Ханс-Дитер Флик қисқа вақтда «Барселона» қиёфасини бутунлай ўзгартирганини яна бир бора дадил исботлади.
Каталонияликлар германиялик мутахассис учун илк «Эль-класико»да «Сантьяго Бернабеу»ни шунчаки, карахт ҳолатга тушириб қўйишди. Ҳозирги ҳолатда 4:0 ҳисобини бошқача ифодалаш қийин. Шу тариқа Каталония клуби ўзига тегишли Ла Лига рекорди «Реал» томонидан такрорланишига йўл қўймади. Оддий айтганда, Карло Анчелотти жамоасининг чемпионатда 42таўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияга болта урилди. «Барселона» эса 2017-2018 йиллар оралиғида Ла Лиганинг нақ 43та ўйинида мағлубликни тан олмаган.
*** «Барселона» расмий «класико»да 101-ғалабасини нишонлади. «Реал» ҳисобида бундай ғалабалар сони 105та. Яна 52та расмий «класико»да кучлар тенг келган. Бу ўйинларнинг умумий ҳисоби 433:423 - «Мадрид» фойдасига. «Барселона» охирги 5та ўзаро ўйинда «Реал»ни илк марта мағлубиятга учратди. Бундан олдинги кетма-кет 4та «Эль-класико» «Мадрид» ғалабаси билан якунланганди. Охирги 20 йилликка қарасак, «кўк-анорранглилар» «Сантьяго Бернабеу»даги 29та ўйинда 16 ғалаба, 3та дуранг ва 10та мағлубият қайд этишди. Таққослаш учун, «Барса» 2003 йилгача «Реал»га қарши жами 74та сафар ўйинида атиги 13 марта устун келганди. Яна бир факт: «Барселона» 21-асрда асосий рақибини 10-марта йирик ҳисобда доғда қолдирди. Бу даврда «Қироллик клуби» каталонияликларни 3 марта йирик ҳисобда енгган, холос.
*** Ханс-Дитер Флик 1984 йилдан буён «Сантьяго Бернабеу»даги илк «Эль-класико»да ғалабани таъминлаган «Барселона»нинг биринчи мураббийига айланди. 40 йил олдин Терри Венейблс шундай муваффақият қайд этганди.
*** «Барселона» бошланғич таркибда ўртача 24 ёшу 188 кунлик футболчиларга таянди. Каталонияликлар охирги марта 1956 йили «Реал»га қарши шундай ёш таркибни қўйишган ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
*** Роберт Левандовски («Барселона») 2017 йилдан буён Лионель Месси ва Пьер-Эмерик Обамеянгдан кейин «Сантьяго Бернабеу»даги ўйинда 2та ёки кўпроқ гол урган учинчи футболчи бўлди. Польшалик ҳужумчининг «Реал»га қарши умумий статистикаси: 16та ўйин, 10та гол.
*** Ламин Ямал («Барселона») «Эл-класико»да гол урган энг ёш футболчи бўлди. 17 ёшу 105 кунлигида «Реал» дарвозасини нишонга олган вингер бу борада Ансу Фатига тегишли юқори натижа (17 ёшу 359 кунлик)ни яхшилади. Умуман, у жорий мавсум Ла Лиганинг 11та ўйинида 5та гол ва 6та ассист тўплади.
*** Рафинья жорий мавсум «Барселона»нинг 14та ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича 17 балл (10та гол ва 7та самарали узатма) жамғаришга улгурди. Бразилиялик вингер жумладан, Испания чемпионатининг 11та ўйинида «6+6» кўрсаткичига эга.
*** «Реал» охирги 5та ўйинда 2 марта мағлуб бўлди. Таққослаш учун, Карло Анчелотти жамоаси бутун ўтган мавсум давомида айнан 2 бора енгилганди (ҳар икки ҳолатда «Атлетико»дан).
*** «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Эль-класико»да 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. Охирги 6 йилда Европанинг кучли 5та лигасида ҳеч ким бунчалик кўп «офсайд»га тушмаганди. Дейлик, 2018 йили Карим Бензема «Реал» - «Эйбар» ўйинида 7 марта «офсайд»да қолганди.
*** Лука Модрич («Реал») «класико» тарихида майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди. Ўйин вақти 39 ёшу 47 кунлик бўлган хорватиялик ярим ҳимоячи бу борада Дани Алвеш рекорди (38 ёшу 318 кун)ни янгилади.
Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсни “Навбаҳор”сафарда “Олимпик”ка қарши ўтказди. Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйин анча қизиқарли тарзда, кескин курашлар остида кечди.
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор Испания терма жамоаси ярим ҳимоячисига ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллаган “Олтин тўп-2024” учун овоз бериш натижалари ҳақида гапирди.