Байроқ бўлмоқ пайти байроққа боқиб...
Aслида-ку, бу фоний дунёда ақл-ҳушини таниган ҳар бир инсон вақтни ғанимат билмоғи, қадрига етмоғи, виждонини ҳамиша байроқ қилиб яшамоғи даркор.
Туркия футболининг ёрқин умиди - Кенан Йилдизнинг бугунги ҳаёти асосан Континасса («Ювентус» машғулотлар базаси) ва Турин марказидаги уйи ўртасида ўтади
Ёш йигитни ҳар жойда ота-онаси жиддий кузатиб боришади. Ахир у 19 ёшида жуда «оғир» футболкани кийиб юрибди. Кенан табиатан анча уятчан, у кўп табассум улашади, гоҳида ҳеч қандай сабабсиз ҳам. «Юве» топилмаси шу аснода атрофдагиларга ўзининг ижобий кайфиятини етказади. «Ҳозир ғоят бахтлиман, - дейди «А» серия кашфиётларидан бири. - Ўзимга тўлиқ ишонаман ва ҳамиша хотиржамликни сақлаб қолишга уринаман. Фақат шу йўл билан «Ювентус»даги фаолиятимни ривожлантиришим мумкин. Хусусан, гол уриш ва самарали узатма бериш бобида».
- «Ювентус» асосий таркиби ва Туркия термасида дебют, 10-рақамли форма, ЧЛда биринчи гол - буларнинг барчаси сиз билан ўтган йили содир бўлди. Айнан қайси воқеликни энг яхшиси сифатида тилга оласиз?
- Ҳа, қисқа вақтда шунча воқеларни бошдан кечириш - жуда ҳаяжонли. Ўзи болалигимдан меъёридан кўпроқ ишлашга одатланганман. Табиийки, ўйлаган ишингиз амалга ошса, ўзингиздан қониқиш ҳосил қиласиз. Футбол билан шуғуллана бошлаганимга 15 йилча бўлди, ҳали ҳозиргидан анча кўпроғига эришишдан умидворман, албатта. Энг яхши воқеликни танлаш талаб этилса, аввало, профессионал даражадаги дебют голимни айтаман. Шунингдек, 10-рақамни олганим ва Туркия миллий жамоасига жалб этилганим ҳам хотирамда абадий қолиши тайин.
- Футбол машғулотларига киришганингиздан сўнг бу сиз учун бир умрлик фаолият эканлигини неча ёшда теран тушунгандингиз?
- 3,5 ёшда футбол билан шуғуллана бошладим, лекин бу ўйин олдинроқ ҳаётимга кириб келган. Битта суратим бор, унда чақалоқлигимдаёқ қўлимда тўп ушлаб турганим акс этган. 6 ёшда эса профессионал футболчи бўлишга қатъий қарор қилдим. Бунинг учун менда потенциал борлигини тушунганимдан кейин мақсад сари юришдан асло оғишмадим.
- Қатъият - бу спортда катта устунлик. Характерингизда ўзингизга энг маъқул жиҳат нимаю, ёқимсизи қайси?
- Менимча, жуда эътиборли ва мувозанатни ушлайдиган йигитман. Камчилигим? Биламадим. Ўзимга маълуми - ёлғизлик ва футболсиз дақиқаларга тоқат қилолмайман.
- Онангиз немис аёли, отангиз турк, улардан нималарни олгансиз?
- Ҳар икки маданиятдан кўп нарсалар ўргандим. Дейлик, Германиядан муомала маданияти, Туркиядан эса футболча важоҳат...
- Ижтимоий тармоқлар ва китобларга қандай муносабатдасиз?
- Ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланмайман, чунки асосий эътиборим футболга қаратилган. Китоб ўқишга келсак, айни кунлар All Blacks («Барча қора танлилар») асарини мутолаа қиляпман.
- Бўш вақтда яна нима билан шуғулланишингиз мумкин?
- Фақат футбол билан яшайман. Хусусан, ўсиш ва такомиллашиш учун бошқа жамоа-лар ўинларини ҳам кўп кузатаман. Бўш вақтда дўстларим даврасига боришим ҳам мумкин. Сўнгги бир неча ой давомида ўзим учун гольф ўйинини кашф этдим. Бу орқали очиқ ҳавода онгимни бўшатиб, руҳан тетик бўламан.
- Кумирингиз Дель Пьеро ҳам гольфни ёқтиради. Қизиқ, у билан қаерда ўзаро баҳслашиб кўришни хоҳлардингиз - гольф майдонидами ёки футболникида?
- Футбол майдони яхшироқ, барибир. Ҳар ҳолда, бунда ўзимни ишончли ҳис қиламан. Гольфда эса ҳали янгиман. Кўрамиз, эҳтимол, кейинроқ баҳслашармиз...
- Умуман, Дель Пьеро билан муносабатингиз қандай?
- У мен учун ҳамиша афсона бўлиб келган. «Фрозиноне» дарвозасига гол урганимда, Алекс совға сифатида ўз сочиғини берди, шу-шу ўртамизда илиқ муносабат шаклланди. Дель Пьеро билан мулоқотга киришиш ёқимли, дейлик, турли маслаҳатлари билан ўсишимга ёрдам беради.
