АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Россия. Ҳошимат Эркиновни ўз сафига қўшиб олган «Торпедо» РПЛдаги дебютида «Сочи»га бас келолмади - 1:3.
Россия. Ҳошимат Эркиновни ўз сафига қўшиб олган «Торпедо» РПЛдаги дебютида «Сочи»га бас келолмади - 1:3. Москвада ўтказилган ўйиннинг 72-дақиқасида 22-рақамли футболкада тожикистонлик Муҳаммад Султонов ўрнига майдонга тушган ҳамюртимизнинг дебюти ҳам омадсиз чиқди. «Торпедо» бош мураббийи Александр Бородюк учрашувдан сўнг жамоа сафига қўшилган янги футболчиларга алоҳида тўхталди: «РПЛда тез фикрлаш ва ҳаракатланиш лозим. Йигитлар жамоага киришиб кетишда ўзларини дадил тутишлари шарт. Караев, Туришев, Эркинов — булар ҳали ёш. Умид қиламанки, йигитлар кейинги ўйинлар орқали тажриба орттиришади. Муҳими, кўзлари чақнаб турибди». Олдинроқ «Торпедо» президенти Денис Маслов катта интервьюсида ўзбекистонлик ёш футболчини РПЛ дебютанти сафини тўлдиришга қандай кўндиргани ҳақида гапириб берганди: «Ҳожимат Эркинов - ҳужумкор инсайд. Унда яхшигина тезлик бор, бизда бундай ижрочи йўқ, РПЛда ҳам кам. Йигитча ажойиб дриблинг соҳиби, жарима майдонига ёриб киришда асло чўчимайди. Қанотлардан бирига Муҳаммад Султонов, иккинчисига Эркиновни қўймоқчимиз. Унга қаттиқ ишоняпмиз. Шунинг учун ҳам, бу трансферни амалга ошириш учун Ўзбекистонга бориб, 3 кун қолиб кетдик. Нега 3 кун? Чунки шарқ - нозик масала. Токи 120 дона сомса емагунингча, ҳеч ким гап ҳам бошламайди. Эркиновни қандай кўндирдик? Футболчиларни жамоамизга биринчи марта таклиф этаётганимиз йўқ, қандай ишлашни биламиз. Қолаверса, бу борада Шомуродов тажрибасини келтириш мумкин». «Локомотив» - «Пари НН» ўйини эса 1:1 ҳисобида якунланди. Меҳмон жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев бошланғич таркибда майдонга тушиб, 73 дақиқа фаол ҳаракатланди. Новгородликларнинг 28-дақиқадаёқ майдонда 10 киши бўлиб қолишганини ҳам алоҳида айтиш жоиз. «Спартак» вакили Остон Ўруновга келсак, унга Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клубидан қизиқиш бор. Бироқ Россия матбуотида ёзилишича, «қизил-оқлар» раҳбарияти ҳамюртимиз трансферини 2 миллион еврога баҳоламоқда. Тўғри, Остон 2026 йилгача мўлжалланган шартномасини бекор қилишга кўнса, москваликлар уни текинга қўйиш юборишлари ҳам мумкин. «Химки» бош мураббийи Сергей Юран эса Ўруновнинг маоши унинг трансферини амалга оширишга халақит қилганини таъкидлади.
Қозоғистон. «Ордабаси» мамлакат кубоги гуруҳ босқичи 2-турида «Аксу»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қайд этди. Мезбонлар сафида ҳимоячи Одил Абдумажидов доимгидек 90 дақиқа тўп сурган бўлса, Шаҳбоз Умаров 66-дақиқада захирадан ўйинга қўшилиб, янги жамоасидаги дебютини нишонлади. «Тобол» эса Игорь Сергеев гол урган ўйинда Венгрия чемпиони - «Ференцварош»га 1:5 ҳисобида ютқазиб, ЕЧЛ саралашидаги юришини тўхтатди. Умуман, ҳамюртимиз InStat Index ҳисоб-китоблари бўйича 228 балл тўплаб, қозоқ клубининг ўйиндаги энг яхши футболчиси бўлди. Айтганча, Сергеев sports.kz нашри томонидан ҚПР 12-тури рамзий жамоасига киритилди. Чунончи, у «Мақтаарал»га қарши баҳсда «дубль» қайд этганди.
Саудия Арабистони. «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг «Шабаб Ал-Аҳли»га ўтаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон миллий жамоаси етакчисининг ўзи айни пайт БАА варианти ҳақида бош қотирмаётганини таъкидлади. Тўғри, у шунинг баробарида мамлакатнинг бир неча клубидан аниқ таклиф олганини яширмади.
Италия. «Рома» Португалия йиғини доирасидан ўрин олган ўртоқлик ўйинида «Сандерленд»ни 2:0 ҳисобида енгди. Элдор Шомуродов бу ўйинда асосий таркибга киритилди ва танаффусда ўз ўрнини Феликсга бўшатиб берди. Жозе Моуриньо бошқарувидаги «бўрилар» кейинги назорат баҳсида «Портимоненше» (Португалия)ни ҳам жавобсиз 2та гол эвазига мағлубиятга учратишди. Элдор бунисида 31-дақиқада майдонга тушиб, бўлим якунигача ҳаракатланди.
Қатар. «Умм-Салал» Туркиянинг «Адана Демирспор» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Яқинда Қатар жамоаси билан шартнома тузган Сардор Рашидов учрашувнинг 60-дақиқасигача фаол тўп сурди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789