Узун сериал мисоли ғалабасиз одим...
МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАР ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ УЗУН ҒАЛАБАСИЗ СЕРИЯЛАР
Камтарин «Кальяри»ни «А» серияга қайтарган тажрибали ва кўпни кўрган мураббий Клаудио Раньери ФИФА кунларигача чемпио-натда бўлган ўйинлардан асло қониқмади
Бинобарин, Элдор Шомуродовнинг янги клуби дастлабки 3та турда атиги 1та гол урди ва 1 очко олди. Сардинияликлар 17 сентябрь куни эса «А» серия 4-турида «чақилмас ёнғоқ» саналган «Удинезе»ни қабул қилишди. Ўйни шу учрашувдан олдин ташкил этилган одатий матбуот анжуманида маҳаллий журналистлар Клаудио бобога ўткир саволлар билан мурожаат этишди.
- Жаноб Раньери, ўзи ёзги трансферлар бозоридаги иш кўламидан қанчалик қониқдингиз?
- Очиқ гапираман, қайси футболчиларни тавсия қилган бўлсалар, уларни олдик, барча трансферларни ўзим маъқулладим. Тушунарлики, ҳеч ким менга дейлик, Килиан Мбаппени тавсия этгани йўқ. Муҳими, таклиф қилинган ҳар бир янги футболчи жамоамизга муносиб. Фақат энди бир ёқадан бош чиқариб ўйнаш қолди, холос. Табийки, шогирдларимни мағлубият кайфиятида кўришни истамайман асло.
- Хўш, Раньерининг ҳақиқий «Кальяри»сини қа-чон кўрамиз?
- Умид қиламанки, яқин орада. Албатта, имкон қадар тезроқ уйғонишимиз керак, ахир «А» серия кутиб турмайди. Бошидан очко тўплаш талаб этилади.
- Айтингчи, уйғониш учун жамоанингизга яна ким ёки нима керак?
- Ҳозир ўйинга ҳаракат олиб кирувчи яхшигина плеймейкерга эҳтиёжимиз бор. Муҳими, таркибда шундай футболчи йўқ эмас, уни бўлажак ўйинда майдонга тушираман. Бизни олдинда жисмонан бақувват рақиб кутяпти. «Удинезе» 35-36 йилдан буён «А» серияда ўйнаётганини унутмаслик керак.
- Прати қачон ўйнайди?
- Ҳали майдонга тушмаган йигитларларимиз етарли. Вақти келиб, уларга ҳам имконият тақдим этамиз, албатта.
- Жамоанинг ўнг қаноти оқсаётгандек. Эҳтимол, ниманидир ўзгартириш керакдир...
- Ҳар бир ҳолатни синчковлик билан таҳлил қилиб боришга одатланганман. Жумладан, Доссенага хатолари акс этган видеолавҳаларни кўрсатиб, барчасини батафсил тушунтирдим. Ўйин схемасини ҳам кўриб чиқишимиз табиий. Ҳозирча бу борада бир тўхтамга келганим йўқ.
- Макумбу ва Сулемана ҳимоявий ҳаракатларда кўп хатога йўл қўйишмаяптими?
- Аслида орқа чизиғимиз яхши шаклланган. Дейлик, рақибдан тўпни олиб қўйиш салоҳияти кучли икки футболчимиз бор. Тўғри, улар ҳам узатмаларга тезкор реакция билдиришда қийналишяпти. Демак, шу элемент устида кўпроқ ишлашлари зарур.
- Манкосу асосий таркибга тортмайдими?
- У жароҳатдан энди фориғ бўлди ва ҳафта давомида умумий гуруҳда шуғулланди, лекин ҳали тайёр эмас. Биламан, Манкосу савияли футболчи ва ҳар лаҳзада ундан фойдаланишим мумкин.
- Терма жамоаларга кетган футболчилар қандай ҳолатда қайтишди?
- Шомуродов ва Нандесда қўшимча иштиёқ сезилмоқда, миллий жамоа йиғини уларга ижобий таъсир қилгани кўриниб турибди. Прати ва Ористанио ҳақида ҳам шу гап. Қисқаси, ҳамма ўзини кўрсатиш ниятида.
- Ҳужумда ким ўйнашини ҳал қилдингизми?
- Петанья ҳафта давомида тиббий муолажа олди. Ўзи билан гаплашаман, тиббий штаб фикрини ҳам эшитаман. Паволетти эса тўлиқ тикланди. Ўйин арафасида барчасини тарозуга соламиз ва бошланғич таркибни танлаймиз.
- «Болонья» билан баҳсдаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳаммаси жўн: ҳисобни очдик, аммо шиддатни сақлаб қололмадик. Яна эътиборсизлик ортидан хатолар кузатилди. Ёқмаган томони, ҳакам билан тортишишга кўп вақт сарфладик. Бу ҳақда йигитларга танбеҳ ҳам бердим.
- Ўша ўйинда қўпол хатога йўл қўйган дарвозабон Радуновичга яна ишонч билдирасизми ёки...?
- У ўтган мавсум жуда мустаҳкам турди ва «А» серияга чиқишимизда катта роль ўйнади. Буни унутмаслик керак. Бирор дарвозабон хатолардан холи эмас, энг кучлилари эса уларни тузатишни билишади. Ўйлайманки, Радуновичга хатосини тўғрилаш имкониятини бериш тўғрироқ.
- Бўлажак ўйин нечоғли муҳим? Терма жамоадан қайтганлардан нималар кутяпсиз?
- Ҳозирги ҳолатда ҳар бир учрашувнинг аҳамияти баланд. Вазиятни тезроқ тўғрилашимиз шарт. «Удинезе»га ҳурмат билан ёндашиш зарурлиги ўз-ўзидан тушунарли. Шомуродов ва Нандесда муаммо йўқ ва улар жамоага ёрдам бера олишади, менимча.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАР ФУТБОЛИДАГИ ЭНГ УЗУН ҒАЛАБАСИЗ СЕРИЯЛАР
Ўзбекистонда ҳар йилги футбол мавсуми охирида битта мавзу мухлис-у, мутахассислар томонидан ўртага кўндаланг ташланади.
Европа чемпионининг бебаҳо фикрлари
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789