки кўпчилигимиз буни илгари бошдан кечирмаганмиз. Ҳатто мураббий ҳам скудеттони ҳеч қачон ютмаган ва Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб бормаган. Барчамиз бу лаҳзалардан завқландик.
- Ўша йили «Сассуоло» билан ўйиндан кейинги ҳиссиётлар қандай эди?
- Бизга ёқди, лекин кейинги мавсумда ҳаммаси унутилди. Таътилдан қайтганимизда биз учун энди ҳамма нарса мураккаблашганди: сиз ғалаба қозонишингиз керак бўлган жамоасиз, либосингизда ўзгача белги бор, кучингизни икки баравар оширишингиз керак. Мен «Эмполи»дан келдим, Африка миллатлари Кубогини ютган бўлсам ҳам, кичкина эшикдан кирдим. Кўпчиликнинг «Беннасер ким? У қуйи лигага «учган» «Эмполи»данми?», каби саволлари бисёр эди. Мен буларнинг барчасини жуда яхши кўраман, чунки сиз якунда одамларни ҳайратда қолдирасиз. «Милан» каби жамоани қайта тиклашнинг бир қисми бўлиш, бу жараённинг бошиданоқ у ерда бўлиш мен учун шарафдир. Бу 5-мавсумим, мен вақт қандай ўтганини ҳам сезмадим.
- Кийиниш хонасидаги ҳолатингиз қандай?
- Сиз ҳурматга майдонда эришасиз, ўз фазилатларингизни айнан у ерда қайта-қайта исботлайсиз. Мен футболни яхши кўраман, лекин бу иш оиламга ҳам ёрдам беради ва мен бунга эришишни хоҳлайман. Ҳеч қачон одамлар ҳурмат қиладиган, лекин майдонда ҳеч нарса қилмаган ўйинчини кўрмаганман.
- Майдондаги севимли ролингиз қайси?
- «Ковид» пайтида биз жуда кучли эдик, деганингизда рози бўлишим мумкин. Эсимда, биз мағлубиятсиз 25та учрашув ўтказгандик. Кессье ва мен 4-2-3-1 схемасида Чалханоглунинг орқасида жойлашдик. Биринчи йилимда мослашиш учун кўп вақтим йўқ эди, мен дарҳол ўйнадим. «Эмполи»дан кейин ҳамма нарса бошқача эди. Биз тўпга эгалик қилишдан тўхтамадик. Кессье ва Чалханоглу билан бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Пиоли ўтган йилнинг бошида мени ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйди, мен ҳам бунга жавобан «Аталанта» дарвозасига гол урдим. У менга эркинлик берди. Кейин региста ролига қайтдим, чунки у ерда ҳеч ким йўқ эди. Йўқ-йўқ, бу позицияни ёқтирмайман, деб айтмаяпман, лекин менимча, энг яхши вақт Кессье билан ҳамкорлигимизда бўлган. Агар мураббий тўпга эгалик қилиш билан овора бўлса ва таваккал қилса, мен бу позицияни жуда яхши кўраман. Мен меццала сифатида мураббийнинг топшириқлар беришини, аммо эркинликни таъминлашини жуда яхши кўраман. Бироқ, иккала позицияда ҳам ўйнай оламан.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789