- Алессандронинг ўша машҳур гол нишонлаш усули (тилини чиқариши) «Сан Сиро»да яралганини биласизми?
- Ростданми? Йўқ, билмасдим, кейинги ўйинда гол урсам, буни албатта, такрорлайман.
- Дель Пьеродек ҳақиқий истеъдоднинг рақами - «10»ни мерос қилиб олдингиз. Бу сиз учун нимани англатади?
- Оиламдагилар ҳам 10-рақамли футболкани олишимдан ғоят қувонишди. Бу ҳам мен учун ютуқ, лекин «10» ўз эгасига катта масъулият юклашини яхши тушунаман. Умидворманки, 10-рақамли футболкага мос ўйнаб, уни кийиб юришдан ўзгача завқланаман.
- «Бавария»дан воз кечиб, «Ювентус»ни танлаганингиз сабабини айта оласизми?
- Ҳаммаси оддий: «Юве» вакиллари менга яхшироқ имконият тақдим этишга ваъда беришди. Умуман, лойиҳа ишончлироқ кўринди ва мана, биринчи кундан бунга мос тушдим.
- Келинг, энди майдондаги позициянгиз ҳақида гаплашайлик: треквартиста ёки вингер? Ўзингизни қайси ролда эркинроқ сезасиз?
- Болалигимда кўпинча ярим ҳимоя марказида тўп сурганман, «Ювентус»да эса мени қанотга ўтказишди. Ўзимга бунинг ҳеч қандай фарқи йўқ - зарур жойда ўйнайвераман.
- Жамоа ўйини натижаларда акс этмоқда: бошида ҳаммаси яхши эди, кейин пасайиш кузатилди. Бунга изоҳ борми?
- Футболда шундай: гоҳида ишлар орқага кетади кутилмаганда. Бу даврдан чиқиб кетиш йўлида кўп ишлаяпмиз. Жумладан, шахсан мен жамоага кўпроқ наф келтириш учун боримни бераман. Яхши натижаларни қайтариш учун янада қатъийроқ ўйнашимиз керак.
- «А» серияда ҳали голларингиз ҳисобини очмаганингиз қандайдир босим юкламаяптими (Йилдиз меҳмонда «Интер»га қарши кечган 9-тур ўйинида 2та гол урди - 4:4)?
- Футбол фақат гол уришдан иборат эмас. Рақиблар дарвозасини нишонга олсангиз - яхши, лекин жамоавий ўйин ва мураббий талабларини сифатли бажаришга кўпроқ эътибор қаратиш керак.
- «Штутгарт»дан учралган мағлубиятдан кейин қандай тикланиш мумкин?
- Қийинчиликларга қарамай, ишга ижобий ёндашувни сақлаб қолиш, кўпроқ тер тўкишда давом этиш керак. Ўйлаш учун вақт йўқ, фақат келажакка қараш талаб этилади.
- Тьяго Мотта келиши билан жамоада айнан нима ўзгарди?
- Янги мураббий - ҳар доим тоза ҳаво. Мотта турли ғояларга эга ва ўйлайманки, ўйинимизни янада яхшилай олади. Унда ғалаба менталитети бор. Яна меҳрибон инсон - мени кўрганида, ҳар сафар елкамга уриб қўяди. Тўғри, Аллегри билан ҳам худди шундай яхши муносабатда эдим.
- «Ювентус» мухлислари ҳалигача Дель Пьеро - Трезеге тандемини энг кучлиси сифатида эсга олишади. Хўш, Йилдиз - Влахович жуфтлиги шу даражага кўтарилиши мумкинми?
- Душан билан яқин дўстлармиз, ўзаро муносабатимиз зўр. Оҳ, Дель Пьеро - Трезеге йўлини такрорлай олсак, ажойиб иш бўларди.
- «Ювентус»да энг яқин дўстингиз ким, қайси футболчи ҳаммадан кўпроқ йўл-йўриқ кўрсатади?
- Йонас Якоб, Самюэль Мбангула, Уэстон Маккенни, Федерико Гатти ва Маттиа Перин билан яқинман. Маттиа энг тажрибали йигитлардан бири ва менга кўп ёрдам беради. Шунингдек, Данило ва Влахович ҳам.
- Дель Пьеро сингари «Юве» байроқдори бўлишни хоҳлайсизми?
- Бу ерда ажойиб мартабага эришишдан умидворман, лекин келажакни олдиндан айтиш мушкул. Биламан, клуб менга тўлиқ ишонади ва буни қадрлайман. Шундай экан, қўлдан келганича ҳаракат қилишим аниқ.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Aслида-ку, бу фоний дунёда ақл-ҳушини таниган ҳар бир инсон вақтни ғанимат билмоғи, қадрига етмоғи, виждонини ҳамиша байроқ қилиб яшамоғи даркор.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши ҳал қилувчи босқичидан ўрин олган энг муҳим ўйинлардан бири остонасида турибди.
Винисиус Жуниорнинг «Олтин тўп»дан қуруқ қолгани туфайли Аргентина миллий жамоаси ҳамда «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль ҳам маълум даражада захмат чекди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789