Катанец КХДРга қарши ўйинга боролмаслигини маълум қилди. Бироқ...

Катанец КХДРга қарши ўйинга боролмаслигини маълум қилди. Бироқ...

Аввал хабар берганимиздек, Доҳадан Лаосга отланиш тараддудида турган миллий терма жамоамиз таркибида жиддий йўқотиш рўй берди.

Хабарларда айтилишича, Шомуродов КХДРга қарши учрашувда терма жамоамизга ёрдам бера олмайди ва у жамоа билан бирга Лаосга учмайди. Шунингдек, кечаги ўйиндан сўнг бош мураббий Сречко Катанец ҳам соғлигидан шикоят қилиб Лаосга уча олмаслигини билдирган. Бироқ, ЎФА вице президенти Равшан Эрматов Катанецга Лаосга бориши шартлигини айтган. Бу ҳақда айни дамда терма жамоа вакиллари атрофида бўлиб турган манба хабар тарқатди.

Шунингдек,  мистер Катанецнинг терма жамоамиздаги келажаги Шимолий Кореяга қарши баҳс натижасига боғлиқлиги айтилмоқда.

  Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Агарда мавзуга доир яна қўшимча маълумотларга эга бўлсак бу ҳақда сиз азизларга хабар етказамиз.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.