АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Челси» клуби расмий сайти ЖЧ-2022да қатнашаётган ўз футболчиларини бирин-кетин эксклюзив интервьюга чорламоқда.
Клуб матбуот хизмати бу сафар германиялик Кай Хаверцни «нишон»га олди. Шу тариқа 23 ёшли футболчи мундиалларга боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашди. Айтиш жоиз, Қа-тар-2022 Кай учун биринчи ЖЧ ҳисобланади.
- Ёдингизда қолган биринчи ЖЧ қайси?
- Германияда ўтказилган 2006 йилги мундиал. Ўшанда 7 ёшли болакай эдим, лекин юртимизда нималар бўлганини яхши эслайман. Тўғри, ЖЧ-2006нинг бирор ўйинини стадионда кўрмаганман, ҳатто уйимизга яқин аренада ўтказилганини ҳам. Фақат Германия термасининг мундиал арафасидаги охирги ўртоқлик ўйинига тушгандим. Қисқаси, Германия учун катта воқеаликни фақат телевизорда кузатганман. Ўшанда бундестим жуда яхши ўйнаган, бироқ ярим финалда аламли мағлубиятга учраганди.
- Демак, ЖЧ ўйинлари томошасидан кейин дарҳол ўзларини футболчи ролида кўрсатган болалардан бирисиз, шундайми?
- Албатта! Ҳар куни акам билан боғда тўп ортидан югурардим. Табиийки, бундай вақт кумирларингизга ўхшашни хоҳлайсиз.
- Германия термаси ЖЧда охирги марта 2014 йили Бразилияда зафар қучди. Бу вақтда ғалабадан чинакамига завқланадиган ёшда бўлгансиз...
- Ҳа, 15 ёшда ашаддий мухлисга айланиб улгургандим. Шунинг баробарида ҳар бир ўйинни бўлажак профессионал футболчи сифатида диққат билан кузатганман.
- Бундестим ўша турнир ярим финалида Бразилия термасини 7:1 ҳисобида тор-мор келтирганди...
- Оҳ, қандай ўйин. Футболда баъзан шундай бўлади, шунинг учун йирик ҳисобдан кейин рақибни камситиш ярамайди, ҳаволаниб кетиш ҳам. Албатта, Германияда ҳамма ғалабани ўзгача нишонлаган, лекин ҳеч ким бразилияликлар устидан кулмаган. Зеро, йирик турнирда ҳар қандай жамоа баъзан шундай ҳолатга юз тутиши мумкин. Хусусан, Бразилияда бундестимга тезкор голлар ишонч бағишлаганди. Мезбонлар жамоасининг кучли босим остида қолгани ҳам бизнинг фойдамизга ишлагани тайин.
- Германия - Аргентина тўқнашуви сиз учун ЖЧ тарихидаги энг ёқимли финал бўлса керак...
- Ҳа, энг яхшиси, 100 фоиз!
- Сиз ЖЧда кўрган энг чиройли гол...
- Зидан томонидан 2006 йилги финалда пенальтидан урилгани. Зизу энг мураккаб паллада хотиржам ҳолда «паненка» услубида зарба йўллаб, кимсан Буффонни «аҳмоқ» қилганди. Чиндан ҳам, катта ва гўзал гол, гарчи пенальти самараси бўлсада.
- Сиз ЖЧда кўрган энг кучли футболчи...
- Бундайлар кўп - Роналдиньо, Роналду, Зидан ва албатта, Месси. Яна Томас Мюллернинг 2010 ва 2014 йиллардаги ўйинларини айтишим керак. Адашмасам, у шу турнирларда «Олтин бутса»ни қўлга киритганди.
- Ихтиёр берилса, қайси стадиондаги ЖЧ финалида майдонга тушишни танлардингиз?
- «Бернабеу» ёки «Камп Ноу»дагисини! Ҳар иккиси катта стадион.
Манба: chelseafc.com,
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789