Ким қайси вилоятдан?

Ким қайси вилоятдан?

Осиё кубоги гуруҳ босқичида ўз олдидаги асосий миссияни бажарган Ўзбекистон миллий жамоаси таркибига кирган футболчиларнинг қайси вилоятдан эканликлари кўпчиликни қизиқтириши аниқ.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, championat.asia сайти маълумотлари асосида бу жиҳатга эътибор қаратишни лозим топдик.

Аввало, айтиш керак, Осиё кубоги стартидан олдин Сречко Катанец томонидан эълон қилинган якуний таркиб юзасидан таҳлил олиб борилган. Бунда ҳар бир футболчининг туғилган ҳудуди инобатга олинган. Хуллас, энг кўп футболчи Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидан. Ушбу ҳудудлардан бош жамоамизга 5 нафардан футболчи чақирилган.

----------------------------------------------------------------

5 нафар

Тошкент шаҳри -  Абдуқодир Ҳусанов, Ҳожиакбар Алижонов, Ҳожимат Эркинов, Игорь Сергеев, Жамшид Болтабоев

Қашқадарё вилояти - Шерзод Насруллаев, Умар Эшмуродов, Отабек Шукуров, Бобур Абдухолиқов, Зафармурод Абдураҳматов

----------------------------------------------------------------

3 нафар

Наманган вилояти - Ботирали Эргашев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев

Фарғона вилояти - Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Рустам Ашурматов, Диёр Холматов

----------------------------------------------------------------

2 нафар

Хоразм вилояти - Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искендеров

Навоий вилояти - Остон Ўрунов, Азиз Амонов

----------------------------------------------------------------

1 нафар 

Жиззах вилояти - Абдувоҳид Неъматов

Самарқанд вилояти - Фаррух Сайфиев

Сирдарё вилояти - Аббос Файзуллаев

Тошкент вилояти - Шаҳбоз Умаров

Андижон вилояти - Абдулла Абдуллаев

Туркистон (Қозоғистон) вилояти  Ўткир Юсупов

SamvelKarlenich канали маълумотига қараганда, Осиё кубоги-2023 иштирокчиларидан нақ 18таси таркибида ўзга мамлакатда туғилган лоақал бир футболчи бор. Қўшимча қилинишича, Эрон термаси тўғрисидаги маълумотда ноаниқлик мавжуд. Жумладан, Самон Гаддос Швециянинг Мальмё шаҳрида туғилган. Ўзбекистон миллий жамоаси кипери Ўткир Юсупов эса Туркистон вилояти Сайрам туманида таваллуд топган.