Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Испаниялик мураббийлар бошқарувида янги тарих ва марралар сари юзланаётган «Металлург» Суперлигада чинакам «чақилмас ёнғоқ»қа айланиб бормоқда.
Муҳими, Луисма Эрнандес штабининг жамоа ўйинида тажриба, маҳорат ва ёшлик шижоатини уйғунлаштириш йўлидан бораётгани шундоқ кўзга ташланмоқда. Ишончни оқлаётганлар орасида Бекобод клубининг ягона легионери - Босния ва герцеговиналик ярим ҳимоячи Керим Палич ҳам бор. Таркибга давралар оралиғида қўшилган футболчи охирги 6та ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан фаол ҳаракатланди. Хўш, Керим юртимизда ўзини қандай ҳис қилмоқда?
- Керим, Ўзбекистон футболига мослашишда қийналмадингизми, ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Тўғриси, бу ерга келишим билан қандайдир тетикликни сеза бошладим. Чунки одамлар жуда самимий, чиройли муносабат ўлароқ, ҳаёт тарзига ҳам тезда кўникдим. Қисқаси, юртингиз жуда ёқди.
- «Металлург»чи, келишдан олдин жамоани қандай тасаввур қилгандингиз?
- Жамоа яхши шаклланган, йигитлар жуда аҳил. Бошқарув тизимига ҳам гап йўқ. Шундай клуб сафига қўшилганимдан бағоят хурсандман.
- Ўзи Ўзбекистонга қандай келиб қолдингиз?
- Ҳаммаси тўсатдан рўй берди - дўстим билан қаҳва ичаётгандик, клубдан қўнғироқ қилишди. Муҳими, қарашларимиз бир жойдан чиқиб, тезда келишиб олдик. Фаолиятим учун тўғри қадам ташлаганимга ишонаман.
- Ҳозир «Металлург»нинг ягона легионерисиз. Жамоада хориждан нега футболчи йўқлигига қизиқиб кўрдингизми?
- Йўқ, чунки бу менинг ишим эмас. Ҳа, бошида кўникиш осон бўлмаслигини ўйлагандим, лекин йигитлар ёрдами билан муаммосиз киришиб кетдим. Ўзим иштирок этган ўйинлардан келиб чиқиб айтаман, ўзбек футболи даражаси паст эмас, дейлик, чемпионатда сифатли ижрочиларга эга жамоалар етарли экан.
- Хўш, Суперлигада қайси клубларнинг ўйини кучлироқ таассурот уйғотмоқда?
- Айни пайт чемпионлик учун «Насаф», «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кескин кураш бормоқда. Айнан шу клубларда юқори савияли футбол йўлга қўйилгани кўриниб турибди, чунки уларнинг таркибида кучли ижрочилар йиғилган.
- Очиғини айтинг, «Металлург»га келишда нечоғли иккилангандингиз?
- Таклиф тушгач, «Бунёдкор»да ўйнаган ватандошим Самир Бекричдан маслаҳат сўрадим ва у юртингиз ҳамда чемпионат ҳақида фақат илиқ сўзлар айтди: «Ҳаммаси яхши, боравер, афсусланмайсан». Шу тариқа иккиланишга ҳожат қолмади.
- Босния термаси Қатар-2022 мундиалига чиқолмади. Жамоага нима етишмади, сизнингча?
- Боснияда аслида жуда кучли миллий жамоа бор. Фақат ҳозир авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Кўплаб номдор футболчилар халқаро фаолиятни якунлашди, ёшларга эса бироз вақт керак.
- Босния ёшлар термасида ўйнаган экансиз. Ўзбекистонда ўйнаб туриб, миллий жамоангиздан чақирув олишингиз мумкинми?
- Билмадим, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаракатдан тўхтамайман. Албатта, келажакда ўз мамлакатим бош жамоаси либосини кийишдан умидворман.
- Босния ва Герцеговиналик мухлислар агрессивроқ бўлишади. Ўзбекистондаги мухлисликка қандай баҳо берасиз?
- Ҳа, бу борада икки мамлакатда катта фарқ бор. Боснияда фанатлар жамоалар ва футболчиларга катта босим ўтказишади, шу билан ўйин боришига таъсир кўрсатишга уринишади. Ўзбекистонда эса мухлислар нисбатан хотиржам, лекин ўз жамоаларини чиройли қўллаб-қувватлашар экан.
Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789