Роналдо «Вальядолид»даги улушини сотмоқчи

Роналдо «Вальядолид»даги улушини сотмоқчи

«Вальядолид» хўжайини, бизнесмен ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдо клубдаги асосий улушини сотишни ўйламоқда, деб хабар беради Football Espana.

46 ёшли бразилиялик юртига қайтишни истамоқда ва буни икки йилдан кейин фарзандлари билан яқинроқ бўлишни режалаштирмоқда. У аллақачон «Крузейро»нинг маълум акцияларини сотиб олган. Роналдо 2018 йилда клуб акцияларининг 51 фоизини 30 миллион еврога сотиб олган бўлса, бир йилдан сўнг ўз улушини яна 21 фоизга оширди. Унинг «Вальядолид»даги фаолияти давомида клуб бюджети икки баравардан кўпроққа ошган. Бироқ у ўз акцияларини фақат клубга фойда келтирадиганларга сотишга тайёр бўлади. «Вальядолид» айни дамда Испания 2-дивизионида 3-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.